Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
74 Қўйларнинг ҳаммаси сунъий равишда қочирилди[4]. Қарши тумани Парғўза қишлоқ советидаги Андреев номли колхоз чорвадорлари томонидан ҳам қочириш кампаниясининг муваффақиятли ўтиши учун астойдил курашилди. Колхозда мавжуд бўлган сунъий қочириш пунктлари мавсумга барвақт тайёрланди. “Зооветснаб” туман конторасидан қочириш кампанияси учун зарур бўлган асобоблар келтирилди. Шунингдек, “Нишон”[5] қоракўлчилик совхозининг чорвадорлари ҳам колхозда пухта тайёргарликдан сўнг сунъий қочириш кампанияси оммавий равишда бошлаб юборилди. 1954 йилда Ғузор МТСи ҳузурида очилган бир ойлик осеминатор кадрлар тайёрлаш курсини 40 нафар киши тамомлади[6]. Курсни битирган осеминаторлар томонидан колхозларда қўйларни сунъий қочириш ишини самарали уюштирилди. Косон тумани Алачабоб қишлоқ советидаги “Сталин” номли колхоз аъзолари 1954 йилда қўйлардан белгиланганидан анча кўп миқдорда жун қирқиб олиб, жун тайёрлаш давлат режаси ошириб бажарилди. Колхоз аъзолари кузги жун қирқимидан давлатга режадаги 49768 ўрнига 50093 килограмм юқори сифатли жун[6] топширилди. Шунингдек, Қатаған қишлоқ советидаги “Қизил Октябрь” колхози чорвадорлари ҳам давлатга 7874 килограмм жун топшириб, давлат режаси ошириб бажарилди. Косон машина чорвачилик станциясининг механизаторлари ем-хашак тайёрлаш ва агрегат билан жун қирқиш соҳасида бу йил катта муваффақиятлар қўлга киритилди. МЖС 15750 гектар ердаги ем-хашак ўрилиб, бу соҳадаги режа ошириб бажарилди. МЖСнинг Мўлали қишлоқ советидаги “Большевик” колхозида хизмат қилаётган Қобилов бошлиқ трактор бригадасининг механизаторлари зўр ғайрат билан ишлаб, режадаги 2400 гектар ўрнига 2800 гектар ердаги ем- хашак ўрилди. Шу бригаданинг М.Аҳмадуллин машина билан пичан ўриш юзасидан белгиланган мавсум топшириғини 151 фоизга бажарилди. Китоб тумани Калинин қишлоқ советидаги “Қизил юлдуз” колхозида ҳар йили чорва моллари қишловига пухта тайёргарлик билан киришилиб, чорва моллари қишдан семиз ва соғлом ҳолда асраб чиқилди. Колхоз чорвадорлари ҳар йилгидек 1954 йилда қишловга намунали тайёгарлик кўрилди. Бу ерда режадаги 1500 центнер ўрнига 6000 центнер беда ва пичан жамғарилди. Колхозда мавжуд бўлган 3 та қўтон, 2 та молхона, 1 та отхона, сифатли ремонтдан чиқарилиб, қиш мавсумига тайёр қилинди. 1954 йилда колхозда янгидан 2 та молхона, 1 та қўтон, 1 та отхона ва сигирларни электр қуввати билан соғиш учун алоҳида бино қурилиб, фойдаланишга топширилди[6]. Шунингдек, тумандаги Қишлиқ қишлоқ советидаги “Ленин йўли” колхозининг аъзолари ҳам ем-хашак тайёрлашга катта аҳамият бериб, бу соҳадаги режани тўла бажаришга эришилди. Колхоз човадорлари томонидан тайёрланган ем-хашакларнинг деярли ҳаммаси қишлов жойларига ташиб олиниб, ғарам қилинди. Колхозда чорва моллари қишлайдиган бинолар ҳам ремонт қилиниб, янги бинолар ҳам барпо этилди. Аммо қишловни муваффақиятли ўтказишда асосий омиллардан ҳисобланган чорва моллари учун мўл-кўл ем- хашак ҳозирлаш ва етарли миқдорда иссиқ бинолар тайёрлашдек муҳим ишга тумандаги кўпчилик колхоз раҳбарлари эътиборсизлик қилинди. Ғузор туман Қовчин қишлоқ советидаги Сталин номли колхозда 1954 йилда чорва моллари қишлови учун етарли эътибор берилмади. Колхозда 400 тонна беда, 1070 тонна хасбеда, 770 тонна сомон ва янтоқ тайёрланди[7]. Жумладан 1954 йилда жамғарилган ем-хашак давлат режасининг 50 фоизини ташкил этди. 1954 йилда Чугуртма қишлоқ советидаги Маленков номли колхозда ҳам чорва моллари қишловига етарлича ем-хашак жамғарилмади. Косон туман Косон қишлоқ советидаги Максим Горкий номли колхоз аъзолари чорва моллари учун мўл-кўл озиқа базаси яратилди. Бу ерда режадаги 22149 ўрнига 22355 центнер ем-хашак тайёрланди[8]. Жамғарилган ем-хашакнинг деярли ҳаммаси қишлов жойларига ташиб олинди. Шунингдек, Алачабоб қишлоқ советидаги Сталин номли колхоз аъзолари ҳам чорва моллари учун етарли миқдорда ем-хашак жамғарилди. Колхозда мол озиқаси тўплашда комсомол-ёшлар ташаббус кўрсатдилар. Колхоз комсомол-ёшларининг кучи билан 6000 центнерга яқин ем-хашак жамғарилди[9]. Деҳқонобод туманидаги колхозлар беда тайёрлаш режасини муддатидан олдин бажарилди. Оқтош қишлоқ советидаги “Ленин”, “Большевик”, “Молотов”, “Сталин” номли колхозлар, Деҳқонобод қишлоқ советидаги “Қизил юлдуз” колхозлари 1954 йилда беда тайёрлаш режаси ошириб бажарилди. “Ленин” номли колхоз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling