Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Key words
Ключевые слова: Isoptera, Coleoptera, род, видов, термиты, жуки, территория,
профилактических мероприятий. Abstract. This article studies representatives of the genera Anacanthothermes (Jacobs, 1904) of the order Isoptera (Brullé, 1832) and Hylotrupes (Audinet-Cerville, 1834), Coleoptera (Linnaeus, 1758) from historical monuments of Uzbekistan. It talks about the spread of pests in new places, taxonomic unity, harmfulness and the need for modern preventive measures. Key words: Isoptera, Coleoptera, genus, species, termites, beetles, territory, preventive measures. Кириш. Ўзбекистон республикаси тарихий ёдгорликлари умумий 5 мингдан ортиқ деб қайд этилиб, шундан Юнеско ҳисобига 1153 (2019 й.) киргизилган ва бугунги кунда археологик изланишлар давомийлиги таъминланмоқда [ 4 ]. Аммо, ташқи муҳит омиллари ва инсоният цивилизациясининг ривожланиши туфайли ўрганилган тарихий бино, буюмларга зараркунанда ҳашаротларнинг салбий таъсири, уларнинг жиддий шикастланишига олиб келмоқда. Дунё урбанизациясининг ривожланиши энтомофауна вакилларининг ортишига ва уларнинг антропоген ўзлаштирилган ҳудудларга, яъни тарихий ёдгорликларга мослашиши ҳамда зарар кўламининг ошишишига олиб келмоқда. Бунда, зараркунанда ҳашаротлар сонининг ортиши тарихий ёғоч-қурилиш материалларидан ясалган барча буюм, иншоотларга жиддий талофат етказмоқда. Шунингдек, зараркунанда ҳашаротлар табиий ва антропоген- трансформацияланган ўзлаштирилган муҳит шароитларига ўта кўникувчанлиги, кўпайиш интенсивлигининг юқорилиги, заҳарли кимёвий моддаларга мослашувчанлиги уларнинг тарихий-маданий объектлар, аҳоли масканларига бўлган жиддий зарарли таъсири сезиларли даражада кузатилмоқда. Айниқса, Ўзбекистоннинг антропоген-трансформацияланган урбанлашган ҳудудларида кенг тарқалган зараркунанда ҳашаротларнинг Isoptera (Brullé, 1832) туркуми Anacanthotermes ва Coleoptera (Linnaeus, 1758), Hylotrupes (Audinet-Serville, 1834) авлоди вакиллари тарихий ёдгорликларда узоқ сақланган ёғоч материалларини қипиқ ҳолигача келтириб, бинонинг барча ёғоч қисмлари, қадимий бутлар, мебел ва музей экспонатлари учун ўта хавфли ҳисобланади [ 1 ]. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон шароитида Isoptera (Brullé, 1832) туркуми Anacanthotermes (Jacobs, 1904) авлодига мансуб термитларининг 2 тури туркистон термити - Anacanthotermes turkestanicus, катта Каспий орти термити - Anacanthotermes ahngerianus бугунги кунда жиддий зараркунандалик хусусиятлари билан маълум. Термитлар жуда юқори ривожланувчи ва гуруҳ бўлиб ҳаёт кечирувчи зараркунандалар ҳисобланади. Зараркунанданинг мониторинг даражаси республикада кенг тарқалганлиги билан бошқа ҳашаротлардан ажралиб туради, яъни Қорақалпоғистон шароитида 14 ва Хоразм вилоятида 57 тарихий ёдгорликлар жиддий зарарланган аниқланган. Шунингдек, кейинги вақтлари Anacanthotermes (Jacobs, 1904) авлодига мансуб термитлар сабабли табиий экотизимда тўқайзорларда тирик дарахтларнинг ва полиз ўнимларининг ҳам зарарланиши кузатилган. Ўзбекистон шароитида тарихий ёдгорликларда шу кунгача фақат Anacanthotermes (Jacobs, 1904) авлодига мансуб термитлари ҳақида айтилган, аммо сўнги вақтлари Coleoptera (Linnaeus, 1758), Hylotrupes (Audinet-Serville, 1834) авлоди вакилларининг ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling