Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
75
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 Маккажўхори ниҳоят даражада кўп силос ҳамда кўп миқдорда хашак беради. Молларга бериш учун сут-мум пишиқлиги даврида сўталари билан бирга ўриб олинган маккажўхори пояларидан тайёрланган силосдан кўп фойдаланилади. 1 кг миқдордаги ана шундай силосда 0,20-0,25 озуқа бирлиги ва 14-18 г миқдорида сингийдиган оқсил бўлади [8; 9]. Бодроқ ёки гуручсимон маккажўхори келиб чиқиши жиҳатидан энг қадимий тур бўлиб ҳисобланади. Янги Мексика штатида (1948) БЕТ Кейв ғорининг икки метрлик чуқурлигида текшириб кўрилганда маккажўхори қолдиқлари учратилган. Бу топилмани текшириш натижасига қараганда, у бундан 4 минг йил олдинги даврга оид эканлиги маълум бўлди. Қазилмаларнинг энг чуқур қисмидан айнан гуручсимон маккажўхорининг сўталари топилган. Бу ҳам бодроқ ёки гуручсимон маккажўхорининг жуда қадимийлигини кўрсатадиган белгилардан биридир [10]. Ҳ.С.Йўлдошевнинг [5] ёзишича, гуручсимон маккажўхори энг қадимги маккажўхори формаларидан бири ҳисобланади, яъни бу кенжа тур бундан тахминан 10-20 минг йил илгари Марказий Америка индееслари томонидан онгсиз равишда яратилган. Демак, маккажўхорининг шу жумладан бодроқ маккажўхорининг ватани Марказий ва Жанубий Америка (Мексика, Гватемала). В.А.Голодковскийнинг [3] Zea авлодини ботаник-морфологик жиҳатдан ўрганиш ва Т.Р.Рашидовнинг [6] генетик жиҳатдан олиб борган кузатиш натижаларига қараганда, тишсимон маккажўхорини теосинте (Echlaena mexieana) билан чатиштириш натижасида гуручсимон маккажўхори дурагайини келтириб чиқариш мумкин. Т.Р.Рашидов [6] томонидан тишсимон маккажўхори teosinte билан чатиштирилиши натижасида гуручсимон маккажўхори формаси олинган. Бу маккажўхори донининг нисбатан майдалиги, қиздирилганида бодроқ масса ҳосил қилиши, кўп тупланиши, бошқача қилиб айтганда, ўзининг кўпчилик белгилари билан бодроқ ёки гуручсимон маккажўх орига ўхшашлиги билан характерланади. Шундай қилиб, тишсимон маккажўхорини теосинте билан чатиштириш натижасида гуручсимон маккажўхори ресинтезига эришилди. Бодроқ маккажўхорининг ботаник тавсифи, биофизиологик хусусиятлари ва агротехникаси бошқа ўртапишар маккажўхори навлари билан деярли бир хил. Айниқса, Ўзбекистон давлат реестрига киритилган “Ўзбекистон 306 МБ” навига жуда ўхшаш, лекин донларининг нисбатан майдалиги ўсимликлари эса сертуп, сербарг бўлиб, кўп сўта қилиши билан фарқ қилади. Бодроқ маккажўхорининг вегетатсиа даври 90-100 кун бўлиб, ўртапишар ҳисобланади [1]. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling