Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
38
бегуноҳдир” [6]. “Видевдат” нинг “Ер шаънига айтилувчи сўзлар” деб номланувчи 3-
фарагардида инсоннинг ерга бўлган муносабати ва унга ишлов бериши, яъни деҳқончилик 
қилиши Ахура Маздага маъқул бўлган савоб ишлардан бири сифатида улуғланади. Бу ҳақда 
4-бандда шундай иборалар келтирилган: ”Имонли ер қаерда энг кўп ерни парвариш қилса, унга 
дон экса, ўтлоқлар парвариш қилса, ёқиш учун экинлар экиб (ҳосил ундирса), сувсиз қақроқ 
ерни суғорса, зах ерни қуритса ўша учунгина галда энг бахтли ерлар дейилган. 33-бандида эса, 
“Ҳақ йўлида кимки ерни (сидқидилдан) парвариш қилса, унинг хизматига лойиқ қилиб Ернинг 
эгаси ҳаққини беришга лозимдир” деган иборалар ёзилган. 3-фарагарднинг барча 41-бандида 
ерга қандай муносабатда бўлиш ҳақида кўрсатмалар муҳрланган[7]. Қадимий қарашларга 
кўра, ҳўкиз эркак, ер эса аёл тимсоли бўлиб, ҳўкиз билан ер ҳайдаш, уларнинг ўзаро никоҳи 
асносида баҳолашади (“Эр хотин қўш ҳўкиз”). Бу ҳақда “Авесто” да шундай дейилган:”Узоқ 
муддат фойдаланмаган ерни қўшчи шудгор қилса, бу ер деҳқондан рози бўлади. Бу гўё ёш, 
келишган жувон тупроққа зор юрган эди-ю, ниятига етиб, кўнгли ҳоҳлаган эрдан бўйида 
бўлгандек” [8]. Шунингдек хитой, юнон тилли манбаларда антик ва илк ўрта асрлардаги 
Суғдда ер билан боғлиқ муносабатлар ёритилган. Муғ қалъаси архиви ва ҳужжатларда ҳам ер 
билан боғлиқ қадриятлар кўрсатилган.
Аждодлардан мерос, бутун дунё олимлари томонидан ўрганилаётган “Авесто”да 
яйловлар, бутазорларни яксон қилмаслик, экинзор, боғ-роғ, мевали дарахтларга зарар 
етказмаслик, атроф муҳит покизалигини асраш, булоқ, қудуқ, ҳовуз, ариқлар тозалигига 
алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги хусусидаги ҳам ибратли фикр-мулоҳазалар керагича 
топилади. Масалан, ҳовуз ёки ариқ бўйида мол боққан ёки ўша ерга отини боғлаган ҳар қандай 
шахс, дарахтнинг бир шохини синдирган ҳам, нопок кўзани ҳовузга солган ҳам 25 қамчи 
калтакланиш билан жазоланган. Атроф-муҳитни, кўча-кўйни, бутазор, ўтлоқлар ерни, сувни 
ифлос қилган ва уни асраш қоидаларини бузган шахслар “400 қамчи уриш жазосига” ҳукм 
қилинган” [9].
Аждодларимизнинг қадимдан то ҳозиргача “Она замин”, “Она Ватан”, “Она тупроқ”, 
“Она ер”, “Момо ер”, “Муқаддас тупроқ” каби пурҳикмат иборалари халқимиз ўртасида 
мавжуд. Лекин, ушбу ноёб миллий қадриятлар тобора камайиб бормоқда. Шу боисдан ҳам 
инсон, қолаверса, бутун жонзотнинг асоси саховатли маскани ер (тупроқ)ни эъзозлашимиз, 
мусаффо сақлаб, уни мелиоратив ҳолатини яхшилаган ҳолда келажак авлодларга 
етказишимиз, шунингдек она замин билан боғлиқ азалий қадриятларимизни халқимизга, 
айниқса ёшлар онгига янада чуқурроқ сингдиришимиз ва кундалик ҳаётга жорий этишимиз 
ниҳоятда долзарбдир. Ҳозирги даврда экологик муаммолар умумбашарий муаммога айланди. 
Аждодларимиз минг йиллар мобайнида ер, сув, ҳаво, олов ва бошқа табиат инъомларини 
муносиб равишда эъзозлаганлар. Афсуски, аждодларимизнинг табиатни асраш борасидаги 
қадимий анъаналари технологик тараққиёт туфайли маълум даражада унутилиб юборилди. 
Халқимизнинг экологик қадрятларини, табиатдан оқилона фойдаланишга қаратилган анъана 
ва маросимларини бугунги кунда чуқурроқ ўрганиш, унинг моҳиятини кенг оммага 
тушунтириш долзарб вазифалардандир. Бунда халқимизнинг табиатни асраб-авайлаш 
ҳақидаги қарашлари, инсон ва табиатнинг уйғун муносабатларини ўзида акс эттирган миллий 
қадриятларни янги босқичга кўтариш зарур. 
Хулоса қилсак, ўзбекларда она замин ер ва тупроқни эъзозлаш билан боғлиқ эътиқодлар 
жуда олис ўтмишга эга бўлиб, бу тарихий, археологик, этнографик, ёзма ва бошқа манбаларда 
ўз аксини топган. Аждодларимиз томонидан энг асосий тирикчилик манбаи- ер доимо кўз 
қорачиғидек авайлаб сақланган ва ардоқланганки, бу каби эзгу анъаналарни ҳозирги даврда 
ҳам янада изчил давом эттириш долзарб масала ҳисобланади.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling