Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф.Б. Жуманиёзов, доц., ТАТУ Урганч филиали, Урганч Аннотация.
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022 30 УЎК 93/94 МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УНИНГ ВИЛОЯТ ДЕМОГРАФИК ВАЗИЯТИГА ТАЪСИРИ Ф.Б. Жуманиёзов, доц., ТАТУ Урганч филиали, Урганч Аннотация. Мазкур мақолада мустақиллик йилларида Хоразм вилоятида содир бўлган демографик жараёнлар, меҳнат ресурсларининг шаклланиши, иш ўринларининг яратилиши ва вилоят меҳнат бозоридаги вазиятнинг демографик жараёнларга таъсири тўғрисида сўз юритилади. Калит сўзлар: демографик вазият, Хоразм вилояти, Қуйи Амударё, меҳнат ресусрслари, демографик хавфсизлик, иш ўринлари, туғилиш, гендер тенглик, никоҳ, ишсизлик. Аннотация. В данной статье рассматриваются демографические процессы, происходившие в Хорезмской области за годы независимости, формирование трудовых ресурсов, создание рабочих мест, влияние региональной ситуации на рынке труда на демографические процессы. Ключевые слова: Демографическая ситуация, Хорезмская область, Нижняя Амударья, трудовые ресурсы, Демографическая безопасность, рабочие места, рождаемость, гендерное равенство, брак, безработица. Abstract. This article talks about the demographic processes that took place in Khorezm region during the years of independence, the formation of labor resources, the creation of jobs, and the influence of the regional labor market situation on demographic processes. Key words: Demographic situation, Khorezm region, Lower Amudarya, labor resources, Demographic security, jobs, birth, gender equality, marriage, unemployment. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг миллий тарихни асл манбалар асосида ўрганиш давлат сиёсатини устувор йўналишларидан бирига айланди. Демографик жараёнларнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланган аҳоли сонининг динамикаси, ҳудудий демографик таркиби, ижтимоий-иқтисодий географик шарт-шароитларга монанд равишда ўзгариб боради ва мамлакат, вилоят, шаҳар ва қишлоқлар демографик ҳолатни, вазиятни вужудга келтирди. Шу боисдан, демографик ривожланишнинг ҳудудий хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммолардан ҳисобланади. Демографик жараёнларни ўрганиш бўйича жуда салмоқли тарихий тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан: Д.Бобожонова [4], О.Ата-Мирзаев [2], С.Н.Юсупова [16], Р.Б.Қодиров [9], Л.Максакова [10], А.Салиев [11], Б.Исаковларнинг [8] тарихий тадқиқотларида мазкур масалалар чуқур ўрганилган. Демографик жараёнларни тарихшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш учун масаланинг ўзига хос ҳусусиятлари географ [12], демограф [1,5] ва иқтисодчилар [3] томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотларни этироф этиш лозим. Юқорида келтирилган тадқиқотларни таҳлил қилган ҳолда Хоразм вилоятидаги демографик жараёнлар тадқиқотчилар томонидан тўлиқ ўрганилмаганлигини кўрсатди. Ушбу масалани тадқиқ қилишнинг илмий аҳамияти юқори эканлиги юқорида келтирилган маълумотлар асосида ўз тасдиғини топди. Ўзбекистонда табиий-географик, иқтисодий ва ижтимоий-демографик, аҳоли миграцияси ва бошқа турли шароитларнинг мавжудлиги республикада минтақавий сиёсат юритилишини тақозо қилади. Мамлакатимизда ижтимоий иқтисодий муносабатларни амалга ошириш, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларнинг табиий, ижтимоий иқтисодий ва демографик тараққиётида, хусусан, инсон омили масаласи, унинг турмуш тарзини ҳисобга олиш давлат сиёсатида устувор вазифа ҳисобланади. Республиканинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мутахассис олимлар томонидан вилоят ёки вилоятлар даражасидаги маъмурий-ҳудудий бирликларни 6 та минтақага ажратадилар: Мирзачўл (Сирдарё ва Жиззах вилоятлари);Фарғона (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари); Зарафшон (Самарқанд,Бухоро, Навоий вилоятлари); Қуйи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling