Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
86
Зардуштийлик диний ақидаларига кўра, инсонда учта этник ахлоқий унсур мавжуд. 
Булар: эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу иш. Ҳақиқат (ашем боху) эса энг яхши эзгуликдир. 
Ҳақиқат, адолат, содиқлик, жасурлик – инсонга хос сифатлардир. Аша – бу ҳақиқат, 
тартиб, ҳуқуқийлик ва ҳоказо кўплаб маъноларга эга. Ёлғон гапириш, ҳақиқатни бузиш 
“аша”га зиддир[2,35-36]. 
Мазкур манбада жиноий характерга эга хатти-ҳаракатлар уларнинг моҳиятига кўра олти 
гуруҳга ажратилган (1-расм): 
Иккинчи давр – ислом ҳуқуқи ўрнатилганидан то Марказий Осиёнинг Россия 
империяси томонидан босиб олингунига қадар (милоднинг VII асридан XIX асрларигача ) 
бўлган даврни ўз ичига олади.
Марказий Осиёга ислом кириб келиши билан бу анъанавий сифатлар мустаҳкамланиб, 
бойитилган. Исломнинг асосий манбаи бўлмиш “Қуръони Карим”да ахлоқ-одоб, кишиларнинг 
тенглиги, биродарлиги, жамиятга хизмат қилиш, ота-онага ҳурмат каби масалалар равшан акс 
эттирилган. Исломнинг иккинчи муқаддас манбаи – “Сунна” (пайғамбарнинг сўзлари, 
амаллари ва тасдиқлари)да инсоннинг маънавий камолоти мезони, дунёқарашининг кенглиги, 
билимларни қай даражада эгаллаганлиги кўрсатилган. Шахс бўлиб етишишда муҳим омил – 
билим эгаллаш деб қайд этилган.
Ўзбекистондаги ҳуқуқий таълим тарихида ислом ҳуқуқи бошқа тарихий манбалар ичида 
кўпроқ, яъни VIII асрдан бошлаб хонликлар тузуми тугагунга қадар амалда бўлган ҳуқуқнинг 
асосий тарихий манбаидир.
VIII-IX асрлардан бошлаб Мовароунаҳр фиқҳ мактаби ривожлана бошлади. Бу ерда 
алоҳида фиқҳ мактаби бўлганлиги ва унинг бутун ислом дунёси томонидан эътироф 
этилганлиги XII асрлардаёқ илмий адабиётларда ёритилган эди. Жумладан, ўша пайтда яшаб 
ижод қилган ва ислом ҳуқуқига оид 12 жилддан иборат “Китоб ал-ансоб” номли асар яратган 
Абдусамад Муҳаммад Самъоний (1179-1229) Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ислом 
ҳуқуқининг алоҳида мактаблари мавжуд бўлганлигини кўрсатган. Фиқҳ олими Маҳмуд ибн 
Сулаймон ал-Кафавийнинг (1582-йилда вафот этган) ўрта асрларда ёзилган, фатволар 
муаллифлари даражасида бўлган, фақиҳларнинг таржимайи ҳоллари ёритилган “Катта иб ул-
аълом ал-ахёр фи-табоқат фуқаҳо ва машойиҳ мазҳаб ан-Нуъмон” асарида Мовароунаҳр фиқҳ 
мактаби унинг фаолияти тўлароқ ёритилган. Бу диёрда илоҳиётга доир илм ва фиқҳ бобида 
бутун мусулмон дунёсига хос белгилардан ташқари алоҳида хусусиятлар ҳам мавжуд 
эканлигини, айнан шу ерда етишган фақиҳлар исломни маҳаллий шароитга 
мослаштирганликларини В.В.Бартольд ҳам таъкидлаган эди. Собиқ шўролар даврида бу 
мактаб ва унинг меросига деярли аҳамият берилмай келинди. Фақат 1990-йилда шарқшунос 
олим А.К.Мўминов ал-Кафавийнинг юқорида номи келтирилган китобига суянган ҳолда 
биринчи бор Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби ва унинг фаолиятини ёритиб берди. 
Ал-Кафавий ўз асарида шу даврларда Мовароуннаҳда 71 нафар йирик фақиҳ томонидан 
491 та фатво чиқарилганлигини ёзган. Уларнинг 117 таси диний маросимлар, одат ва 
удумларга оид, 96 таси савдо-сотиқ, пул ва мулкий, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга 
тегишли, 73 таси суд юритиш, 21 таси вақф, 54 таси оила ва никоҳ масалаларига тааллуқли 
Жиноят турлари 
Мулкка оид жиноятлар 
Динга қарши жиноятлар 
Шахсга қарши жиноятлар 
Табиатга қарши жиноятлар 
Жониворларга қарши жиноятлар 
Ахлоққа зид жиноятлар 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling