Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 35
1- жадвал [7]
1943 йилнинг октябрь ойида Хонқа туманида ташкил қилинган тўгараклар Тўгарак номи ГСО 1 ГСО 2 БГСО режада 158 158 50 амалда 1203 2263 205 Мактаб ўқитувчилари жанговор варақалар ва деворий газеталар чиқаришга ҳам бош-қош бўлди. Хотин-қиз ўқитувчилар ўз ўқувчилари томонидан аскарларга берган совғаларни йиғиш ва фронтга жўнатиш ишларида ҳам фаолликлар кўрсатдилар. Жумладан, Урганч шаҳар Максим Горький номли мактабнинг 3-“Г” синф ўқувчиси 10 ёшли аълочи Марям Асадованинг аскарларимизга берган 2 жуфт жун пайпоқ, қўл сочиқи, 40 сўм пул ва дори учун кўп миқдорда жийда жўнатган. Ўқитувчи М.Асадовани бошқа ўқувчиларга ўрнак сифатида кўрсатганлиги манбаларда келтириб ўтилган[8]. Шунингдек, иккинчи жаҳон уруши йилларида маданий-маърифий соҳанинг бир тармоғи бўлган маданий ўқув муассасаларида ҳам кўплаб хотин-қизлар меҳнат қилдилар. Мазкур XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________ 35 йилларда республикада маданият уйлари, клублар, кутубхона, қизил чойхона, турли тўгарак ва қироатхоналар фаолият кўрсатди. Бу маданий-ўқув тармоқлари орқали кенг халқ оммасига маърузалар ташкил қилинади. Айниқса қишлоқ жойларида кинофилмлар, бадиий ҳаваскорлар консерти, спектакллар кўрсатилди. Театрлаштирилган жонли газеталар ташкил этилди. Жумладан, Хоразм ҳақиқати газетасининг 1941 йил №296 сонида келтирилган маълумотларга кўра, урушнинг дастлабки йилларида “Ўлим фашистларга” номли театрлаштирилган жонли газета ташкил этилиб, жонли газетада Ражаббиби Бойжонова баланд овоз билан ватанга муҳаббат, садоқат ва мардлик ашуласини айтиб катта маҳорат кўрсатган.Онабиби Очилова, Ровия Отажонова ва Салимахонимларнинг ёқимли овозлари, бажараётган ролларининг руҳига кира билганликлари туфайли, жонли газетанинг савияси яна ҳам юксак кўтарилган. Қишлоқ маданий-ўқув муассасаларида турли хил тўгараклар ташкил қилинган ва уларда 33521 нафар хотин-қизлар фаолият кўрсатган[9]. Уруш йилларида маориф соҳасида меҳнат қилган ўқитувчи хотин-қизлар ҳам фидокорона меҳнатлари билан ғалабага ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ўзбекистонлик санъат ва маданият ходимлари уруш бошлангандан то якунигача халқни буюк ғалабага ундаб, Ватанни севишга, уни ҳимоя қилишга чақирганлар. 1939 йилнинг ёзида Хоразм гармончилар ансамбли ташкил этилди. Мадраҳим Шерозий Ёқубов, созанда Матюсуф Харратов, раққоса ва ашулачи Онажон Собирова, доирачи Раҳима Бекжонова, раққоса Ровия Отажонова, Бикажон ва бошқалардан иборат ансамбль Тошкентга август ойида келиб, тайёргарлик кўради[10]. Бундан кўзланган мақсад ўзбек халқи санъатини қардош халқларга кўрсатиш, республика бўйлаб сайёр концерт дастурлари уюштириш орқали халқнинг илҳомига илҳом қўшиш, ансамблни меҳнаткаш ёшлар орасидаги талантли ёшлар ҳисобига тўлдириш, уларни излаб топиш ва ансамблга жалб қилишдан иборат эди. 1941 йили уруш бошланиши билан Республика Марказқўмининг биринчи котиби Усмон Юсуповнинг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Янгийўл районида мусиқали драма театри ташкил этилди. Бу ўзбекистонлик барча санъат аҳли тўпланган маскан бўлиб, Хоразмдан Шерозий Ёқубов, Матюсуф Харратов, Онажонбиби Собирова, Сорахон Оллоберганова, шоир Партав, Коммуна Исмоилова каби санъат арбоблари бор эди. Бу театрдан айрим концерт гуруҳлари тузилиб, фронтдаги жангчиларга ва фронт ортидаги меҳнаткашларга хизмат кўрсатиш учун жўнатиларди. 1942 йилда Гавҳархоним раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамбли бунга ёрқин мисол бўла олади. Машҳур санъаткор Гавҳар Раҳимова ҳам 1940 ‒ 1941 йилларда шу ансамблда фаолият кўрсатган. У ўша дамларни хотираларида шундай эслайди: - “Шерозий Ёқубов туфайли бизнинг ансамблимизда биринчи марта гармон овози янгради. У инсон ансамблимизнинг мусиқа раҳбари эди. Матюсуф Харратов ҳам устозларидан бири эди. У куйлар басталашдан ташқари нота бўйича гармон ва чанг чалишни жуда яхши ўзлаштирган бизнинг ансамблимизда биринчи созанда эди. Янги ансамбль Шерозий Ёқубов, Матюсуф Харратов, Онажонбиби Собирова сингари атоқли санъаткорлар туфайли оёққа турди”. Уруш йилларида рақс мактаблари ва раққосаларнинг ўрни ҳам алоҳида бўлган. Кўнгилочар рақслари билан раққосалар, фронт ҳамда фронт ортидаги аскарлар ва меҳнаткаш халққа кўтаринки руҳ бағишлаган. Хоразм рақс мактабининг шаклланишида бир қанча ижодкорларнинг ҳиссаси катта бўлган. Булар: Онажон Собирова, Ровия Отажонова, Карим Оллоберганов, Сорахон Оллоберганова, Одам Бобожонов, Машариф Жуманиёзов, Римажон Маткаримова, Қурумбой Ёқубов, Матлатиф Саидов, Латиф Зарифов, Карим Оллоберганов, Отажон Қутлимуротов, Раим Оллобергановлар. Шулар орасида Ровия Отажонова исмли афсонавий рақс маликаларидан бири бўлиб, у бир қанча рақсларни ижро этган. Ровия Отажонова - уруш йилларида фронт ҳамда фронт ортидаги аскарлар ва меҳнаткаш халққа кўтаринки руҳ бағишлаган “Лазги” рақсини Онажон Собировадан кейинги моҳир ижрочиси ҳисобланган. Ровия Отажонова ижро этган рақслари: “Меҳрибоним”, “Бартаул”, “Лазги”, “Уфори наво”, “Норим-норим”, “Кимнинг қизисан” кабилар бўлиб, ушбу рақсларини якка ижро этган. Гуруҳ бўлиб ижро етган рақслари: “Олма келибди”,“Қиз бола”,“Лазги”.Ровия Отажонова юқоридаги рақсларни нафақат ўзи ижро этган балки шогирдлари билан ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling