Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
25 бир оз камчиликларга йўл қўйилган. Ф.Хўжаев Бухорода бўлмаган пайтда БХСР ҳукумати аъзоларидан унинг 5 та сафдоши : Атоулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Наим Ёқубзода, Саттор Хўжаев, Мухторжон Саиджоновлар эгаллаб турган мансабларидан “марказ” топшириғи билан бўшатилиб, Республика ҳудудидан “ясама айблар” тўнкариб чиқариб юборишларига қарор қилинган. Бироқ, олим хронологияда бир қадар адашгани шундаки, Файзулла Хўжаев бу воқеалар кечган пайтда Германияда бўлмаган. Унинг Германияга сафари 1922-йил октябр ва ноябр ойининг охирги декадасига тўғри келади. Ф.Хўжаев 1923-йил ёзи ва кузида СССР МИҚнинг 6 та раисларидан бири сифатида Москвада маълум муддат (4 ой) бошқарув вазифасини бажараётган эдиким, ўша пайтда навбат билан МИҚ да раислик қилиш тартиби ўрнатилганди. Шу сабабли Файзулла Хўжаев Германиядан қайтгач, Бухоронинг мустақил давлат сифатида иш кўриши учун курашган ўз сафдагиларини қутқаза олмайди.” Мазмунидаги фикрлар хронологик ҳақиқатга мос келмайди.[1] Демак, ҳукуматдаги энг муҳим сафдошларини РКП(Б) МК Ўрта Осиё Сиёсий бюроси раиси Я.Рудзутак талаби билан асоссиз ишдан озод қилинган Атоулла Хўжаев ва унинг шерикларини Ф.Хўжаев Германиядан эмас, балки Москвадан “томоша қилиб” турган. Шу ўринда айрим мулоҳазалар билдиришга тўғри келади. Совет ҳокимияти ва РКП(Б)нинг БХСР ички ишларига аралашуви шу даражага етадики, ҳатто, ҳукуматни ҳам алмаштиришгача бориб етишади. Аслида 5 та БХСР ҳукумат аъзоси улар бўйнига қўйилган. “айблар” (сохта айблар) туфайли эмас, балки ҳақли талаблари учун ишдан бўшатилгандилар. Атоулла Хўжаев аввалбошиданоқ, БХСР ҳудудидаги қизил армияни қисқартириш, миллий армияга асос солиш, келгиндилар асос слоган “особый отдель” (махсус бўлим) ни тугатиш, “босмачилар” трибунал орқали эмас, суд ҳукми билан фуқароларга жазо бериш каби ҳақли талабларни илгари сураётган ва ҳақиқий маънодаги озодлик учун кураш майдонига кирганди. Ўз ихтиёри билан таслим бўлган қўрбошилар ва улар йигитларидан милиция ва ҳарбий қисм тузиш масаласини ҳам илгари сурди.[2] Бу каби миллатпарвар, демократия ва озодлик, курашчиси бўлган мустақил фикрли ҳукумат аъзолари “марказ” га керак эмас эди. Ҳукумат янгидан шакллантирилиб, Нажиб Ҳусайнов ҳам давлат назорати нозири вазифасидан озод этилди. Унинг мансабига аравакаш Жўра Карвон қўйилди. Молия нозири вазифасига этикдўз Уста Нур, адлия нозири вазифасига соатсоз уста Азимжон Орифжонов, савдо-саноат нозирлигига телпакдўз уста Иззатулла Аминов, ички ишлар нозирлиги вазифасига муаллим Муҳаммадиев номзоди тасдиқланди.[3] А.Муҳиддинов меҳнат кенгаши раиси лавозимида қолдирилиб, бошқарув ва иш юришмаган пайтда бундай тажрибали раҳбар асқотиши ҳисобга олишган. Иккинчидан, Мусо Саиджоновни ўз вазифасига қайтарилиши заминида ҳам “ҳунарманд” ҳукумат раҳбарларига маслаҳатчи кераклиги инобатга олинган. Файзулла Хўжаев Москвада эмас Бухорода бўлганида БХСР ҳукумати аъзоларини ишдан илинишига тўсқинлик қила олармиди?-деган ҳақли савол туғилади. Ф.Хўжаевнинг сиёсий йўлбошчи ва рабар сифатида мавқе ва обрўси юқори эди, эҳтимол бундай адолатсиз қарорга келинишига имкон қадар тўсқинлик қилиб ҳукуматдаошларини сақлаб қолиши мумкин бўларди. Бизда БХСР мустақиллигини амалда мутлақо истмаётган РКП (Б) ва совет ҳукумати раҳбарлари ҳукуматнинг биринчи раҳбари Москвадан турган вазиятидан фойдаланишгандир, деган хулосага келишга барча асослар бордек туюлади. Аслида Атоулла Хўжаев совет ҳукуматининг Ўрта Осиё сиёсатига кўп жиҳатдан дахлдор бўлган ва аралашган вакиллари билан ҳам муроса-мадора қилиш, ҳар бор муаммони ақл-идрок билан ҳал этиш, демократик ҳуқуқларни тинчгина йўли билан (битим, шартнома) ҳал қилишга ҳаракат қилган. Унинг моҳир, дипломатик қобилиятга эга бўлган шахс эканлигини исботлайдиган фикримизни бир қатор архив ва бирламчи манбалар билан исботлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Атоулла Хўжаев БХСР нинг Москвадаги ваколатхонасини бошқарган пайтда бу масалаларга вакил қилиб қўйилган Фолштейнни чет эл (Германия)га талабалар жўнаб кетишидан олдин уларни тантанали намойиши (парад)ни уюштиришга розиликни олган ва бу тадбирни ўтказган. Талабалар хорижга бир неча партияларда жўнаб кетишган. Айрим табиий ва ижтимоий омиллар туфайли уларга бир муддат Москвада туриб, кутиб қолишига тўғри келган. 1923-йил 9-майда Бухоро-Москва ваколатхонасига йўлланган “Ваколатли вакил ўртоқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling