Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
82 учрайди. Бу тўлғовларда қалмоқ босқинчиларининг ҳужумига гирифтор бўлиб ўз маконини ўзгартирган халқнинг оғир аҳволи баён қилинади. «Орманбет бий» тўлғовида ташқи душманлар сиқувга чидай олмай ўз масканларини Едил, Ёйиқ бўйларидан Туркистон ва ундан кейин Хоразмгача кўчиб азобланган нўғойлик қавм бирлашмасига кўшилган халқлар тарихи, жумладан, қорақалпоқ халқининг тарихий тирикчилиги сўз этилади. Бу тўлғовни билмайдиган бирорта жиров топилмайди. Ҳар бир жиров ўз устозидан ушбу тўлғовни ўрганиши орқали ўзининг шогирдлик йўлини адо этганлиги маълум. «Орманбет бий» тўлғови кўпгина тарихий даврни ўз ичига олади. Унда XVI аср ўрталарида қалмоқ босқинчилари ҳужуми натижасида бошқа халқлар билан бирга қоракалпоқ халқи ҳам Едил, Ейиқ бўйларидан Туркистонга кўчиши, ундан кейин эса Хоразмга жойлашиши тасвирланган. «Орманбет бий» тўлғовининг бошқа тўлғовлардан ўзига хослиги унда композицион қурилишнинг бўлишидадир. Тўлғов аввалида халкнинг Едил ва Жайиқдан кўчиш сабаблари, Орманбет бий вафоти, халқнинг раҳномасиз қолиши оқибатида дарбадарлик воқеалари акс эттирилиб, диққат Орманбет бийнинг энг кичик қизи Сариша сулувнинг элни бошқариши воқеалари акс эттирилган. Бир ўринда Сариша сулувнинг, умуман нўғойликлар аҳволи, унинг ватандошларига бўлган арази ва халқнинг келажак тақдири ҳақида ҳатто Хоразмгача бориши катта маҳорат билан тасвирланган. Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими қўлёзмалар фондида мазкур тўлғовнинг ҳар хил йилларда жировлардан ёзиб олинган кўпгина вариантлари мавжуд. Аммо энг асосийси, вариантларда учратадиган бази бир ўзгаришларни айтмаганда улар бир хил мазмун ва моҳиятига эга. Тўлғовнинг халқ орасида сақланган асл нусхаси йўқ. Чунки ёвлар ҳужуми, босиб олишлар ва бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб-қўнишлар оқибатида асл нусханинг халқ қўлида сақланиши даргумон эди. Аммо бир қувонадиган жойи, қорақалпоқларнинг барча ҳудудларида бу тўлғов кенг тарқалган. Уни жиров ва бахшилардан бошқа биладиган одамлар ҳам талайгина. ’’Орманбет бий’’ тўлғовининг ёзиб олинган вариантларини қиёслаб таҳлил қилганимизда баъзилари жуда қисқа бўлса, баъзилари эса катта ҳажмга эгалиги аниқланди. 1970 йили Шўманай туманида Есемурат жировнинг шогирди Жумабой Базаровдан 300 мисрадан иборат матн ёзиб олинган. Тўлғов жировнинг ижросида 1971 йили Н.Жапақов томонидан магнит лентасига ёзиб олинди. Тўлғов бундай бошланади Бурынғы өткен заманда, Заманның әўел шағында, Ноғайдың толы үйинде, Сан мың халықлы үй болды, Ормамбеттей бий болды.[3, 27]. Тўлғовда халқнинг Сариша сулувга айтган ўтинчлари ва Саришанинг жавоблари, яъни халқ келажаги тўғрисидаги башоратлар Сариша сулув тилидан берилади. Нўғайлар қавмига бириккан бир қанча уруғларнинг тарихи берилади. Масалан, Нўғайнинг тўла уйида, сон минг уйли халқ бўлди,… Орманбетдай бий бўлди. Едил билан Жайиқдан, ёппасига кўчди кўп нўғай ва бошқа сабаблардан халқнинг сарсон саргондаликка учраб, ўзларининг ота макони бўлган Едил-Жайиқ дарёси бўйларидан Сирдарёга – Туркистонга кўчиш жараёнини тўлиқ англаш мумкин. «Орманбет бий» тўлғовида ХVI-XVIII аср жамиятнинг сиёсий бошқарув тизимидаги ўзгаришлар баён этилган. Олтин Ўрда хонлиги қулагандан кейин XIV-XVI асрларда нўғайликлар қавмининг пайдо бўлиши ва унинг қулаш сабаблари, бундан кейин Туркистон ва Хоразмдаги тақдирлари башорат қилинади. Бу даврлар ҳақида тарихчи ва адабиётшунос олимлардан П.П.Иванов, С.П.Толстов, В.И.Жирмунский, М.О.Авезов, Т.А.Жданко, Е.Исмаилов, Н.Даўқараев, С.Камалов М.Нурмуҳамедов, И.Сагитов, Қ.Айимбетов, Қ.Мақсетов, К.Мамбетов ва бошқа олимларнинг асарларида бу давр атрофлича тасвирланган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling