Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш)


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш). Асар бўлимларининг номланишини 
ўзи унинг кенг мазмунга эга эканлигини кўрсатади. Китобда дастлаб Фарғона водийсининг 
табиий- географик хусусияти, аҳолисининг этник таркиби, хўжалиги, дини ва уй- жойлари, 
уй-рўзғор буюмлари хусусида маълумотлар келтирилган. Гарчи, бу маълумотлар аёллар 
мавзусига унчалик алоқадор бўлмасада, булар маҳаллий аҳолининг турмуш тарзини умумий 
жиҳатлари хақида таъсуротга эга бўлиш имконини беради. 
“Очерк”нинг “Аёлларнинг ташқи кўриниши ва кийими” деб номланган бўлимида 
муаллифлар маҳаллий аҳоли аёлларининг кўриниши - юзи ва кўзи хақида тушунчалар 
берадилар. Наливкинлар ерлик аёллар орасида жуссаси тўла (семиз)ларини кўп учратиш 
мумкинлигини ёзиб, одатда бундай аёллар 19-20 ёшдан кейин, кўпчилиги эса биринчи 
фарзандини туққанларида сўнг семириб кетганлигини таъкидлаб ўтадилар. [ 5; С.1-72.] 
Аёлларнинг юзига қараб муаллифлар уларни “мўғилий”, “форсий” ва “ўртача” 
кўринишга ажратадилар. Юз кўриниши “ўртача” типга мансуб хотин-қизларнинг одатда юзи 
юмолоқ, кўзлари катта, кўзларининг ранги эса жигарранг бўлишлиги айтилади. Юздаги хол 
маҳаллий аёллар учун энг яхши юз безаги эканлиги ҳам асарда алоҳида таъкидлаб ўтилган. [ 
5; С.89-91] 
Асарда маҳаллий хотин-қизларнинг кийимлари хақида қимматли этнографик 
маълумотлар келтирилган. Муаллифлар аёлларнинг ёзги кийими хақида тўхталиб, улар асосан 
иштон, кўйлак, рўмол, дуррача ва калишдан иборат эканлиги, баъзи ўзига тўқ оилаларнинг 
аёллари қишда калиш билан бирга махси(ичиги) ҳам кийиб юришларини ёзадилар. Бундан 
ташқари мусулмон аёллари уйдан ташқарига - кўчага чиққанларида албатта чиммат ва 
паранжи ёпиниши шарт эканлигини ҳам айтиб ўтадилар. Бу ўринда улар чиммат ва паранжини 
тасвирлашни ҳам унутмаганлар. Муаллифлар аёллар кийимларининг ҳар бирига атрофлича 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling