Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
Key words: World War, Nazi, doctor, heroism, courage, consequences of war, actions, medical
care. 1941-1945-йиллардаги Иккинчи жаҳон урушининг ўзига хослиги ўқотар қуроллар қудратининг ошиши, ўқли яралардан кўра, парчали яраланишларнинг ортиши, яраланишларнинг кўплаб бўлиши, уруш ҳаракатларининг катта масофага чўзилиши, жангларда кўп миллионли армияларнинг иштирок этишидир. Буларнинг барчаси ярадорлар сонини кескин ошишига, тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва босқичларда давони тўла кўрсатишга зарурият туғдирди. Ушбу даврни Ўзбекистон Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви “Ҳужжатлардан фойдаланиш ва илмий ахборот аппарати” бўлими мудири Мўминов Турғун Турсунович қуйидагича тасвирлайди: “Иккинчи жаҳон уруши бутун инсоният бошига мисли кўрилмаган даражада даҳшатли ва оғир кулфатларни солган уруш сифатида жаҳон тарихида қолди. 1939 йил 1-сентябрь куни фашистлар Германияси қўшинларининг Польшага бостириб кириши билан бошланган бу уруш жаҳоннинг 61 мамлакатини, ер шари аҳолисининг 80 фоизини яъни 1,7 млрд. кишини ўз гирдобига тортди. Урушга кўп миллатли Ўзбекистоннинг мардонавор меҳнатларида тиббиёт соҳаси вакилларининг алоҳида ўрни бор. Иккинчи жаҳон урушидаги фронт ҳамда фронт ортида мехнат қилаётган ҳарбийлар ва ишчиларни соғликларини тиклаш, уларни қайта урушга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон тиббиёт соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшган таниқли тиббиёт олимлари ҳам жалб қилинган. Жумладан радиология соҳасидаги биринчи тиббиёт фанлари доктори Максумов Жалол Носирович, тиббиёт фанлари доктори профессор Мирахмедов Усмон Мирахмедович, 4064-эвакогоспиталь бошлиғи врач окулист Вайнбер Аркадий Яковлевич, Ўзбекистонда болалар ортопедияси мактаби асосчиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган фан арбоби Шаматов Насретдин Мирахмедович уруш майдонларида жасорат кўрсатганлар. Мазкур олимларнинг шахсий фондлари бугунги кунда Ўзбекистон Илмий техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архивида сақланмоқда. Шунингдек 1941 йилда Тошкент тиббиёт институтининг (ҳозирги Тошкент тиббиёт Академияси) битирувчилари хусусида маълумот архив ҳужжатларида мавжуд бўлиб, Ахмедов Карим, Кадирова Асолат, Гумарова Хамида, Юсупов Эргаш, Нурмухамедов Жалил каби бир қатор таниқли тиббиёт олимлари тиббиёт олийгоҳини тугатиб урушга сафарбар этилиб уруш майдонларидаги ярадор ҳамда беморларларни даволаш ва урушга қайта тиклашда мардонавор меҳнат қилишган. Уруш даврида республикада тиббиёт ходимлари ўз иш тартибларини тубдан ўзгартирдилар. Кўпгина тиббиёт муассасаларда янги меҳнат режими жорий қилинди, иш куни узайтирилди, ишдан кейин қолиб ишлаш жорий этилди, меҳнат таътиллари, дам олиш кунлари бекор қилинди. Қисқа қилиб айтганда тиббиёт ходимлари “ҳамма нарса фронт учун” деган ғоя асосида иш юритар эдилар. Қийин дамларда Республикамиз ҳудудидаги бир қатор саноат корхоналари фронт учун хизмат қилар эдилар. Уруш даврларида “Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти” қон ва зардоб етказиб беришда улкан ишларни амалга оширган. Институтнинг фидокорона мехнати туфайли кўплаб ватан химоячиларининг хаёти сақлаб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling