Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

РИВОЖЛАНИШИ 
З.О.Рашидова, таянч докторант, МТТДМҚТМОИ, Тошкент 
 
Аннотация. Мазкур мақола мактабгача ёшдаги болаларнинг ижтимоийлашуви ҳамда 
уларнинг ҳиссиётларини ривожланиши масалаларига бағишланган. 
Калит сўзлар: ижтимоийлашув механизмлари, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш
эмоционал саводхонлик, эмоционал дунё. 
Аннотация. Данная статья посвящена социализации детей дошкольного возраста и 
развитию их эмоций. 
Ключевые слова: механизмы социализации, социально-эмоциональное развитие
эмоциональная грамотность, эмоциональный мир.
Annotation. This article is devoted to the socialization of preschool children and the 
development of their emotions. 
Key words: mechanisms of socialization, social and emotional development, emotional literacy, 
emotional world. 
 
Шахс ижтимоийлашуви муаммоси доимо долзарб масалалардан бири бўлиб келган.
Дунё мамлакатлари тадқиқотлари ичида бола ҳуқуқлари ҳамда унинг ижтимоийлашуви 
масаласи алоҳида ўрин тутади. Мазкур масала юзасидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги 
Конвенция” ҳамда 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларациясида болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар, деб эълон 
қилганлигини ҳам келтира оламиз [1]. 
Мамлакатимизда бугунги кунда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш 
бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар 
таълим-тарбия сифатининг юқори даражага етишига 
қаратилган. Барча узлуксиз таълим босқичларининг ягона мақсади 
ўсиб келаётган ёш авлодни 
келажакда ҳар томонлама етук, баркамол ҳамда замон талабларига мос мутахассис сифатида 
етишиб чиқишларидадир. Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия
тўғрисида”ги Қонунида “Мактабгача бўлган ёш - бола шахсининг жисмоний, психологик 
ва ижтимоий жиҳатдан шаклланиши-нинг асосий давридир” дея келтирилади[2]. 
“Ўзбекистон
Республикасининг
илк
ва
мактабгача ёшдаги
болалар
ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари” да “Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш” 
соҳаси “Мен” концепцияси, ҳиссиётлар ва уларни бошқариш ва ижтимоийлашув, 
катталар ва тенгдошлар билан мулоқот каби кичик соҳаларга бўлинган
[3].
 
“Илк қадам” давлат ўқув дастурининг ривожланиш харитасида “Ижтимоий-ҳиссий 
ривожланиш” соҳасининг ҳар бир ёш даврига мос ҳолда эгалланиши лозим бўлган 
компетенциялари келтириб ўтилган. Унга кўра ўқув йил давомида дастлабки, оралиқ ҳамда 
якуний босқичдан иборат бўлган кузатувлар олиб борилади. Ўқув йили охирида якуний 
кузатув ўтказилади ва мана шу таҳлил натижаларига кўра кейинги ўқув йили учун мақсадлар 
белгилаб олинади 
[4].
 
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш масалалари кўрилганда уларга мустақил 
бўлиш ва ижтимоий муносабатларга киришиш, ўз ҳис-туйғуларига ва бошқаларнинг ҳис-
туйғуларига тўғри жавоб беришга имкон берадиган кўникмаларга эга бўлишни шакллантириш 
асосий вазифалардан бири сифатида намоён бўлади. Бу вазифаларга эришиш учун эса 
барқарор ижтимоий-ҳиссий муҳитнинг яратилиши талаб қилинади. 
Мазкур тадқиқот юзасидан хорижий олимлар ҳам бир қанча илмий изланишлар олиб 
боришган. Масалан, Россия психологиясида мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-
ҳиссий ривожланиш бўйича П.К.Анохин, В.К.Вилюнас, К.Э.Изард, С.Л.Рубинштейн,
П.М.Якобсон, Л.И.Божович, Т.Э.Конникова, А.Н.Леонтев ва бошқа тадқиқотчилар



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling