Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


УЎК 902 “АВЕСТО”ДА ТУПРОҚНИ ЭЪЗОЗЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

УЎК 902
АВЕСТО”ДА ТУПРОҚНИ ЭЪЗОЗЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚАРАШЛАР ТАҲЛИЛИ 
Б.Б.Исхаков, катта ўқитувчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Наманган 
Аннотация. “Авесто”ни тарихий-этнологик жиҳатдан ўрганиш табиат унсурларини 
асраш билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритади. Мазкур мақолада “Авесто”да тупроқни 
эъзозлаш билан боғлиқ қарашлар илмий манбалар асосида қисқача таҳлил этилган. 
Kалит сўзлар: “Авесто”, ер, сув, ҳаво, олов, табиат, табиат унсурлари, илк экологик 
қарашлар. 
Аннотация. Историко-этнологическое исследование “Авесто” проясняет вопросы, 
связанные с сохранением элементов природы. В этой статье на основе научных источников 
сделан краткий анализ взглядов, связанных с уходом за почвой в “Авесто”. 
Ключевые слова: “Авесто”, земля, вода, воздух, огонь, природа, элементы природы
ранние экологические взгляды. 
Abstract. The historical and ethnological study of “Avesto” clarifies issues related to the 
preservation of elements of nature. In this article, a brief analysis of the views related to soil care in 
“Avesto” is made on the basis of scientific sources. 
Keywords: “Avesto”, earth, water, air, fire, nature, elements of nature, early ecological views. 
Маълумки, ўзбек халқи анъанавий экологик маданиятига яхлит ижтимоий-маънавий 
ҳодиса ва халқ турмушининг таркибий қисми сифатида қараш этнология фани доирасида 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 
37
экологик концепцияни яратишга имкон беради. Бу концепция ўзбеклар анъанавий экологик 
маданиятини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Ер-инсониятнинг энг муҳим умуммиллий 
бойлиги ҳисобланиб, жаҳон, қолаверса Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ҳаёти, 
фаолияти ва фаровонлигини асоси сифатида ер катта аҳамиятга эга бўлиб, ундан ниҳоятда 
оқилона фойдаланиш талаб этилади. Она замин ҳақидаги тарихий манбаларга тўхталадиган 
бўлсак, зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”да инсоннинг моддий неъматлар 
яратиш, яъни ерга ишлов бериб, деҳқончилик қилиш энг олий қадрият ва савоб иш деб 
таърифланган. Одам ҳалол меҳнат қилса, кўплаб ёвуз кучларни маҳв этган бўлади, деб мазкур 
китобда алоҳида таъкидланган. 
Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиёда ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат 
унсурларини илоҳийлаштирувчи тасаввурларга нисбатан мукаммалроқ таълимот эди. Шу 
боис жаҳон маданияти дурдонасига айланган “Авесто”ни тарихий-этнологик жиҳатдан 
ўрганиш ўша даврдаги атроф-муҳитни асраш билан боғлиқ масалаларга аниқлик киритади.
Зардуштийларда экин ерларини кўпайтириш, ишлар қилинган жойларни асраб-авайлаш, 
уни муқаддас ҳисоблаб, сажда қилишган. Ер худоси Митрага ибодат қилиш, ерни парвариш 
қилиш зардуштийлик динининг асосини ташкил этган[1]. “Видевдат”да баён этилишича, ерни 
худди қизини севгандек севмоқ, унга яхши уруғлар сепмоқ, уни мўл-кўл ҳосил берувчи онага 
айлантириш керак. Аҳура Мазда кўрсатмасига биноан “ерга яхши ва кучли уруғ сепмоқ” 
дунёдаги энг зарур юмуш ҳисобланади.”Ёш келин эрига гўдак ҳадя этгандай, ер ҳам уни чап 
ва ўнг қўли билан, ўнг ва чап қўли билан парвариш қилган одамга мўл-кўл ҳосил беради. 
Ишлов берилмаган ва экилмаган ер эрсиз ва фарзандсиз жоҳил қиз каби бахтсиздир. Қиз яхши 
эрни орзу қилгандай, ер ҳам яхши қўшнига илҳақ” [2].
“Авесто”нинг “Видевдат” ва “Виспрад” қисмларининг алоҳида бўлимида ерга ишлов 
бериш, экин экиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид бир қатор йўл-йўриқлар баён 
этилган. Жумладан, “Видевдат” нинг учинчи асари 4-бандида Зардуштийлик Ахура Маздага 
қараб:”Заминни ҳаммадан кўра қаҳрлироқ бўлган дунёдаги учинчи жой қаер” деган саволига 
Ахура- Мазда: “Эй Спийтамон Зардушт! Бундай жой бир Аршадан ҳаммадан кўра буғдой, ёғ 
ва мевали дарахтлар эккан одамлари қуруқ ерларга сув чиқарган, сувли ерларни шудгор қилган 
заминдир”, деб жавоб берган[3].
Зардушт Ахура Маздадан сўради:” Эй оламни яратган зот! Эй ҳақиқат! Заминнинг 
ҳаммадан кўра бахтлироқ бўлган дунёдаги учинчи жой қаер?” 
Ахура Мазда жавоб берди: “Эй Спийтамон Зардушт! Бундай жой бир Аршадан 
ҳаммадан кўра буғдой, ёғ ва мевали дарахтлар эккан одамлари қуруқ ерларга сув чиқарган, 
сувли ерларни шудгор қилган заминдир. 
Эй оламни яратган зот! Эй ҳақиқат!
Заминни ҳаммадан кўра бахтиёр қилган шахс ким? 
Ахура- Мазда жавоб берди: “Эй Спийтамон Зардушт! У ҳаммадан кўп бу юрт гиёҳ 
мевали дарахтлар эккан зотдир! У қуруқ ерларга сув чиқарган, сувли ерларни шудгор қилган 
зотдир” [4].
Яна “Видевдат” да ёзилишича, узоқ экилмаган ва омоч тилмаган ер бахтсиздир. У 
омадни орзу қилади. Бу замин балоғат палласига кирган соҳибжамол қиздир. Бу бола кўриш, 
қиз кўришни ҳоҳлагани сингари, ҳайдалмаган ер ҳам қўшчини кутади. Зардуштийларнинг 
“мурданинг нопоклиги” ғоясича, дастлабки пайтларда тупроқнинг ҳолатини бузмаслик 
мақсадида ва мурда “маросимий макруҳ” ҳисобланганлиги учун ерга кўмилмаган. Майит 
одамлар назаридан узоқроққа-баланд тепаликлардаги махсус ер-супага кўмилган. “Видевдат” 
7-фаргарди 7-бўлимида Зардуштнинг Ахура Маздага қарата “офтоб остида ётган одам жасади 
ерга тушиб кетгач бир йил ўтгач, замин ўзининг покиза ҳолатига қайтади”, деб жавоб берган. 
Ахура Мазда бошқа ўринда Зардуштга қарата:”Одам жисми тупроққа топширилгандан сўнг 
эллик йил ўтгандан сўнг замин ўзининг поклик ҳолатига қайтади”, деб таъкидланади[5]. Бу 
аждодларимизнинг ер, тупроққа бўлган эътиқодларини қадрият ва азалий эканлигининг яққол 
исботи десак тўғри бўлади. Заратуштра ақидаларига кўра амал қилса қуйидагиларга эришади: 
“Ҳар куни икки марта сув оқиб ўтадиган суғориладиган бир бўлган ери бўлган одам 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling