Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 
УЎК 93/94 
МАОРИФ, МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАЛАРИДА ХОРАЗМЛИК ХОТИН-
ҚИЗЛАРНИНГ ВАТАНПАРВАРЛИК ҲАРАКАТЛАРИ 
Ф.Ж. Жуманиязова, кич.и.х., Хоразм Маъмун академияси, Хива
 
Аннотация. Мазкур мақолада хоразмлик хотин-қизларнинг иккинчи жаҳон уруши 
йилларида илм-фан ва маданият ҳамда санъат соҳаларидаги фидокорона меҳнат фаолияти 
орқали ғалабага қўшган ҳиссаси ёритилади.
Калит сўзлар: илм-фан, ГСО, БГСО, тўгарак, санъат, маданият, деворий газета, 
жонли газета, Хоразм гармончилар ансамбли, раққоса.
Аннотация. 
В этой статье женщины Хорезма в годы Второй мировой войны выделен 
вклад в победу самоотверженным трудом в области науки и культуры и искусства. 
Ключевые слова: 
наука, ГСО, БГСО, клуб, искусство, культура, стенгазета, живая 
газета, Хорезмский гармонический ансамбль, танцор. 
Abstract. 
In this article, the women of Khorezm during the Second World War highlighted the 
contribution to the victory through selfless work in the field of science, culture and art.
Key words: science, GSO, BGSO, club, art, culture, wall newspaper, live newspaper, Khorezm 
harmonic ensemble, dancer. 
Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан Ўзбекистоннинг ишчи ва меҳнаткашлари 
билан бир қаторда фан, маориф ва маданият ходимлари ҳам фашизмни тезроқ тор-мор этиш 
ишига сафарбар қилинди. Уруш зиёлиларни ҳам жиддий синовдан ўтказди. Илм-фан, санъат, 
маориф ва маданият соҳалари ҳам ҳарбий асосда қайта қурилди. Уруш, айниқса, маориф 


 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
34
соҳасида катта қийинчиликлар туғдирди. Биринчидан, маорифга давлат томонидан кам маблағ 
ажратилган бўлса, иккинчидан, урушгача бўлган даврда ўқитувчи педагогларнинг катта 
қисмини эркаклар ташкил этганди, учинчидан, кадрларнинг муттасил етишмовчилиги эди.
Профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда талабалар ҳам фронтга сафарбар этилди. 
Фронтга кетган ўқитувчиларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида республикамизнинг барча 
ҳудудларида хотин-қизлар ўқув юртлари ташкил қилинди. Хива педагогика билим юрти 
шулардан бири эди. Хива педагогика билим юртида ҳам бошланғич синф ўқитувчиларини 
тайёрлаш қисқа муддатли курслари ташкил қилинди[1]. 
Ўзбекистон ҳукуматининг 1941 йил 9 ноябрдаги қарорига биноан Урганч ва Хива 
шаҳарларида 9-10-синфларнинг иқтидорли ўқувчиларидан педагогик кадрлар тайёрловчи 
синфлар ташкил қилинди. Бундан ташқари, Хива педагогика билим юрти ва Хоразм 
ўқитувчилар институтида уч ва олти ойлик қисқа муддатли педагоглар тайёрлаш курсларига 
асос солинди[2]. Педагогика ўқув юртларида ўқиган қизлар сони кундан-кунга ортиб борди. 
Шу даврда фан ўқитувчиларини тайёрлашда Урганч ўқитувчилар институтининг ўрни 
жуда катта бўлди. 1941 йилнинг иккинчи ярмида Урганч ўқитувчилар институтида фронтга 
ҳамшираларни тайёрлаш курсини 20 нафар талаба аъло баҳоларга тугатганлиги, яна 40 нафар 
талаба ҳамшираликка ўқитилаётганлиги манбаларда келтириб ўтилган[3]. 1944 йилда 
тўлиқсиз олий маълумот берувчи икки йиллик ўқитувчилар институти билан бир қаторда олий 
маълумот берувчи тўрт йиллик педагогика институти ҳам очилди. 1944/1945 ўқув йилида 
вилоятда жами:2186 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатди. Уларнинг 55 нафари олий, 292 нафари 
тўлиқсиз олий маълумотга эга эди. Бу рақамлар орқали биз хотин-қизлардан ўқитувчилар сони 
кўпайганлигини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жумладан,1942/1943 ўқув йилида республикада 
ўқитувчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар республикадаги ўқитувчиларининг 46,8 
фоизини ташкил этган бўлса, 1944/1945 ўқув йилида бу кўрсаткич 94,3 фоизга етганлигини 
кўришимиз мумкин. 
Мактабларда ўқитувчилик қилаётган хотин-қизлар тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам 
олиб боришди. Жумладан,Янгиариқ туманидаги ўқитувчилар мактаб ўқувчиларини ўқув 
машғулотларидан кейинги бўш вақтларида дала ишларига жалб этиб, фидокорона меҳнат 
қилишга ундаганлиги 1941 йилги архив маълумотларида келтирилган. Жумладан: мактаб 
ўқувчиларидан Уллижон Раҳимова, Қурбонжон Собировалар дала ишларида намунали ишлаб, 
кунига уч нормадан бажарганликлари ҳамда улар колхоздан олган меҳнат ҳақларини 
Ўзбекистон комсомоли номидаги танк бўлинмасини қуришга берганликлари ёзиб 
қолдирилган[4]. 
Бундан ташқари Хива шаҳар физкультура ва спорт ишлари комитетида ГСО ва БГСО 
тўгараклари ташкил этилди. Бу тўгаракларга 828 нафар киши жалб қилинган бўлиб, 
А.Матназарова, С.Каримова, Н.Полвоновалар тўгарак фаоллари эдилар[5]. Бу турдаги 
тўгараклар вилоятнинг барча туманларида ҳам ташкил этилганлиги архив хужжатларида 
келтириб ўтилган[6]. Мисол тариқасида қуйидаги жадвални келтириш мумкин.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling