Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
31
Амударё(Хоразм вилояти ва ҚАР); Жанубий (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари)
минтақаларидир [9].
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида Хоразм вилоятидаги демографик 
жараёнлар Қуйи Амударё ҳудуди доирасида тадқиқ этилиши белгиланган. Республиканинг 
чекка ҳудудида жойлашган Хоразм вилояти географик омиллар ва транспорт имкониятлари 
чекланганлиги сабабли Республиканинг марказий қисмлари билан маданий-ижтимоий 
интеграцияси суст кечганлиги вилоятнинг демографик ҳолатига ўзининг таъсирини кўрсатди. 
Мустақиллик йилларида Республика аҳолисининг этник таркибини таҳлил қилар эканмиз, 
1995 йил ҳолатига кўра, Тошкент вилояти аҳолисининг этник таркибида 44,2 % ўзбекларнинг 
улуши ташкил қилган бўлса, Хоразм вилоятида бу кўрсаткич 94,6 % ташкил қилиши 
юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди [4].
2007 йил 1 январь ҳолатига кўра Хоразм вилояти аҳолисининг миллий таркиби. (минг киши) [15] 
Миллатл
ар 
Ўзбекл
ар 
Русл
ар 
Татарл
ар 
Туркманл
ар 
Қорақалпоқ
лар 
Корейсл
ар 
Украинл
ар 
Қозоқл
ар 
Бошқа 
миллатл
ар 
Миқдори 1435,6 
6.1 
4,4 
7,4 
1,5 
3,0 
1,5 
13,3 
7,4 
Фоизда 
97 
0,4 
0,3 
0,5 
0,1 
0,2 
0.1 
0,9 
0,5 
Демографик жарёнлар ва иқтисодиёт бир-бири билан узвий боғлиқ. Иқтисодий омиллар 
демографик жараёнларни ўзгартирувчи муҳим шарт ва шароит бўлса, демографик жараёнлар 
ҳам ўз навбатида, иқтисодий жараёнларнинг боришига таъсир этмасдан қолмайди. 
Иқтисодиётнинг асосий тармоқи ҳисобланган меҳнат бозори ва ишчи кучларининг тўғри 
тақсимланиши омили демографик жараёнларнинг ўзгариш тенденцияларини белгилаб 
беради.
Хоразм вилоятининг мустақиллик йиллари мобайнидаги меҳнат ресурсларининг 
шаклланиш ва тақсимланиш жараёни тарихини таҳлил қилсак соҳада жиддий муаммолар
мавжудлиги кўзга ташланади. 2005 йил 1 январь ҳолатига кўра, Хоразм вилоятининг доимий 
аҳолиси 1453,9 минг бўлиб, унинг таркибида аёлларнинг улуши 730,3 минг эркакларнинг 
улуши 723.6 мингни ташкил қилган [6]. 2005 йилда ишга яроқли аҳоли [7] доимий аҳолини 
57,5 % ташкил қилган бўлса, 2006 йилга келиб бу кўрсаткич 58,0 % ташкил қилгани 
кўришимиз мумкин. Мазкур даврда нафақа ёшидаги инсонларнинг улуши 6,4 % ташкил 
қилган бўлиб, Бухоро вилоятида бу кўрсатгич 7% Сурхандарё вилоятида бу кўрсатгич ўртача 
5,8 % ташкил қилганини кўришимиз мумкин [6]. Туғилиш кўрсаткичи 2004 йил ҳолатига кўра 
ҳар минг кишига 22.5 нафарни ташкил қилиб, бу мазкур даврда Республика миқёсида энг 
юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Вилоятда бандлик даражаси 2005 йил ҳолатига кўра ишга яроқли аҳолини 22,8 % давлат 
секторида 77,2% хусусий сектордаги фаолият кўрсатган. Аҳолининг 8,3% ишлаб чиқаришда 
банд бўлиб бу натижа Республика бўйича паст кўрсаткич бўлиб, биргина Фарғона вилоятида 
14,2% ва Самарқанд вилоятида 10,2% ташкил қилган [6]. Мазкур маълумотлар асосида 
вилоятда ишлаб чиқариш тармоқлари ва меҳнат ресурслари тўғри тақсимланиши 
ривожланмаганлигидан далолат беради.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling