Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
йил ҳолатига кўра, Хоразм вилояти аҳолининг иқтисодиёт секторларида бандлик даражаси(умумий
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишло қ ва ўрмон хўжали ги Саноат да Бошқ а
- __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022 32
2005 йил ҳолатига кўра, Хоразм вилояти аҳолининг иқтисодиёт секторларида бандлик даражаси(умумий
ишга яроқли аҳолининг фоиз кўрсаткичида). Транспо рт ва алоқа Савдо ва умуми й озиқ овқат Соғлиқ ни сақлаш ва ижтимо ий таъмин от Таълим , мадани ят ва санъат, фан ва илмий фаолия т Уй жой ҳўжали ги ва аҳолига маиши й ҳизмат кўрсати ш Молия,кре дит ва суғурта Қурили ш Қишло қ ва ўрмон хўжали ги Саноат да Бошқ а соҳал ар 3.7 9.2 6.5 14,7 3,5 0.5 9.9 35,0 8,3 8,7 2004 йилга келиб ваколатли ташкилотлар томонидан қайд қилинган маълумот асосида ишсизлик даражасига Республика бўйича Хоразм вилоятида энг юқори кўрсаткични ҳар минг кишига 8.8% ташкил этган. Бу кўрсаткич Жиззах вилоятида 1,1% ва Андижон вилоятида 1,7% __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022 32 ташкил қилгани Хоразм вилоятида ишсизлик даражаси аянчли аҳволда эканлигидан далолат беради. Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича Хоразм вилоятида 2004 йилга келиб ишсиз аҳолига 3,9% га ишсизлик нафақаси тайинланган бўлса, 2005 йилга келиб 1,3% тайинланган. Мазкур соҳада 2005 йилга келиб аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида жиддий камчиликларга йўл қўйилгандан далолат беради. Хоразм вилоятнинг 2007 йил мобайнида умумий аҳолиси 1480,2 минг кишини ташкил қилди. Шундан 832.8 минг нафари меҳнатга лоёоқатли ва 418 минг нафари нафақахўлар ҳисобланган. Аҳолининг табиий ҳаракат коэффициенти ҳар минг кишига 2005 йилда 21,7 нафарни ташкил қилган. 2001 йил ҳолатига кўра ишчи кучи таклифи 10586 нафар бўлиб, ишчи кучига талаб 14492 та бўлган. Ходимлар қўнимсизлиги сабабли ишдан бўшатилганлар 1164 нафарни ташкил қилган [13]. 2007 йил 1 январь ҳолатига кўра вилоятда 1480.2 минг аҳоли яшаган бўлиб, уларнинг асосий қисми Хазорасп(196.9минг), Хива(186.4минг) ва Урганчда (136,0минг) каби 11 туманларда яшаган. Мазкур аҳоли 101 та Фуқаролар йиғини, 612 Аҳоли яшаш пункти ва 432 нафар маҳаллаларда истиқомат қилган [14]. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшаган бўлиб мазкур кўрсаткич 1152,5 минг кишини ташкил қилган. Табиий ўсиш кўрсаткичи 2006 йилга келиб, 26081 кишига етганини кўришимиз мумкин. Мазкур даврдаги миграция кўрсаткичи кузатадиган бўлсак кўчиб келганлар 5743 кишини ва кўчиб кетганлар 8124 кишини ташкил қилганини кузатишимиз мумкин. Яъни, бу даврда кўчиб кетиш жараёни кучаяди. 2007 йил вилоятда жами 538 минг аҳоли иш билан банд бўлиб, унинг 126 минг нафари асосан бюджет ташкилотларида ва 200 минги қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатган. Юқорида келтирилган маълумотлар вилоятда хусусий сектор ва саноат ишлаб чиқариш соҳалари ривожланмаганлигидан далолат беради. Вилоятда тадбиркорлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш Республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча суст ривожланган. 2007 йилнинг 1-январь ҳолатига кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ЯХИМнинг 62,8 фоизи, шу жумладан, кичик корхоналар 32,2 фоизи, якка тартибда 13,7 фоизи, деҳқон хўжаликларида 16,9 фоизи ишлаб чиқарилди. Иқтисодиётда жами банд бўлган сонида кичик тадбиркорликда банд бўлганларнинг улуши 73,2 фоизни ташкил қилган. Банд бўлганларнинг энг катта қисми 43,8 фоизи (172,8 минг киши) кичик корхоналар ва микрофирмаларга тўғри келади. 2007 йил бўйича ҳудудларнинг ривожланиш кўрсаткичларини кузатар эканмиз, кичик бизнес корхоналарининг энг кўпи 2733 (рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 10,4%) таси Хонқа туманига, 2602 таси(9,9%) Шовот туманига, Гурлан туманига 2569 таси (9,8%), 2520 таси (9,2%) Урганч шаҳрига, 2491 таси (9,6%) Хазорасп туманига тўғри келгани кўришимиз мумкин. 2008 йил 1 январь ҳолатига кўра, Хоразм вилоятининг доимий аҳолиси 1504,2 минг бўлиб, шундан 755,2 минг нафари аёллар ва 749,0 минг нафари эркаклар ташкил қилган [7]. 2008 -2011 йиллар ўртасида Хоразм вилоятида яшовчи қишлоқ ва шаҳар аҳолиси таҳлил қилсак, 212,2 минг кишига шаҳар аҳолисини ўсганини кўришимиз мумкин. Юқорида келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги илмий ҳулосалар шаклланди: - аҳоли сонининг ўсиши ва янги иш ўринлари бир-бирига мутаносиб равишда ривожланмаганлиги натижасида ишсизлик даражасини ортиши демографик хавф хатарларнинг ортишига олиб келди; - вилоят бўйлаб ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ҳамда давлат дастурларини ижроси самарали бажарилмаганлиги натижасида туманлар кесимида ишлаб чиқариш секторларининг пайдо бўлиши ва меҳнат ресурсларининг шаклланишида катта тафовутлар вужудга келди; - ишчи кучига нисбатан талабнинг пастлиги натижасида меҳнатга лаёқатли, ижтимоий фаол аҳолининг ички ва ташқи миграцияси кучайди; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling