Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
20
таъриф бериб, кийим тайёрланган мато хақида жуда яхши тушунча берганлар. 
Асарда хотин-қизларнинг машғулоти хақида тўхталган муаллифлар уларни 
меҳнатсеварлиги, хўжалик юмушларига катта эътибор қилишларини ёзадилар. Айни вақтда 
шу нарса ҳам кўрсатиб ўтиладики, айрим ўзига тўқ бой оилаларда уй-рўзғор ишларини 
бажариш учун “оқ-соч”лар меҳнатидан фойдаланилган. “Оқ-соч” - бу хизматкор, одатда уй-
жойсиз бева, ёши катта аёл бўлиб, у шу хонадонда яшаган. Наливкинлар бундай хизматкорлар 
аксарият холда дунгон халқига мансуб бўлиб, улар “чўри” деб номланганлигини ҳам кўрсатиб 
ўтадилар. [ 5; С.111] 
Маҳаллий аёлларнинг асосий уй-рўзғор ишлари яъни уй-жойни тозалаш, кир ювиш ва 
озиқ-овқат пишириш ҳамда уй хайвонларига қараш бўлган. Бу юмушлар ёш болаларга қараш 
ва уларнинг тарбияси билан шуғилланиш асносида бажарилган. Китобда бундан ташқари 
аёллар уй шароитида - ховлининг “ичкари” қисмида ип йигириш ва пахтани чигитидан 
тозалаш каби ишларни ҳам бажарганликлари қайд қилинган.
[ 5; С.109-113] 
Наливкинлар асарда анъанавий ўзбек таомлари хақида кенг маълумотлар берар эканлар, 
уларни ҳар бирига алоҳида тўхталиб, қайси маҳсулотдан, қандай усулларда тайёрланишини 
кўрсатиб ўтадилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўзбек халқининг анъанавий турмуш 
тарзини ва маданиятини, жумладан миллий таомларини муаллифлар каби атрофлича
тушунарли қилиб, барча ўзига хослиги билан таърифлаб бериш учун фақат ва фақат бевосита 
шу жамоа билан бирга, улар орасида яшаш лозим бўлган. Наливкинлар эса шу шароитда ўз 
ахборотчилари билан ҳамнафас яшадилар ва қиматли этнографик материалларни тўплашга 
муяссар бўлдилар [ 5; С.124-133]. 
“Очерк”нинг навбатдаги бўлимида маҳаллий аёлларнинг характери, одатлари ва 
атрофдагилар билан муносабати хақида сўз боради. Характер жиҳатдан маҳаллий аёллар 
ижобий хусусиятга эгалиги, ўзгалар билан мулоқатда киришимлилиги, дугоналари билан 
оилавий хаётнинг барча масалалари, хатто энг нозик муносабатлар хақида ҳам суҳбат 
қуришлари муаллифларни таажжублантиради. 
Муаллифлар шунингдек, маҳаллий аҳолини, жумладан аёлларни динга муносабати, 
уларнинг “гуноҳ” ва “савоб” хақидаги тушунчаларига тўхталиб, ерга тушган нон ёки унинг 
ушоғини териб олиш, ўзаро жанжаллашиб қолганларни яраштириб қўйиш, ночорларга садақа 
бериш ва жума куни соч ювиш кабиларни “савоб” деб билиб, унга амал қилишларини 
таъкидлаб ўтадилар. [ 5; С.145] 
Китобда аёлларни диний саводхонлиги унчалик юқори эмаслиги, асосан ёши катта 
аёллар мунтазам намоз ўқишларини, айни вақтда аёлларнинг аксарятида мозорларни зиёрат 
қилиш одати борлиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, асарда аёллар мунтазам равишда 
зиёрат қиладиган муқаддас мозорлар, у ерда бажариладиган маросим ва урф-одатлар ҳамда 
расм-русумлар хақида ҳам муълумот берилади. [ 5; С.151-156] 
М.Наливкинанинг 
бевосита 
кузатувлари 
натижасида 
маҳаллий 
аёлларнинг 
ҳомиладорлик ва туғиш даврида бажариладиган урф-одат, расм-русум ва иримлари хақида ҳам 
қимматли этнографик маълумотлар тўпланган ҳамда ушбу китобдан жой олган. Чунончи, 
китобда кўплаб халқларда бўлгани каби ўғил фарзанд туғилиши маҳаллий ўзбек оиласида ҳам 
катта хурсандчилик олиб келиши, бу воқеа муносиб нишонланиши таъкидланади. 
Муаллифлар янги туққан аёл 6-7 кун давомида яқинларининг қаровида бўлиб, 
парваришланганлигини ёзадилар. 
Этнографик адабиётлардан маълумки, бу даврда янги туққан аёл биринчидан ёмон 
рухдар таъсирига тез чалинадиган бўлса, иккинчидан у маросимий тоза бўлмаган ва шу боис 
сувни, нони, ўчоқ оловини, овқатни, сигир сутини нопок қилиб қўйиши мумкин, деб 
ҳисобланган. [ 2 ] 
“Очерк”да ўзбекларда болага исм қўйиш билан боғлиқ одатларга ҳам тўхталиб ўтилган. 
Хусусан, бунда ўзбеклар орасида кенг тарқалган “Турсин”, “Тўхта”, “Махкам” ва “Сотиболди” 
каби исмларни маъноси хақида маълумотлар берилаган. [ 5; С.173] 
Муаллифлар ота-оналарни ёш болаларга муносабатини кузатар эканлар, ота-оналар ёш 
болаларини хаддан ташқари эркалаб, аксарят ҳолларда уларни қўлда кўтариб юришлари 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling