Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Адабиётлар шарҳи. Дунёдаги кўплаб пахта етиштирувчи давлатларда турли 
дурагайлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда, ғўза генофондидаги мавжуд ёввойи ва маданий 
турларга мансуб намуналарнинг донорлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда яратилган 
турлараро дурагайларнинг цитологик ва генетик хусусиятларини ўрганиш орқали улардан 
амалий селекцияда самарали фойдаланиш борасида кенг изланишлар амалга оширилмоқда 
Ғўзада шўрланган тупроқ шароитида қимматли хўжалик белгиларини ўзгаришиунинг 
биологик хусусиятларига ва шўрга таъсирчанлигига боғлиқ. Бир ёки бир неча ген билан 
бошқариладиган морфологик белгилар кам ўзгаради. Маҳсулдорлик, тезпишарлик, тола 
узунлиги, сифати, битта ўсимликдаги кўсаклар сони каби кўп генлар билан бошқариладиган 
қимматли-хўжалик белгилари кўпроқ ўзгаради [3]. 
Бир нечта турлар иштирокида олинган дурагайларда қимматли хўжалик белгиларни 
яхшилаш ва барқарорлашув муддатини қисқартириш мақсадида маданий турларга хос навлар 
билан беккросс чатиштириш яхши самара беришини олимлар томонидан таъкидланган. 
Бобоев С.Ғ. ва бошқалар маълумотига кўра, ғўзанинг ёввойи турларини чатиштириш 
орқали ажратиб олинган турли дурагайларда ажралиш жараёни узоқ давом этишини бартараф 
этиш ва белгилар барқарорлашувини тезлаштириш мақсадида маданий навлар билан беккросс 
чатиштиришлар олиб бориш яхши самара беради [4]. 


14
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
Мамлакатимиз пахта етиштирувчи давлатлар орасида шимолий минтақада 
жойлашганлиги сабабли тезпишарлик борасида қатор изланишлар ўтказилиши талаб этилади. 
Бу борада тадқиқотлар олиб борган олимлардан Б.П.Страумал таъкидлаб ўтадики, иккита 
эртапишарлик бўйича бир-бирига яқин бўлган навларни ўзаро чатиштирганда биринчи 
авлодда эртапишарлик белгиси бўйича гетерозис ҳодисаси юзага келади. Агар бу белги бўйича 
ота –она навлари бир-биридан кескин фарқ қиладиган бўлса, Ғ1 авлодида бу белги оралиқ 
ҳолда ирсийланади. Олимларнинг фикрича ҳосилдорлик билан эртапишарлик мураккаб 
генетик белги бўлиб, асосан об-ҳаво, тупроқ иқлим шароитларига боғлиқ бўлади ва танловда 
ҳосилдорликка нисбатан эртапишарликни фойдаси кўпроқ эканлигини таъкидлашади [5]. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling