Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
26
Фолштейнга” сарлавҳали мактубда: “Йўлнинг эрозияси туфайли Москвага юборилган 
ўқувчилар (талабалар) алоқа тикланмагунча кета олмайдилар. Ўртоқ Ато Хўжаев (Атоулла 
Хўжа) сиздан ўқувчиларнинг йўл ҳаққи учун тўланган пул маблағларини қайтариб бериш ёки 
келажакда ҳам худди шу пул эвазига ўқувчиларга саёҳат қилиш (сафар) қилиш ҳуқуқини 
бериш тўғрисида буйруқ беришингизни сўрайдилар[4] ”-мазмунидаги фикрлар баён этилган. 
Ушбу далилнинг ўзиёқ Фолштейн измида бўлган ўқувчи ва талабаларни чет элга юбориш 
масаласида маблағ сарфлашда Атоулла Хўжаевга ишонч билдирилган, қабилидаги хулосага 
асос бўлади. 
Совет ҳокимияти йилларида бир қатор шаҳарларга муассаса ва ташкилотлар, маданий-
маърифий уюшмаларга ҳукумат ҳамда партия раҳбарлари номини қўйиш улар тириклигида 
анъанага айланганди. Жумладан, Санкт-Петербургга-Ленинград, Самарага-Куйбишев
Сибирскга-Улянов ва ҳ.к. БХСР ҳукумати йилларида ҳам бу анъана сақланган бўлиб, 
Чоржўйдаги ўқитувчилар тайёрлаш институтига Файзулла Хўжаев, Бухородаги биринчи 
осора-атиқалар музейига Қори Йўлдош Пўлатов кабилар номи берилганди. Ушбу муассасалар 
қайси ҳукумат аъзоси ташаббуси билан очилса, ўша шахс номи билан аталган. Архив 
манбалари бирида, ҳукумат аъзоларига таклифнома тақдим этилиб, унда: соат 18 
00
да 
Отахўжаев (Атоулла Хўжаев) номли боғда бўлиб ўтадиган зиёфатга таклиф қиламиз. Зиёфат 
Республика (СССР) Қуролли кучлари бош қўмондони ўртоқ Каменскийнинг келиши 
шарафига ўтказилади. Шу билан бирга халқ нозирлари кенгаши зиёфатга ўртоқ Каменскийдан 
ташқари, шунингдек, унга ҳамроҳ бўлганларни уруш (ҳарбий) Кенгаш қўмондони ўртоқ 
Течерскийни, Инқилобий уруш (ҳарбий) кенгаш қўмондони ўртоқ Михайловни, ўн учинчи 
милтиқ (ўқчи) полка бошлиғи ўртоқ Павлов, ўн учинчи корпус инқилобий ҳарбий кенгаши 
аъзоси, ўртоқ Исаевни ҳам таклиф қилишмоқда,[5]” – мазмунидаги фикрлар келтирилган. 
Ушбу архив манбаси таҳлил қилинар экан, Бухорода Атоулла Хўжаев номи билан бўг (парк) 
бўлгани, унга шубҳасиз мазкур ҳукумат аъзоси асос солгани ҳақида тасаввур пайдо бўлади. 
Иккинчидан, ўз даврида СССР ҳарбий қўмондонлигида юқори мансабларни эгаллаган 
Каменский каби Олий Бош Қўмондон ва Течерский, Михайлов, Павловлар билан битта зиёфат 
дастурхонида ўтириб фикр алмашган Атоулла Хўжаев юқори савияли инсон бўлганидан, 
Россия ҳукуматининг мутассаддилари билан анча яқин эканлигидан далолат беради. 
Қуйида келтириладиган маълумот ҳам Атоулла Хўжаев 1920-йилларда БХСР, ХХСР, 
Туркистон АССР да ҳукумат аъзоларини қўйиш ва эгаллаб турган вазифасидан озод қилишда 
муҳим рол ўйнаган шахслар билан яхшигина таниш эканлиги аён бўлади. ХХСРнинг биринчи 
ҳукумат раҳбари Ҳожи Полвонниёз Юсупов ўз хотираларида: “1921-йил март (Янги 
иқтисодиёт бошланган давр) Хива- Тошкент Оренбург йўналишида Нозир Тўрақулов билан 
Оренгбург орқали Москвага йўлга чиқади. 3 кун Оренбургда қолиб кетaди. Оренбург-Тошкент 
сўзини, Тошкент - Оренгбург сўзини қилмас экан. Оренбургдан Самарагача бир тоза (бўш) 
вагон олдик. Йўлда стансияда Масковчик (Москвадан) келатурғон бир поездга йўллуқдук (дуч 
келдик). Бу поездда Бухоро вакили Отахўжа Пўлатхўжаев (хотирада қандай ёзилган бўлса 
шундай келтирдик) бор экан кўрушдук. Биродар Отахўжа маълум қилди, Хиваға боратурғон
товарищ (ўртоқ) Кобез (Кобезов) ушбу вагонда турур. Отахўжаев кўрушуб (танишиб) туринг 
деб, мени вагонга олиб кирди, ҳам тақдим қилди (таништирди): “Хоразмнинг собиқ раиси, ҳам 
инқилобчиларнинг бошлиғи товарищ Юсупов” деб. Товарищ Кобез хушвақт бўлуб кўрушиб 
сўзламакка бошлади”. 
Кобезов Юсуповни ишдан олинишига эътироз билдирган, бироқ Бош уни қатъий ишдан 
олинишини талаб қилганини билдирган, ва у ўз сўзида қатъий турганини айтган. “Шундан 
сўнг поезд гудок чалиб, Атоулла Хўжаев ва Кобез Туркистонга (Бухороға), мен Московга йў 
олдим ва 1921-йил август бошинда Москваға етиб келдим [6]”,- деб ёзади П.Ҳ.Юсупов. 
ХХСР нинг биринчи ҳукумат раҳбари П.Ҳ.Юсупов Атоулла Хўжаев ва Кобезевнинг 
шериклари поезд ҳаракатга келгунича ўзаро суҳбат қуришган. Юқоридаги хотира парчасидан 
аниқ бўладики, П.Ҳ.Юсуповнинг ишдан кетиш масаласига ўзаро мулоқотда аниқлик 
киритишмоқчи бўлишади. Кобезов барча айбни шериги Бык зиммасига юклаб, сувдан қуруқ 
чиқиб олган, у ўзини бу масалада айбсизлигини яшириш, хаспўшлаш учун “мен у пайтда 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling