Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

Учинчи давр – XX аср бошларидан то Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигигача 
(1917 йилдан то 1991 йилга қадар) бўлган даврни ўз ичига олади.
Кейинги даврда маърифатпарварлик ҳаракати намоёндалари бўлган жадидлар таълимга, 
жумладан ҳуқуқий таълимга алоҳида эътибор билан қаради. Улар Европадаги баъзи 
мамлакатларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини ҳам ўрганиб чиқишган. Жумладан, “XX аср 
бошларидаги айрим илғор демократик мамлакатларнинг давлат қурилишини ўрганиб, ҳатто 
француз маърифатпарварларининг сиёсий ва ҳуқуқий дастурлари билан танишиб, ўзларининг 
сиёсий-ҳуқуқий дастурларини ишлаб чиқдилар” [5,151]. 
Тўртинчи давр – Ўзбекистоннинг мустақиллик даврини ўз ичига олади[4,61]. 1991 йил 
31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилинганидан кейин 
мустақилликни, юрт фаровонлигини, халқнинг тинчлигини, осойишталигини сақлаш ва 
келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодга эътибор устувор 
вазифа қилиб қўйилди.
Тадқиқотчи Т.Н.Тўйчиеванинг Ўзбекистонда ҳуқуқий таълим ривожини таъминлашда 
асос бўлган ҳуқуқий ғоя ва қарашларнинг шаклланиш тарихини ўз ичига олган тарихий 
босқичларни даврлаштириш борасидаги ёндашувини маъқуллаган ҳолда сўнгги беш йилликни 
бешинчи давр сифатида эътироф этиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Бешинчи давр – янгиланаётган Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий таълим 
истиқболларини ўз ичига олади. Бу давр ўз ичига 2016-2021 йилларни олади. Фикримизча, бу 
давр Ўзбекистон Республикаси давлат ва ҳуқуқ тарихида “учинчи ренессанс” даври бўлиб 
ҳисобланади.
Мазкур даврда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро 
таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, долзарб 
ҳуқуқий муаммолар бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим олаётган ёшларни 
маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-
тадбирлар амалга оширилди.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling