Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
103 37 сўм) тўланди. Бундан ташқари талабалар касаба уюшмаси томонидан 1065 сўм ёрдам кўрсатилди. Жамоа ишларини яхши бажарганликлари учун 700 сўм мукофот ажратилди[1]. Талабаларнинг маданий дам олиш учун қатор чора-тадбирлар олиб борилди. 1991-1992 йиллари 300 га яқин талаба ёзда Чимён зонасида дам олди, талабалардан 6 нафари Ботаника боғи, Чинобот ва Луначарский санаторияларида дам олди[2]. Шу билан бирга институтда турли соҳаларда муаммо ва камчилликлар ҳам кўп эди. Ётоқхоналарда ўқув хоналари ва қизлар учун гигиена ва душ хоналарини йўқлиги, талабалар ётоқхонасининг етишмаслиги, ётоқхоналарнинг иситиш тизимининг эскириб, таъмир талаб ҳолатдалиги, ўқув хоналарини етишмаслиги туфайли ўқув машғулотлари икки-уч сменада бўлиши, институт базасида бирорта ҳам машинанинг йўқлиги каби муаммолар мавжуд эди[3]. Тошкент фармацевтика институти 1993-1994 ўқув йили касаба уюшмаси томонидан талабаларни турмуш маданияти, яшаш шароитини яхшилаш борасида режа бўйича тадбирлар олиб борди. Тошкент вилоят касаба уюшмаси қарорига кўра талабаларга стипендия ўз вақтида етказиб берилди. Бундан ташқари Республика аҳолисига бериладиган 150 сўмлик компенсация пулини ҳам талабаларга мунтазам равишда ҳар ой ўз вақтида етказиб берилди. Институти спорт зали моддий-техника базаси жуда ночор аҳволда эди. Шунга қарамасдан, жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчилари оммавий спорт ўйинларини ривожлантиришга харакат қилиб, спортнинг 10 та тури бўйича секциялар ташкил этилди. 1993-1994 ўқув йили Тошкент шаҳар олий ўқув юртлари спартакаидасида фармацевтика институтидан енгил атлетика бўйича 4 нафар, баскетболдан бўйича 7 нафар талаба иштирок этди[4]. Тошкент фармацевтика институти кутубхонасида абонемент бўлими, илмий ва талабалар учун қироатхоналар фаолият кўрсатди. Кутубхона фондида 1994 йил 1 декабрда 354698 дона китоб бор эди. Йил давомида 122867 та китоб берилди,10793 кишига хизмат кўрсатилди[5]. Кутубхонада ўзбек тилидаги адабиётлар етишмади. “Агроэкология” ва “Биотехнология” мутахассисликлари очилиши билан булар учун дарслик масаласи долзарб масалалар қаторидан жой олди. Айримлари фақат ягона нусхада ва фақат ўқув залида ўқиш учун берилди. Айрим масалалар бўйича талабалар учун ахборот кунлари жорий этилди. Бу кунларда кутубхона ходимлари газеталардан ахборот тайёрлаб талабаларга етказиб берди. Кутубхонада 11 мавзулар бўйича билиографик картотека тузиб чиқилди. “Доривор ўсимликлар”, “Ўлкамиз ҳақида”,”Табобат ва соғлиқни сақлаш” мавзулари китобхонлар томонидан кенг фойдаланилди[6]. 1993-1994 ўқув йилида институт Услубий кенгаш йиғилишларида асосий эътибор янги ташкил этилган мутахассисликларга қаратилди. “Агроэкология” ва “Биотехнология” мутахассисликлари учун ўқув –услубий қўлланмаларни тайёрлаш, ўқув режалар, дарс машғулотлари сифати бир неча марта муҳокама қилинди[7]. “Фармация”, “Агроэкология” ва “Биотехнология” мутахассисликларини тайёрлашда дори-дармонларни синтез қилиш, сифатини аниқлаш, дориларни сақлаш сингари долзарб масалалар бўйича билимларини ўзига мужассам қилган бўлиши талаб этилди. Буни амалга ошириш учун ўқитишни фаол усуллари бўлган семинаралар, олимпиадалар, ишчи-ўйинлардан фойдаланилди[8]. Талабалар илмий жамиятига 1993-1994 ўқув йили 183 нафар талаба аъзо эди. Шулардан 83 нафари Мирзо Улуғбек тавллудининг 600 йиллигига бағишлаб ўтказилган талабалар илмий анжуманида иштирок этиб, анжуман натижасида ғолиб деб топилган талабалардан 4 таси қимматбаҳо совға ва 14 таси эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ билан мукофотланди. 1993- 1994 ўқув йилида 1 нафар талаба хўжалик шартномаси бўйича лойиҳада иштирок этди. 8 нафар талаба ҳаммуаллифликда мақола чоп этди[9]. Тошкент фармацевтика институтида Сурия, Иордан, Ливан ва Марокаш мамлакатларидан талабалар таълим олди. Қабул қилингандан сўнг уларнинг ҳужжатлари шаҳар ва вилоят ички ишлар органларидан расмийлаштириб, тиббий кўригдан ўтказилди[10]. Ўзбекистонда дори воситалари таъминоти ишларида мустақилликка эришиш ва аҳолига кўрсатиладиган фармацевтика ёрдам хизматини халқаро андозаларга мос амалга оширилган кадрлар тайёрлаш мақсадида янги йўналиш “Саноат формацияси” ташкил этилди. Институтда 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб “Касб таълими” фармацевтика соҳа йўналиши бўйича педагог кадрларни тайёрлаш амалга оширилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling