Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
76
сиёсати муаммолари кўриниб қолди. 2008 йилги сайловларда номзоди илгари сурилган 
Ж.Маккейннинг ташқи сиёсий ёндашувлари Ж.Буш қарашларидан у даражада фарқ қилмас 
эди. У ҳам Ироқ урушини давом эттириш ва Эронга нисбатан кескин муносабатини намоён 
қилган[1]. Демократлардан номзоди кўрсатилган Б.Обама эса АҚШ етакчилигининг муқобил 
воситаларини таклиф этди. У ташқи сиёсатда “юмшоқ куч” концепциясини илгари суради
яъни ноҳарбий дипломатик воситалар. Бу даврда неоконсерваторларнинг ҳам даражаси тушиб 
кетган бўлиб, аммо бутунлай сиёсий майдондан йўқолмаган эди. Оқим намоёндалари 2008 
йилги сайловларда Ж.Маккейн, 2012 йилги сайловда Митт Ромнилар учун курашиб, уларни 
ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. 2016 йилги сайловда эса улар Д.Трамп номзодига қарши 
туришди. Сайловлардаги мағлубият, Ироқ уруши танқидларига қарамасдан уларнинг ташқи 
сиёсий ёндашувларида ўзгаришлар бўлмади. Улар “куч воситасида тинчлик” ҳамда 1990- 
йилларда илгари сурилган “нео-рейганизм” концепцияси тарафдорлари бўлиб қолишди. 
Жаҳон майдонида бошқа кучларнинг кучайиб бориши янада яққол намоён бўлар экан улар ўз 
ғояларини секинлик билан “либерал дунё тартиботи” ёндашувига ўзгартира боришди. Бу 
ёндашув АҚШнинг глобал гегемонлиги тушунчасининг муқобили бўла олмас эди, лекин АҚШ 
манфаатларини акс эттира оларди. 
2009-2016 йиллар мобайнида неоконсерваторлар фаолияти кўпроқ публицистик, яъни 
ОАВдаги фаоллиги билан тавсифланади. 2009 йилдан бошлаб уларнинг асосий ақлий маркази 
сифатида “Ташқи сиёсий ташаббус” (Foreign Policy Initiative) лойиҳаси шаклланди. Ушбу 
ташкилот фаол таҳлилий мақолалар нашр қилиш билан шуғулланди. Аммо таъкидлаш 
керакки, кучли таъсирга эга бўла олмади. У ўз фаолиятини 2017 йилгача давом эттирди. 
Шундай бўлса-да йирик кучлар томонидан доимий қўллаб-қуваатлашга эришди. Ҳукуматда 
Ироқ уруши хулосалари ортидан таъсирчан куч ва универсал восита ҳисобланмиш АҚШ 
ҳарбий-сиёсий кучларни чегаралаш масалалари кўтарила бошланди. АҚШ машҳурлигининг 
таназзули ва дунёда бошқа йирик кучлар фаоллашуви шароитида эксперт гуруҳлар доирасида
“Постамерика дунёси” ғояси машҳур бўла бошлади. Бу ўз навбатида неоконсерваторларнинг 
қисқа муддатли бўлган “бир қутбли вазият” борасида башоратларига ҳамоханг бўлди. 
АҚШнинг “мурувватли гегемонлиги” ҳаётий эмаслиги янада ойдинлашди. Р.Кейган 
таъкидлаганидек, “тарих қайтди”, йирик кучлар ўртасидаги рақобатнинг тўхташи шунчаки 
меъёрлардан қисқа муддатга чекинишдир[2]. Аммо бундай ўзгаришлар неоконсерватив 
мафкура мантиғини ўзгартирмади. Улар аксинча, янги узоқ муддатга мўлжалланган мақсад – 
либерал дунё тартиботини сақлаш учун курашга эътибор қаратишди.
Б.Обама ҳукумати ўз фаолияти бошидан ташқи сиёсий ёндашувларни қайта кўриб чиқа 
бошлади. Хусусан, “юмшоқ куч” концепциясига таяниши маълум бўлди. Унинг асосида АҚШ 
қўйилган мақсадларга эришишда демократияни олға суриш, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантиришида қурол-яроғ омилидан воз кечиши масаласи ётади[3]. Шу 
билан бирга глобал чақириқлар халқаро институтлар ҳамда йирик рақобатчи субъектлар билан 
ҳамкорликни тақозо этиши ҳам таъкидланади. Миллий хавфсизлик ва мудофаа соҳасида эса 
ҳарбий ҳаражатларни қисқартириш, ихчамлаштириш ва янги давр талабларига мос самарали 
воситалардан фойдаланиш чоралари илгари сурилади. Албатта, Б.Обама ҳукуматининг бундай 
позицияси неоконсерваторлар томонидан кескин танқидга учради. “Юмшоқ куч” воситасини 
инкон этмаган ҳолда ҳарбий омилнинг ҳал қилувчи аҳамиятини кенг эътироф этишга ҳаракат 
қилинди. Неоконсерваторлар бутун Б.Обама ҳукумати даврида ҳукумат фаолиятини доимий 
танқид қилиб келишди. Улар Эрон билан ядровий дастури бўйича ҳар қандай музокараларга 
кескин қарши туришди. Ҳукуматнинг Исроил бўйича сиёсати танқид қилинди ҳамда Ироқ ва 
Афғонистондаги ҳарбийларни қисқартирмасликка чақирди. Б.Обама ташқи сиёсатидаги 
муҳим ўзгаришлардан бири Осиё-Тинч океани минтақасига эътиборнинг ортиши бўлди. 
Чунки, АҚШ глобал етакчиликни сақлашга уриниши юзасидан Вашингтон тушундики, асосий 
рақиб Европа эмас, Яқин Шарқдаги муаммолар эса қисқа муддатда ҳал қилинмайди ҳамда 
гегемонлик иддаоларига тўғрдан тўғри таҳдид бўла олмайди. 
Яқин Шарқ масалалари сиёсатида неоконсерваторлар мўътадил бўлишга ҳам уринишди, 
Афғонистон ва Ироқдаги тузум ўзгариши сиёсати хулосаларидан келиб чиқиб “домино 



Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling