Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
24
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 Президентимиз Ш.Мирзиёев вилоятларда бўлган учрашувларда жойларда ижтимоий- иқтисодий ислоҳатларнинг бориши ва деҳқончиликда соя ўсимлигини етиштириш қишлоқ хўжалигида катта ўзгаришларга олиб келиши ҳақида тўхталиб ўтди. Президентимиз худуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, ер сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши, тупроқ унумдорлигини ошириш, воҳа шароитига мос қишлоқ хўжалиги экинларини иқлимлаштириш ҳақида сўзлаб вилоятда соячиликни ривожлантириш катта иқтисодий самара беришини ва фермерлар бугунги замон талабидан келиб чиқиб иш юритишларини тушунтирди. Бугунги кунда республикамизда соя экиш, дон етиштириш ва кўпайтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Соя дони катта иқтисодий даромад берувчи хом-ашёлардан бири ҳисобланиб. Бугунги кунда унинг майдонлари дунёда 116 млн ва республикада ҳа м 200 минг гектардан ошиб кетди [3]. 2017 йилда республикага Краснодар ўлкасидан соянинг ўта эртапишар Аванта, Арлетта, Тайфун, Селекта 201 ва ўртапишар Селекта 302 навлари келтирилиб, ушбу навлар бизнинг тупроқ-иқлим шароитида илмий жиҳатдан ўрганилмаган. Краснодар селекциясига оид соя навларини турли тупроқ-иқлим шароитида асосий ва такрорий экин сифатида экиб, юқори ҳосил олиш агротехникасини ишлаб чиқиш ва фермерларга тавсия бериш муҳим ҳисобланади. Бугунги долзарб масала соячиликни ривожлантириш ва бу соҳадаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш лозимлигини таққозо қилади. Республикада соячилик билан шуғулланувчи илмий текшириш масканлари соя ўсимлигининг интродукцияси билан шуғулланиб келмоқдалар. Чунки бизниниг иссиқ иқлимимизда юқори ҳосил берадиган ва дуккаклари ёрилиб кетмайдиган навлари топиш ва улардан юқори ҳосил олиш масаласи кун тартибида туради [5,7]. Саитканова Р.У.[5 ] ёзишича, ҳозирги кунда ЎзШИТИ да соянинг 192 та нав намуналари мавжуд бўлиб, уларнинг 63 таси АҚШдан, 18 таси Россиядан, 10 таси Молдавиядан, 6 таси Япониядан, 13 таси Хитой мам- лакатидан, қолган 18 таси эса соя етиштирувчи яқин қўшни давлатлардан келтирилган нав намуналардир. Гуриева Е.В., Фомина Т.А., Посыпанова В.Н. [1] ёзишича, 2012-2014 йилларда олиб борилган тажрибалар натижаларига кўра, ўрганилган Магева(St), Грация, Веретейка, ВН-219-08, ВН-223-08, ВН-237-08 нав намуналардан ушбу ВН- 219-08, ВН-223-08 нав намуналар тегишли равишда 1 туп ўсимликда уруғ оғирлиги 10,9 ва 11,3 грамм, 1000 дона уруғнинг оғирлиги 167 ва 151 грамм, ўсув даври 109 ва108 кун, бўйи 87 ва 83 см, дастлабки дуккакларининг жойлашган ўрни 17,0 ва 15,3 смда, ён шохлар 0,8 ва 0,9 дона, бўғим оралиғи 12,7 ва 13,1 см каби кўрсаткичлари бўйича устунлигини намоён қилди ва ушбу нав намуналардан келгусида селекция ишида фойдаланилади [Gascho G.J., Woodruff J. 4-7]. Краснодардан келтирилган индетерминант соя коллекцияси нав-намуналарининг агротехнологияси бизнинг тупроқ-иқлим шароитида мутлақо ўрганилмаганлиги сабабли, тажрибалар 2017 йил Шоличилик илмий тадқиқот институтида ва Андижондаги дон дуккакли экинлар уруғчилиги ИТИларида йил сайин ўрганилмоқда ва фермерлар учун маълум бир хулосалари берилмоқда. Тажрибаларда бўз ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқларда Краснодар селекциясига оид 5 та (ўта тезпишар Аванта, эртапишар Арлетта, Тайфун, Селекта-201 ва ўртапишар Селекта 302) соя коллекцияси нав-намуналарининг фенологик (униб чиқиш, биринчи учталик баргнинг ҳосил бўлиши, ғунчалаш, гуллаш ва пишиш) кузатувлари олиб борилди. Тажрибамизда соя нав намуналарида фенологик кузатувлар бўйича маълумотлар олинди. Индетерминант эртапишар соя коллекция навлари апрел ойининг иккинчи ярмида экилди. Экилган уруғларнинг барчаси 5-7 кундан кейин 75% униб чиқди. Эртапишар навлар униб чиққандан кейин 3-5 кундан кейин 75% 1-иккиталик барглар ҳосил бўлди. Эртапишар Аванта, Арлетта, Тайфун, Селекта 201 навлари тажрибада ўрганилган ва ўртапишар Селекта 302 навига нисбатан ғунчалаш фазаси эрта бошланди. Яъни, ушбу навларда тегишли равишда 7; 8; 8, майда 10% униб чиққандан 22-24-28-36 кун ўтгандан сўнг 75%, эртапишар Селекта 201 ва ўртапишар Селекта 302 навида 23 ва 25 майда 10%, униб чиққандан 35-37 кун ўтгандан сўнг 75% ғунчалаш фазаси бошлангани кузатилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling