Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
101
интеграциялашув соҳасида қандайдир тузилма ташкил этиш ҳақида кетмаётганини алоҳида 
таъкидламоқчиман”[5].
Ҳақиқатан ҳам ушбу учрашувни ташкил этиш йиллар давомида Марказий Осиё 
давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида йиғилиб қолган муаммоларни босқичма-босқич 
ҳал этишда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда. Чунки, Марказий Осиё давлатлари 
иқтисодиёти асрлар мобайнида турли омиллар таъсири остида бир-бирини тўлдириб 
турадиган ягона ҳудудий комплекс ҳолида шаклланиб келган ва СССР парчалангунга қадар 
ушбу ҳолат сақланиб қолган. Шу билан бирга, 1992-2016 йиллар мобайнида бешта давлатнинг 
иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилса-да, 
чегараларда сунъий тўсиқлар пайдо бўлиши натижасида ўзаро ҳамкорликнинг суст ҳолда 
ривожланганлигининг гувоҳи бўламиз. 
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигида 
минтақада кенг доирадаги трансчегаравий таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги манфаатлари 
ҳам бир-бирига яқин ва ўхшашдир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан 
ҳамкорлигининг ривожланиши нафақат минтақа давлатлари ижтимоий ҳаёти барқарорлиги ва 
хавфсизлигига балки, минтақалараро интгерациялашувнинг институционал тизимини 
мустаҳкамланишига хизмат қилади. 
2018 йил 15 март куни Қозоғистонда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи 
Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди ва ушбу учрашув кўплаб экспертлар томонидан ижобий 
баҳоланди. Масалан, қирғизистонлик, эксперт Арсланбек Омурзаковнинг фикрича, Марказий 
Осиё мамлакатлари 27 йиллик мустақиллик даврида бир-биридан жуда узоқлашиб кетди ва 
уларни ажратувчи омиллар ҳам кўпайди, бироқ сўнгги йилларда (2017 йил назарда тутиляпти 
– муаллиф) қайта мулоқот қилиш имкони пайдо бўлди. 2018 йилда “Наврўз” байрами 
шарафига Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари узоқ йиллар мобайнида илк маротаба 
“воситачиларсиз”, “бир даврада” учрашишди. Бу бир-бирига бўлган ишонч туйғусини 
мустаҳкамлайдиган жуда яхши тенденциядир.
Бинобарин, Марказий Осиё мамлакатлари Маслаҳат учрашувида Ш.Мирзиёев 
томонидан илгари сурилган ташаббуслар самараси ўлароқ бир қатор ижобий натижалар қўлга 
киритилганлиги эътироф этилди. Жумладан, бир неча йиллардан бўён муаммоли масала 
сифатида қараб келинган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлат чегараларининг 
туташган нуқтаси ҳудуди ҳақида шартнома имзоланди (2017 йил 10 ноябрь). Ўзбекистон ва 
Қирғизистон ўз чегараларининг 85 фоизи юзасидан келишувга эришди. Транспорт соҳасида 
Тожикистон билан тўғридан-тўғри авиа, темир йўл ва автомобиль қатнови тикланди. Амударё 
орқали Туркманобод – Фароб темир йўли ҳамда автомобиль йўли кўприклари (2017 йил 7 
март) очилди. Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, “транспорт-коммуникация ва 
геостратегик аҳамиятга кўра ноёб бўлган Туркманобод – Фароб кўприкларининг ишга 
туширилиши бутун Марказий Осиё минтақаси ҳаётида муҳим воқеадир”[6].
Таъкидлаш керакки, “Туркманобод – Фароб” автомобиль ва темир йўл кўприклари 
Марказий Осиё мамлакатлари транзит салоҳиятини юксалтириши Туркманистон орқали 
Транскавказ транспорт йўлаги билан Жанубий ва Марказий Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва 
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига транзит ва юк ташиш ҳажмларини бир неча маротоба 
кўпайтириш хизмат қилиши билан характерланади. Шунингдек, Ўзбекистон – Қирғизистон – 
Хитой темир йўли қурилиши бўйича келишувга эришилганлиги эътироф этилди. 
Шунингдек, минтақа давлатлари ҳамкорлигини қайтадан мустаҳкамлаш борасида 
Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилган саъи-ҳаракатлар натижасида 
Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан товар 
айирбошлаш ҳажми, 2017 йил якунларига кўра, қарийб 3 миллиард долларни ташкил этди
яъни 20 фоизга ортди. Бу борада товар етказиб бериш 1 баробарга кўпайди[2.273].
Шунингдек, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари 
ўртасидаги муносабатлар янги босқичга қадам қўймоқда. Масалан, 2018 йилда Ўзбекистон ва 
Қозоғистон ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 50 фоиз ўсиб, 3 миллиард доллардан ошган. 
Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан ўзаро товар айрибошлаши 2018 йилда 481 миллион 
доллардан ошган, Тожикистон билан эса, 389 миллион доллардан ошган, Туркманистон билан 
эса ўзаро иқтисодий ҳамкорлик 302 миллион долларни ташкил этган.
Минтақа давлатлари ўз тараққиёт йўлига эга бўлган ва ривожланаётган давлатлар 
ҳисобланиб, инсонпарварлик, ижтимоий адолат, минтақада хавфсизлик, тинчлик ва 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling