Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
104
Ўзбекистонда валюта захираси салмоғининг катта қисми косметик воситалар харид 
қилиш учун сарф қилинаётганлиги, бу препаратларнинг кўпгина ҳолларда қалбаки 
намуналари билан таъминланиб келинаётганлиги ҳамда, юртимизда бой табиий ўсимликлар 
заҳираси мавжудлиги, бу соҳада малакали педагог кадрлар ва олиб борилаётган илмий 
изланишларни инобатга олган ҳолда парфюмер ва косметик воситалар тайёрлаш йўналишида 
космецевт-технолог кадрлар тайёрлаш 2006-2007 ўқув йилидан бошланди. 
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 30 майдаги 125 
сон буйруғи билан фармация соҳасидаги қуйидаги касб фаолиятлари дориларини белгиловчи 
квалификацион тавсифномалар ва 2006 йил 17 апрелдаги 160 сон буйруқ билан лавозим 
номенклатауралари тасдиқланди: 
- “клиник фармация” йўналиши асосида – клиник фармацевт 
- “космецевтика” йўналиши асосида космецевтика бўйича фармацевт-технолог[11]. 
Бу даврда институт кутубхона фондини тўлдириш бўйича ҳам ҳаракатлар олиб борилди. 
Масалан, 2002-2007 йиллар давомида институт кутубхонасига жами 2000 номдан ортиқ 15000 
нусхада ўқув адабиётлар келтирилди. Бунинг учун 37376,8 млн. сўм маблағ сарфланди. 
Умумкасбий ва мутахассислик фанлардан ўқув адабиётларини кўпайтириш мақсадида 1000 
дан ортиқ адабиётлар чет эллардан келтирилди. Тошкент фармацевтика институти профессор-
ўқитувчилари томонидан ҳам бир нечта ўқув адабиётлари яратилди. Масалан, институт 
профессор-ўқитувчилари томонидан 2002 йилдан 3 та, 2003 йилда 4 та, 2004 йилда 2 та ва 
2005 йилда 8 та, 2006 йилда 4 та ва 2007 йилда 9 дарслик ва ўқув қўлланма нашр этилди.
Шулардан 20 та дарслик ва ўқув қўлланмалар лотин ёзувида чоп этилди[12]. 
Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган 
дарслик ва қўлланмалар мунтазам равишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
ташкил қилинган “Йилнинг энг яхши дарслиги” танловида қатнашиб фахрли ўринларни 
эгаллади. Жумладан, профессор У.Аҳмедов ва Х.Холматовлар томонидан яратилган 
“Фармакогнозия” дарслиги 1-ўринни, профессор С.Н.Аминов ва бошқалар “Анорганик 
кимёдан амалий машғулотлар” қўлланмаси 1-ўринни, Л.Бозорова, Н.Суюндиков ва 
Х.Холматовлар томонидан яратилган “Лотин тили” дарслиги 2-ўринни эгаллаган ва махсус 
дипломлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. 
Йилдан йилга Тошкент фармацевтика институтида ўқиш истагини билдирган 
абитурентлар сони кўпайиб борди. Масалан, 2000 йили абитурентлардан Тошкент 
фармацевтика институти кундузги бўлимида ўқиш истагини билдириб 1232 нафар, сиртқи 
бўлимга 142 нафар, жами 1373 та ариза тушди[13].
Фармацевтика тизимининг ривожи кўп жиҳатдан соҳа кадрларини тайёрлаш жараёнига 
боғлиқ бўлиб, бу борада Ўзбекистонда мустақиллик йиллари муайян ишлар амалга оширилди. 
Тошкент фармацевтика институти минтақада фармацевт кадрлар тайёрлаш бўйича етакчилик 
қилишда давом этди. Институтда фармацевтика соҳасининг янги йўналишлари очилиб, 
агробиотехнология, биотехнология, агроэкология, фармация менежменти ва иқтисодиёт каби 
йўналишларда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Институтда фармацевтика фанининг 
қатор долзарб мавзулари бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва ижобий натижалар қўлга 
киритилди. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling