__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
36
саҳналаштирган. Оташин қалб раққоса Ровия Отажонова хоразм рақс ҳаракатларини саҳнага
олиб чиққан ижодкор сифатида ҳам алоҳида эътиборлидир.
Уруш йиллари Шерозий Ёқубов, Матюсуф Харратов, Онажонбиби Собирова, Сорахон
Оллоберганова, шоир Партавдан иборат Хоразм ансамбли қишлоқларда, шахталарда, завод-
фабрикаларда меҳнаткаш оммани фашизмга қарши урушга чақирибгина қолмасдан, улар
билан елкадош бўлган, ўз концертлари орқали уларнинг кўнглини кўтарган. Мадраҳим
Шерозий ўз хотираларида Сорахон Оллобергановани шундай эслайди: «Биз уруш йилларида
Ангрен шахтёрларига концерт кўрсатишга бордик. Ўшанда Сорахон Оллоберганова
шахтёрлар билан бирга забойга тушиб, иш пайтида уларга қўшиқ айтиб берди. Яна бир воқеа
ҳали ҳам эсимда. Ангренда ер юзасида кўмир қатламларини сув босиб кетган эди. Одамлар
кўкракларигача сувга ботиб ишлар эдилар. Ана шу пайтда Сорахон ҳам кўкрагидан сув кечиб
гармонни бошига кўтарганча ишчилар орасига кириб, уларга қўшиқлар айтиб берди». Сорахон
Оллоберганованинг матонатли меҳнати қадрланиб, унга «Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган
артист» унвони берилган.
Хуллас, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек хотин-қизлари маданий-маърифий
соҳаларда ҳам ижобий ишларни амалга оширдилар. Уруш жанггоҳларида, фронт орқасида
меҳнат қилаётган кишиларнинг маданий хордиқ чиқаришларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
1. Хоразм вилояти Давлат архиви Янгибозор туман бўлими. 52-фонд,1-рўйҳат, 33-
сақлов, 85-варақ.
2. Ўзбекистон Республикаси Энциклопедияси.-Т.: ҚБТ, 1997. Б-175.
3. Хоразм вилояти давлат архиви. Хоразм ҳақиқати газетаси.1941 йил 24-декабрь, №305. Б-2
4. Хоразм вилояти Давлат архиви. Хоразм ҳақиқати. 1941 йил 9-декабрь.№292. Б-4.
5. Хоразм вилояти Давлат архиви. Хоразм ҳақиқати. 1941 йил 13-декабрь №296. Б-2.
6. Хоразм вилояти Давлат архиви Янгибозор туман бўлими. 52-фонд, 1-рўйҳат, 33-
сақлов, 85-варақ.
7. Хоразм вилояти Давлат архиви. 5-фонд,1-рўйҳат,72-йиғмажилд,378-варақ
8. Хоразм вилояти Давлат архиви. Хоразм ҳақиқати. 1941 йил 28-декабрь №309. Б-3.
9. Нурмуҳаммедова М. Ўзбекистонда маданий-маънавий ишлар.-Т.: Ўқитувчи,1993. Б-62.
10.
Очилмаган
бир
қўриқ.
Хоразм
рақсининг
жонкуяр
дилбанди
Ровия
Отажонова
ҳақида.http://www.kultura.uz/view_2_r_12988.html.
Do'stlaringiz bilan baham: |