Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
19
унга ўз хаётига оид бирор бир маълумот бериш мумкин эмас эди. М.Наливкина эса маҳаллий 
аёлларнинг хаёт тарзи ва ўзига хос характери, қолаверса энг нозик хиссиётларига оид 
қимматли этногррафик маълумотлар тўплашга мувофиқ бўлди. Шу маънода 1886 йилда Қозон 
шаҳрида чоп этилган “Очерк быта женщины оседлого туземного населения Ферганы» 
(«Фарғона ўтроқ аҳолиси аёллари турмушига доир очерк”) номли асарнинг ёзилишида унинг 
ҳизмати ва хиссаси жуда катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. 
Мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги холати. Наливкинларнинг ушбу асарига 
замондошлари томонидан юксак баҳо берилар экан, М.Наливкинанинг ҳизмати ва этнографик 
маълумотларни тўплаш борасидаги иқтидори алоҳида эътироф этилган эди. Хусусан, таниқли 
шарқшунос Н.И.Васеловский ўз тақризида М.Наливкина хақида қуйидагиларни ёзган: 
“Аёлларни турмушини ўрганиш учун кўп нарса керак. Маҳаллий тилни билиш керак... 
Наливкина хоним ерликлар билан ўз она тилидагидек эркин мулоқат қила олади”. [ 3; С.65 ] 
Н.И.Василовский М.В.Наливкинада этнографик кузатувни амалга ошириш учун зарур бўлган 
маҳорат борлиги китобнинг ҳар бир сахифасида акс этиб туришини ҳам таъкидлайди ва уни 
“биринчи рус этнограф аёли” . [ 3; С.62 ] деб атайди. 
Эр-хотин Наливкинлар Нанай қишлоғида этнографик тадқиқот олиб борар эканлар 
гендер масаласини яъни аёл хаётини тадқиқот объекти қилиб белгилайдилар ва ўзбек аёлининг 
кундалик хаёт тарзи, хусусан, оилавий турмиши, унинг характери, ташқи қиёфаси, кийимлари, 
одатлари, машғулоти ва энг асосийси аёлнинг жамоавий ва оилавий муносабатларидаги ўрни 
ҳамда мавқеини ўрганишни мақсад қилиб олганлар. Тўғри, мустамлака давр адабиётларида 
хусусан, Н.Ф.Петровиский, Е.К.Мейендорф, Н.С.Лыкошин, Н.Гаврилов, А.А.Диваев, 
Г.Андреев ва бошқа рус тадқиқотчиларининг асарларида ҳам Марказий Осиё аҳолиси 
аёлларининг турмуш тарзи билан боғлиқ бир қатор этнографик характердаги маълумотлар 
келтирилган. Лекин, эт-хотин Наливкинларнинг асари шуниси билан қимматлики, 
биринчидан асар учун материаллар муаллифлар томонидан ўзбек аёллари билан бевосита 
суҳбатлашиш ва ўзбек хонадонинг “ичкари”сидаги хаётни кузатиш асносида тўпланган. 
Иккинчидан, бу асарда илк бор эркак ва аёлни оила ва жамиятдаги мавқеидаги тавофут аниқ 
кўрсатиб берилган. Шу боис А.Вамбери ўз даврида ушбу асарни “Шарқ аёлларини хаётига 
бағишланган энг яхши асар” [ 1; С.213] деб баҳолаган эди. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling