Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
Ключевые слова:
Золотая Орда, Едиль, Жаик, Крымтоги, Ногай, Байсун, Катта Ногай. Abstract. In this article, historical poems that have survived from the time of the Golden Horde are analyzed from the point of view of historical sources. The content of the poems in the work "Korakalpog" is not just a dry description, but reflects the way of life of their ancestors, when they lived in alliance with other peoples. Key words: Golden Horde, Yedil, Zhaik, Krymtogi, Nogai, Baysun, Katta Nogai. Қорақалпоқ халқи қадим ва бой тарихга эга. У ўзининг миллий маданияти, ўзига хос санъати, мумтоз адабиёти, маънавий бойликлари, урф-одатлари ва анъаналари билан бутун дунёга маълум. Қорақалпоқ халқ оғзаки ижодиётининг алоҳида аҳамиятга молик соҳалардан бири-тарихий шеърлардир. Тарихий шеърларда маълум бир даврнинг сиёсий-иқтисодий жараёнлари катта тарихий аниқлик ва маҳорат билан акс эттирилади. Чунки ижтимоий ривожланишда халқ турмушига бевосита таъсир қиладиган ажойиб тарихий воқеалар, тарихий шахслар, тарихий қадамжолар ва шаҳарлар ҳақида сўз юритиладиган умумий халк дурдоналари мавжуд. Мазкур мақолада Олтин Ўрда давридан буён сақланиб қолган тарихий шеърлар тарихий манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. «Қорақалпоқ» асаридаги шеърларнинг мазмуни фақат қуруқ баёндан иборат бўлиб қолмасдан, уларнинг ота-боболари бошқа халқлар билан бир иттифоқда яшаган вақтдаги турмуш тарзини акс эттиради. Қыйналысып ҳәр күни халықтын жағдайы, Ҳеш бир ўақта ис көрмеген сарайы, Ашлық болып кетти халықтың қолайы, Ел болып Едилге көшти қарақалпақ. Көшип барған жери Қырымның таўы.[1] Едил, Жайиқ, Қримтоғи, Нўғай хони ва Тўхтамишхон ва бошқа тарихий масканлар, тарихий манбаларга мос келади. Ҳар хил зулмлар, мустамлакачилик босқинлари сабабли Жийдали Бойсунга қорақалпоқлар ХII асрнинг биринчи яримида кўчиб келган бўлса, Едил, Жайиқ томонларга ХIV асрнинг бошларида кўчиб борган. Асар мазмунига қараганда Едил- Жайиқда қорақалпоқларнинг кўп вақтларгача макон тутиб ўтирганлиги сўз этилади. Ҳатто 130-140 йил яшаган деб кўрсатилади. Асарда Олтин Ўрда хонлиги ва нўғойликлар қавми бирлашмаларидаги қорақалпоқларнинг турмуш тарзи ҳақида ҳам сўз боради. «Қорақалпоқ» тарихий шеърида халқнинг ижтимоий-сиёсий турмуши ва тарихий шахслар билан боғлиқ воқеалар ҳам ўз аксини топган: Ноғайлардан шыққан Шанжархан еди, Шанжардан, Мәзихан ер султан еди, Тоқтамысхан хәм де Сәтемир еди [1]. Тарихий манбаларда кўрсатилишича, ХIII асрнинг иккинчи яримидан бошлаб Олтин Ўрда ичида ўзаро зиддиятлар кучая бошлаган. Турк, Мўғил уруғлари бутун овул ва қавмлари билан Олтин Ўрдадан жанубий ғарбга ва шарққа томон кўча бошлаган. Шу хилдаги айрим кўчишлардан бири манғит кавмларнинг кўчиши бўлди. Олтин Ўрда лашкарбошиларидан бири бўлган мингбоши Нўғай ўз қаромоғидаги манғит кавмлари билан Олтин Ўрдадан ажралиб кетиб қолади. Шу воқеадан бошлаб нўғайликлар хусусида тарийхий манбаларда кўплаб маълумотлар учрайди. (2.22) «Қорақалпоқ» шеърлари орасида, айниқса жировлар репертуарларида қанча йиллардан буён оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб келган тарихий тўлғовлар, термалар билан бирга «Замон» «Нўғойлик» «Орманбет бий вафот этганда» деб номланадиган тарихий шеърлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling