Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
__________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022
80 юзасидан турлича ёндашувларига сабаб бўлди. Жанубий Африкалик жарроҳ Кристиан Барнард 1967 йил 3 декабрда тиббиётда биринчи бўлиб мувофақиятли юрак трансиляциясини амалга оширди. У юраги даволаб бўлмас даражадаги хаста беморга, автоҳалокат натижасида тузатиб бўлмас ҳолатдаги мия ўлими жароҳатини олган бемор аёлнинг уриб турган юрагини қўйди ва операция мувофақиятли бўлди. Аммо бу оламшумул инқилобий ҳодиса юзасидан жамоатчилик фикри ва муносабати жуда зиддиятли бўлиб чиқди. Айримлар уни қаҳрамон сифатида, айримлар эса қотил сифатида гавдалантиришди[5]. Иккинчи жаҳон урушидаги аҳолининг саломатлиги ҳақида Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архив бўлим мудири, Гулбаҳор Холмирзаева қуйидаги фикрларни такидлайди: “Иккинчи жаҳон уруши халқлар бошига турли оғир вазиятлар ва қийинчиларни олиб келди. Жумладан уруш даврида энг оғири озиқ-овқатни етишмаслиги сабаб инсонлар, айниқса болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги эди. Уруш даврида Соғлиқни Сақлаш Халқ Комиссарлиги болалар овқатланишига алоҳида эътибор берган. Аммо, озиқ- овқат маҳсулотларининг етишмаслиги туфайли озиқ-овқатни тақсимлашда ҳар доим ҳам овқатланиш меʼёрларига тўла риоя қилинмаган. Архив ҳужжатларининг гувоҳлик беришича уруш даврида ёғ маҳсулотлари, гўшт, донли маҳсулотлар билан таъминлаш, баъзи жойларда сутли маҳсулотлар ва ҳатто сабзавотлар етишмаган. Мактабгача ва мактаб ёшдаги болаларни соғлиқларини яхшилаш бўйича болаларни Тошкент, Чимён, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги хўжалик ҳисобидаги санаторияларга жойлаштирилган. Биринчи навбатда, эвакуация қилинган болалар ва Иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг болалари таъминланган. Кўрсатилган соғломлаштириш тадбирлар билан 8982 бола қамраб олинган, уларнинг 57 фоизи эвакуация қилинган болалар бўлган. Тўртта хўжалик ҳисобидаги санаториялар Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган бўлиб, санаторияда жами болалар сони 2250 бўлган, улардан 70 фоизи, Фарғона вилоятидаги санаторияларда 900 та бола бўлиб, уларнинг 70 фоизи, Наманган вилояти санаториясида 167 бола бўлиб 55 фоизи эвакуация қилинган болалар бўлган.” Хулоса ўрнида шуни такидлаш жоизки, иккинчи жаҳон урушида олиб борилган жанг фақат фронт майдонида бўлмади балки, фронт ортида ёки урушдан сўнг балки жанг майдонида ҳар бир шифокор душман қолиб ҳар бир аскар учун ҳаёт учун кураш олиб боришди. Уларни чин ватан фидойиси деб атасак бўлади. Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling