Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

8
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
Annotation. The article presents the results of studying the amount of salts, their location, the 
presence of a residual swampy layer and the relationship of this layer with plant growth in highly 
saline conditions, residual-swamp sandy desert and saline soils with a crust shell, common in the dry 
bottom of the Southern Aral Sea. 
Based on the research results, preliminary recommendations have been put forward on the 
possibility of growing ornamental trees and plants on the dry bottom of the Aral Sea. 
Keywords. Aral Sea, soil, salinity, salinity, saline crust, sandstones, plants, swampy layer. 
 
 
Кириш. Дунё миқёсида бугунги кундаги энг йирик муаммолар бири бу экологиянинг 
кескин равишда бузулишидир. Охирги йилларда республикамизда касалликларнинг янги 
ирқлари ва зараркунандаларнинг янги популяцияларининг пайдо бўлиши, тупроқ 
шўрланишининг ошиши, сув танқислиги, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва бошқа 
экологик муаммоларнинг юзага келиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу муаммоларни келтириб 
чиқишга сабаб бўлаётган омиллардан бири бу Орол денгизининг қуриши эканлигини бир 
қатор олимларимиз таъкидлаб ўтишган. Сўнгги йилларда Орол бўйи ҳудудларида экологик 
муаммоларнинг янада кескинлашганлиги бу эса ўз-ўзидан тирик организмлар, хусусан 
инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга салбий таъсир этаётганлигини кўриш мумкин. Бу 
муаммолар арели йил сайин янада кенгайиб бораётганлиги қўшни давлатлар ҳудудларида 
катта талофатлар бўлаётганлиги адабиётлардан маълум. Орол денгизининг қуриши 
оқибатларида келиб чиқаётган салбий ҳолатлар кўламини камайтириш учун илмий асосланган 
тадқиқот 
ишларини 
олиб 
бориш, 
биринчи 
навбатда 
Оролбўйи 
худудларини 
кўкаламзорлаштириш ва албатта бу ишларни қўшни давлатлар билан биргаликда олиб бориш 
муҳимдир [3, 4, 5]. Бу муаммолар ечими борасида ва ҳамкорликда курашиш мақсадида 
муҳтарам президентимиз бир неча бор халқаро учрашувларда чиқиш қилдилар ва аниқ 
таклифларни илгари сурдилар. Масалан, БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги ва 
Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро 
жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари мажлисидаги чиқишларини алоҳида таъкидлаб 
ўтиш мумкин. Бундан ташқари Оролбуйи ҳудудларини экологик ҳолатини яхшилаш бўйича 
бир неча қарорлар қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 
йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора- 
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори, 08.01.2019 йилдаги ПҚ-4099 сонли 
“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳнамолигида Орол денгизи минтақасида инсон 
ҳавфсизлиги бўйича кўп томонлама Ишонч фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора- 
тадбирлари тўғрисида” қарорларини келтириб ўтиш мумкин. 
Ушбу сайи ҳаракатлар эвазига охирги икки йил давомида кенг кўламли ишлар амалга 
оширилди. Орол денгизи қўриган тубини кўкаламзорлаштириш, худудга мос ёввойи ва 
маданий ўсимликлар популяцияларини кенгайтириш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда 
Оролбуйи худуди бўлган Мўйноқ тумани аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш, саноатни олиб 
кириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиш, хусусан балиқчилик, чорвачилик
боғдорчилик соҳаларини ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Бироқ, 
қатор ишлар амалга оширилишига қарамасдан Орол денгизи қуриган туби ўрнида ва Орол 
бўйи худудларида ўз ечимини кутаётган экологик муаммолар етарли даражада бўлиб, уларни 
ечими устида узлуксиз илмий асосланган амалий ишларни олиб бориш муҳимдир. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling