Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Keywords
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
73 18. Қаранг: Эрматов Э. Ҳашарчилар ҳиссаси. Қашқадарё ҳақиқати газетаси, 1966 йил 5 октябр, №197 (4890), 3 бет. УЎК 903 ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИДА СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ЧОРВАЧИЛИК СИЁСАТИ ВА ЧОРВА СОНЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР Д.А.Рўзибоев, ўқитувчи, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши Аннотация. Мазкур мақолада Қашқадарё воҳасида чорвачиликнинг ривожланиши, совет ҳокимияти томонидан чорвачилик соҳасидаги сиёсат, ажратилган маблағлар, чорва моллари учун ем-хашакнинг жамғарилиши, у билан боғлиқ муаммолар, чорва молларини сунъий кўпайтириш тадбирлари ҳақида баён этилади. Калит сўзлар: “Қизил Октябрь”, “Қаҳрамон”, “Большевик”, “Қизил юлдуз”, “Ленин йўли”, “Зооветснаб”, “Нишон” қоракўлчилик совхози. Аннотация. В данной статье описывается развитие скотоводства в Кашкадарьинском оазисе, политика советской власти в области скотоводства, выделяемые средства, заготовка кормов для скота, проблемы, связанные с этим, меры по искусственному разведению скота. Ключевые слова: «Красный Октябрь», «Герой», «Большевик», «Красная Звезда», «Путь Ленина», «Зооветснаб», совхоз «Нишон». Abstract. This article describes the development of animal husbandry in the Kashkadarya oasis, the policy of the Soviet authorities in the area of animal husbandry, allocated funds, accumulation of fodder for livestock, problems related to it, measures of artificial breeding of livestock. Keywords: "Red October", "Hero", "Bolshevik", "Red Star", "Lenin's Way", "Zoovetsnab", state farm "Nishon". Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2841 сон, 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243 сон, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майдаги “Яйловлар тўғрисида”ги ЎРҚ-538 сон Қонуни, 2019 йил 16 августдаги “Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4420 сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги ПФ-60 сон Фармони[1] Қашқадарё воҳасида ҳам чорвачилик соҳасининг ривожланишига хизмат қилади. Чорвачиликни ривожлантириш ишлари биринчи навбатда чорва молларини озуқа билан таъминлаш, ҳайвонларга турар-жойлар қуриш ва соҳада ишчи кучини таъминлаш ҳисобланади. Буларнинг барчаси эса молиявий ҳолатнинг барқарор ва давомий бўлишини талаб қилади. ЎзССР Давлат режа бюроси маълумотларига кўра, 1926 йилда чорвачиликка жами 66564,7 минг рубл[2] миқдорда пул ажратилди. Мазкур маълумотдан кўриниб турибдики, энг кўп маблағ деҳқончиликни ривожлантириш учун ажратилди. Чорвачиликка ажратилган маблағларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилсак энг кўп маблағлар Зарафшон, Қашқадарё ва Фарғона[2] вилоятларига ажратилганлигини кўришимиз мумкин. Зарафшон ва Қашқадарё ҳудудларига бошқа вилоятларга қараганда кўпроқ пул ажратилишига сабаб мазкур минтақалар Ўзбекистонда асосий қоракўл чорваларини етиштириб берувчи ҳудудлар ҳисобланган ҳамда совет ҳокимияти чорвачиликнинг бу соҳасидан манфаатдор бўлганлиги ҳисобланади. Қашқадарё вилоятида эса жами ажратилган маблағнинг деярли 39 фоизи чорвачилик учун сарфланган[3]. 1954 йилда Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Ёртепа қишлоқ советидаги “Қаҳрамон” колхози чорвадорлари чорва молларини сунъий қочириш кампаниясини пухта тайёргарлик билан бошлаб юборилди. Натижада колхоз туманда биринчи бўлиб қочириш кампаниясини муваффақиятли тугаллади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling