Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
83 Қоракалпоқ каҳрамонлик эпосларининг кўпчилиги «Нўғайли» даврида пайдо бўлган. Буни асарда «нўғайлил» сўзининг кўп учрашидан пайқаш мумкин. Бундан ташқари, «Орманбет бий», «Замон», «Нўғайли», «Орманбет бий ўлган кун» тўлғовлари билан «Қорақалпоқ» деган тарихий қўшиқда ҳам фақат нўғайли даврини сўз эттладиган ўринлар бор. Орманбет бий тарихий шахс бўлган. У нўғайликларнинг хони бўлган. Т.А.Жданко «Орманбетбий фаолияти ХVI асрнинг иккинчи ярмига тегишли. Нўғайлар мирзоси Орманбетнинг номи шу даврдаги XVI асрнинг охири рус ҳужжатларида учрайди»- деб ёзади. «XVI аср ўрталарида, дейди Н.Даўқараев -ҳар турли ҳужумлар натижасида нўғайликлар бўлина бошлади. Нўғайликлар иттифоқига бириккан қавмлар бир нечага бўлинади. Буларнинг бир қанчаси Едилнинг пастки томонига, Дарбент, Темир қопи, Қримга қараб кўчган. Иккинчиси «Катта нўғай» деб аталган қисми Москва томонда бўлди. Учинчи «Олти ўғли» деб номланган қисми (587 йил) Жайиқ дарёсидан ўтиб, қозоқ даласи орқали Туркистонга кўчди. Ундан мақсад Хоразмга ўтиб кетиш эди. Мана, қорақалпоқларнинг XVI аср иккинчи ярмидан тарихи шу «Олти ўғли» номланган нўғайлилар билан боғлиқ»-деб ёзади. «Нўғайли», «Замон», «Орманбет бий» каби тўлғовлар,-дейди Н.Даўқараев, нўғайликлар қавмига бириккан уруғларнинг емирилиб, ўзаро алоҳида бўла бошлаган вақтдаги воқеаларни куйлайди. У XVI асрнинг биринчи яримида нўғайликлар бўлиниб ҳар томонга кўчганда Москвада бўлган шахс. Н.Даўқараев тўлғовдаги асосий воқеалар билан Орманбет бийнинг тарихий позициясини тушунтиришга ҳаракат қилган. Орманбет бий ва унинг қизи Сариша сулув тарихда бўлган одамлар. Орманбет бийнинг ижобий ва салбий фаолияти тарихда маълум. Унинг руслар билан яхши алоқада бўлиши ва нўғайли қавм бирлашмасини бошқаришдаги ташкилотчилик маҳорати алоҳида мавзу. Тарихий шеърлар халқ дастурлари, урф-одат жирлари ва достонлари билан ҳам тиғиз боғлиқ. Тарихий ҳақиқатни, тарихий жойларни, одамларни таништирадиган тўлғовлар ҳам талайгина. Масалан, халқимиз Едил-Жайиқда кўп даврлар яшаган, босқинчилик офати натижасида ўз маконидан айрилади. Бу ҳолатлар зорли қўшиқ қаторлари билан берилади: Едилдиң қара суўлары, Абыржырмекен суўықта. Н.Даўқараев ва Қ.Айимбетов илмий ишларида тўлғовнинг тарихига қисқача тўхтайди ва унинг мазмунини қисқа таништиради. Таҳлилга тортилган тўлғовнинг варианти ҳам жуда қисқа ва асосий нусхалари олинган. «Орманбет бий» тўлғовининг ҳажми 300 мисра. Тўлғовнинг олдинги вариантидан фарқи ҳам шунда. Хоразмга келиб жойлашган халқнинг барча шароитлари олдиндан таништирилади. Тўлғовнинг бу вариантида XVI асрдан XVIII асиргача бўлган тарихий воқеалар тасвирланади. Тўлғов Сариша сулувнинг тилидан, умуман халқ ноласи, дарбадарликка учраган халқнинг келажагини айтиб зорланади. Тўлғовнинг дастлабки кириш қисмида икки сўз айтилади. Биринчидан, халкнинг Едил-Жайиқда сон жиҳатидан минг халқли уй бўлганлиги, Орманбетдай бийи борлиги ва асар охирида унинг ўлимига сабабчи Нўғай бўлинганлиги баён қилинади. Халқ бошидаги оғир шароитга қовурғаси кайишган бийларнинг кенгаши ва улар халқ келажаги тўғрисида Орманбет бийнинг кичик қизи сўзи билан берилади: Ноғайлының елинде, Қәдели өскен қариясы, Жигерли өскен жигити, Жәмәәти жәм болып.[3, 32]. Тўлғовнинг диққатга сазовор ўринлари жуда кўп. Тўлғовнинг Сариша сулув тилидан – бутун халқ номидан айтилишига қарамасдан унинг «Орманбет бий» деб аталишига ҳайрон қоларли. Балки, тўлғов нўғайликларга аталганликдан унинг бийи Орманбет бийнинг номи билан аталиши тўғридир. Тўлғовнинг мазмунига терангроқ қараганимизда ҳалқ Сариша сулувни ҳам юқори баҳолайди. Тўлғовда Саришани яхшидан, валийдан қолган «ёлғиз туёқ», ёлғиз зурриёд деб, уни халқнинг сўзлар тили, келажаги деб рамзийлаштириб берилган. Сариша сулувнинг тулғови: Ҳә, Ноғайым, Ноғайым, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling