Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
Ключевые слова: первоисточник, гибрид, беккросс, семья, селекционный материал,
солеустойчивость, селекция, вегетационный период, продуктивность, расход волокна. Abstract. A backcross-saturation cross was performed with lines participating as paternity in several hybrid combinations in this study. As a result of this hybridization, in F 3 B 1 hybrid generations, valuable economic characteristics such as early ripening, seed cotton weight per boll, productivity, lint percentage were higher than the standard Gulistan cotton variety, in particularly, early ripening rate was 123.0 days in the standard variety and 110.2 days in the backcross hybrids. Up to 120.1 days, seed cotton weight per bollwas 6.9 grams in the standard variety while it ranged from 4.4 grams to 7.1 gramsin F 3 B 1 backcross hybrid families, mean productivity was 138.7 gramsin the standard 1 3 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 variety and this trait varied from126.7 to 194,4 gramsin crossbreed families, lint percentagewas 37.1% in the standard variety while it consists 35.2-42.3% in the F 3 B 1 hybrid backcross families. Keywords: primary source, hybrid, backcross, family, selection material, salt tolerance, selection, growing season, productivity, lint percentage. Кириш. Республикамизда суғориладиган ерларнинг шўрланган майдонлари йилдан- йилга кўпайиб бормоқда. Суғориладиган ерларда мелиоратив ҳолатнинг ёмонлашуви, суғоришда ишлатиладиган сув таркибидаги тузлар миқдорининг юқорилиги, экинларга суғориш учун берилаётган сув миқдори ва суғориш тартиби, экинларнинг сувга бўлган талабининг нотўғри белгиланиши ҳамда шўрланган ерларда ҳар йили амалга ошириладиган мелиоратив тадбир – шўр ювишни мунтазам ва сифатли равишда ўтказилмаётганлиги натижасида тупроқнинг иккиламчи шўрланишига сабаб бўлиб, ҳозирда Республикамизнинг суғориладиган ерларининг 45 фоиздан ортиқ майдонни турли даражада шўрланишига олиб келган.Жумладан, ўрта даражада шўрланган ер майдонлари 15 фоиз ёки 632,8 минг гектар ва кучли даражада шўрланган ер майдонлари эса 3 фоиз ёки 125,9 минг гектарни ташкил этмоқда. Биргина шўрланган тупроқ шароитида маданий ўсимликларни маъданли ўғитлар билан озиқлантириш, моддалар алмашуви ва фотосинтез жараёнини сусайиши оқибатида ҳосилдорлик ҳамда унинг сифатини пасайишига олиб келади. Шўрланмаган ёки жуда кам шўрланган тупроқ шароитида ўсимликлар яхши ўсиб ривожланади ва ҳосил беради. Кучсиз шўрланган даражадаги тупроқ шароитида ўсимликларда ҳосилдорлик 10-20 фоизга пасайиши кузатилади. Ўрта даражада шўрланган тупроқ шароитида ўсимликлар ўсиш ва ривожланишда қийналади ва ҳосилдорлик 20-50 фоизга камаяди. Кучли шўрланган тупроқ шароитида ўсимликлар ўсиш ва ривожланишда жиддий қийинчиликлар кузатиладинатижада ҳосилдорлик 50-80 фоизга камайиб кетади. Демак, шўрланган тупроқ шароитларига бардошли қишлоқ хўжалик экинларининг хусуан, ғўзанинг серҳосил, вилт кассаллигига бардошли, тола сифати IV саноат типига мос, машина теримига мослашган навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдолзарб ҳисобланади [1]. Кейинги йилларда турли хил дурагайлаш услубларини қўллаш асосида қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга генетик жиҳатдан бой рекомбинантларга эга бўлган оила ва тизмалар яратилган. Лекин, ғўзада қимматли-хўжалик белгиларнинг юқори даражадаги ижобий мажмуасига эга селекцион ашё яратишда қўлланилган мураккаб, беккросс, қўш дурагайлаш йўли билан яратилган оила ва тизмаларда қимматли хўжалик белгиларининг барқарорлашувини ва мураккаб дурагайлаш самарадорлигини аниқлаш долзарб ҳисобланади [2]. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling