Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


 йил ҳолатига кўра, Хоразм вилояти аҳолининг иқтисодиёт секторларида бандлик даражаси(умумий


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

2005 йил ҳолатига кўра, Хоразм вилояти аҳолининг иқтисодиёт секторларида бандлик даражаси(умумий 
ишга яроқли аҳолининг фоиз кўрсаткичида). 
Транспо
рт 
ва 
алоқа
Савдо
ва 
умуми
й озиқ 
овқат 
Соғлиқ
ни 
сақлаш 
ва 
ижтимо
ий 
таъмин
от 
Таълим

мадани
ят 
ва 
санъат, 
фан ва 
илмий 
фаолия
т 
Уй жой 
ҳўжали
ги 
ва 
аҳолига 
маиши
й 
ҳизмат 
кўрсати
ш 
Молия,кре
дит 
ва 
суғурта 
Қурили
ш 
Қишло
қ 
ва 
ўрмон 
хўжали
ги 
 
Саноат
да 
Бошқ
а 
соҳал
ар 
3.7 
9.2 
6.5 
14,7 
3,5 
0.5 
9.9 
35,0 
8,3 
8,7 
2004 йилга келиб ваколатли ташкилотлар томонидан қайд қилинган маълумот асосида 
ишсизлик даражасига Республика бўйича Хоразм вилоятида энг юқори кўрсаткични ҳар минг 
кишига 8.8% ташкил этган. Бу кўрсаткич Жиззах вилоятида 1,1% ва Андижон вилоятида 1,7% 


 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
32
ташкил қилгани Хоразм вилоятида ишсизлик даражаси аянчли аҳволда эканлигидан далолат 
беради. Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича Хоразм вилоятида 2004 йилга келиб ишсиз 
аҳолига 3,9% га ишсизлик нафақаси тайинланган бўлса, 2005 йилга келиб 1,3% тайинланган. 
Мазкур соҳада 2005 йилга келиб аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида жиддий 
камчиликларга йўл қўйилгандан далолат беради. 
Хоразм вилоятнинг 2007 йил мобайнида умумий аҳолиси 1480,2 минг кишини ташкил 
қилди. Шундан 832.8 минг нафари меҳнатга лоёоқатли ва 418 минг нафари нафақахўлар 
ҳисобланган.
Аҳолининг табиий ҳаракат коэффициенти ҳар минг кишига 2005 йилда 21,7 нафарни 
ташкил қилган. 2001 йил ҳолатига кўра ишчи кучи таклифи 10586 нафар бўлиб, ишчи кучига 
талаб 14492 та бўлган. Ходимлар қўнимсизлиги сабабли ишдан бўшатилганлар 1164 нафарни 
ташкил қилган [13].
2007 йил 1 январь ҳолатига кўра вилоятда 1480.2 минг аҳоли яшаган бўлиб, уларнинг 
асосий қисми Хазорасп(196.9минг), Хива(186.4минг) ва Урганчда (136,0минг) каби 11 
туманларда яшаган. Мазкур аҳоли 101 та Фуқаролар йиғини, 612 Аҳоли яшаш пункти ва 432 
нафар маҳаллаларда истиқомат қилган [14]. Аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшаган 
бўлиб мазкур кўрсаткич 1152,5 минг кишини ташкил қилган. Табиий ўсиш кўрсаткичи 2006 
йилга келиб, 26081 кишига етганини кўришимиз мумкин. Мазкур даврдаги миграция 
кўрсаткичи кузатадиган бўлсак кўчиб келганлар 5743 кишини ва кўчиб кетганлар 8124 
кишини ташкил қилганини кузатишимиз мумкин. Яъни, бу даврда кўчиб кетиш жараёни 
кучаяди. 2007 йил вилоятда жами 538 минг аҳоли иш билан банд бўлиб, унинг 126 минг 
нафари асосан бюджет ташкилотларида ва 200 минги қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатган.
Юқорида келтирилган маълумотлар вилоятда хусусий сектор ва саноат ишлаб чиқариш 
соҳалари ривожланмаганлигидан далолат беради.
Вилоятда тадбиркорлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш Республиканинг бошқа 
ҳудудларига нисбатан анча суст ривожланган. 2007 йилнинг 1-январь ҳолатига кичик 
тадбиркорлик субъектлари томонидан ЯХИМнинг 62,8 фоизи, шу жумладан, кичик 
корхоналар 32,2 фоизи, якка тартибда 13,7 фоизи, деҳқон хўжаликларида 16,9 фоизи ишлаб 
чиқарилди. Иқтисодиётда жами банд бўлган сонида кичик тадбиркорликда банд 
бўлганларнинг улуши 73,2 фоизни ташкил қилган. Банд бўлганларнинг энг катта қисми 43,8 
фоизи (172,8 минг киши) кичик корхоналар ва микрофирмаларга тўғри келади.
2007 йил бўйича ҳудудларнинг ривожланиш кўрсаткичларини кузатар эканмиз, кичик 
бизнес корхоналарининг энг кўпи 2733 (рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг 
10,4%) таси Хонқа туманига, 2602 таси(9,9%) Шовот туманига, Гурлан туманига 2569 таси 
(9,8%), 2520 таси (9,2%) Урганч шаҳрига, 2491 таси (9,6%) Хазорасп туманига тўғри келгани 
кўришимиз мумкин.
2008 йил 1 январь ҳолатига кўра, Хоразм вилоятининг доимий аҳолиси 1504,2 минг
бўлиб, шундан 755,2 минг нафари аёллар ва 749,0 минг нафари эркаклар ташкил қилган [7]. 
2008 -2011 йиллар ўртасида Хоразм вилоятида яшовчи қишлоқ ва шаҳар аҳолиси таҳлил 
қилсак, 212,2 минг кишига шаҳар аҳолисини ўсганини кўришимиз мумкин.
Юқорида келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш асосида қуйидаги илмий ҳулосалар
шаклланди: 
- аҳоли сонининг ўсиши ва янги иш ўринлари бир-бирига мутаносиб равишда 
ривожланмаганлиги натижасида ишсизлик даражасини ортиши демографик хавф 
хатарларнинг ортишига олиб келди; 
- вилоят бўйлаб ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар 
ҳамда давлат дастурларини ижроси самарали бажарилмаганлиги натижасида туманлар 
кесимида ишлаб чиқариш секторларининг пайдо бўлиши ва меҳнат ресурсларининг 
шаклланишида катта тафовутлар вужудга келди
- ишчи кучига нисбатан талабнинг пастлиги натижасида меҳнатга лаёқатли, ижтимоий 
фаол аҳолининг ички ва ташқи миграцияси кучайди;



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling