Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Материаллар ва қўлланилган методлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили.
Материаллар ва қўлланилган методлар. Дала тажрибалари Самарқанд вилоятининг
Жомбой туманидаги “Лайло Турсунова ерлари” фермер хўжалиги далаларида ўтказилди. Дала тажрибаларини ўтказиш, тупроқ ва ўсимлик намуналарини олиш ва таҳлил қилиш, фенологик кузатишлар ЎзПИТИ [4] услублар ва тавсиялари асосида амалга оширилди. Тадқиқот обекти сифатида бодроқ маккажўхорининг қора, оқ , қизил ва сариқ рангдаги дурагайларини танлаб олдик. Уруғлар қатор оралиғи 60 см қилиб, 6–апрел куни экилди, 11 апрелдан бошлаб уруғлар униб чиқа бошлади. Дастлабки майсалар маккажўхорининг сариқ рангли хилида пайдо болиб, кейинчалик қизил, қора ва оқ навларида кўрина бошлади. Бодроқ маккажўхори ҳам юқори ҳосилли ўсимлик бўлгани ва тупроқдан жуда кўп озиқ моддалар ўзлаштиришини ҳамда бошқа ўсимликларга нисбатан бутун ўсиш даврида ўғитни талаб қилишини ҳисобга олиб, фосфорли ва калийли ўғитларнинг барчаси экишдан олдин солинди. Азот ўғити эса маккажўхори вегетатсияси давомида уч марта яъни ўсимликлар 3-4 ва 8-10 та барг пайдо бўлиши ҳамда рўвак чиқариш босқичларда берилди. Азотли ўғитлар эса экиш билан бирга вақтда ва ўсимликларнинг ўсиш даврида берилди. Шунингдек, кузги шудгордан олдин маккажўхори экиладиган майдонга гектарига 20 тонна ҳисобида гўнг солинди. Умуман, бодроқ маккажўхори дурагайлари агротехнологик тадбирларнинг тўғри қўлланиллишига таъсирчан бўлганлиги учун ўрганилаётган тўртала вариант ўсимликларига барча агротехнологик тадбирлар бир хилда ўтказилди. Тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили. Ўсиш ва ривожланиш ўсимлик ҳаётининг фаолият даражасини кўрсатувчи энг муҳим жараёнлардан биридир. Чунки бу 76 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 жараёнлар ўсимлик танасига барча физиологик ва биокимёвий реаксиялар натижасида содир бўлиб, янгидан янги ҳужайраларнинг органларнинг ҳосил бўлиш ва уларнинг умумий қуруқ массасининг ортиб бориши билан тавсифланади. Донли экинлар жумладан маккажўхори ҳам ўсув даврида бир неча генологик даврларни ўтиш аниқлашган. Ҳар бир давр тузилиши кўриниши ва сифат жароёнидан бир биридан фарқ қилади. Дон экинларида қуйдаги генологик даврлар мавжуд: майсаланиш, тупланиш, най ўраш, бошоқлаш, гуллаш ва пишиш. Бодроқ маккажўхори донининг нисбатан майдалиги, ялтироқлиги ва баъзан учининг ўткирлиги билан ажралиб туради. Доннинг ичи шохсимон эндосперм билан тўлган. Ўсимликлар кўп тўпланади, бўйи нисбатан паст бўлса ҳам битта ўсимликда сўта ва барглар сони кўп бўлади. Бодроқ маккажўхорининг уруғлари тупроқ ҳарорати 8-10 0 C бўлсагина ўса олади, яъни шу ҳароратда ўса бошлайди. Лекин бундай ҳароратда уруғлари жуда суст униб, сийрак кўкаради. Шунинг учун маккажўхори уруғларини тупроқларнинг ҳарорати энг камида 10 0 C га етганда экиш мумкин. Бизнинг тадқиқотларимизда ҳам уруғлар тупроқ ҳарорати 13 0 C бўлган вақтда экилди. Биринчи чинбарг кўринганда майсаланишни бошланганлиги қайд қилинди. Барча вариант ўсимликларининг уруғларида экилгандан 6-8 кун ўтгач майсалар кўкариб чиқди. Майсаланиш даври 11-13 кун давом этди. Майсаланиш даврининг охирида барча вариант ўсимликларида 2-4 та чинбарг ҳосил бўлиши кузатилди. Маккажўхорида янги қўшимча пояларнинг пайдо бўлиши турланиш даврининг бошланишини билдиради. Тупланиш даврида бодроқ маккажўхори дурагайларининг барчаси 6-7 та чин барглар ривижларгани аниқланди. Най ўраш даврида эса бўғин оралиқларнинг узайиши ёки поя ўсиши ҳамда генератив органлар шакланиши кузатилди. Умуман, бодроқ маккажўхори дурагайларининг барчасида ўсимликнинг ўсиши гуллаш бошлангунча давом этди ва бу давр ўртача 20-25 кунни ташкил қилди. Бодроқ маккажўхори дурагайларининг рўвакланиш даври ўсимликларнинг най ўраш давридан бошланди. Маккажўхори бир уйли айрим жинсли ўсимлик бўлганлиги учун уруғ униб чиқгандан сўнг 56-62 кун ўтгач оталик тўпгули ва 4-6 кундан кейин оналик тўпгули-сўта ҳосил бўлиши кузатилди. Маккажўхори донининг пишиши уч даврга бўлинади доннинг шаклланиши доннинг тўлиши ва пишиши. Бодроқ маккажўхори дургайлари бўйининг ўшиш давомийлиги 25 майдан 25 июлгача ҳар 10 кун оралиғида аниқланади (1- жадвал). Маккажўхори дурагайларининг барчасида бўйининг жадал ўсиши ўсимликларда рўвак ҳосил бўлиш арафасида содир бўлиши кузатилди. Ўсимликнинг сўта ҳосил қилиш давридан бошлаб то пишиб етилганга маккажўхорининг ўсиши нисбатан секинлашди ва пишиш жароёнида ўсишдан тўхтагани аниқланди. Бодроқ маккажўхори дурагай хилларнинг бўйининг ўсиш жадаллиги 1- жадвалда келтирилган. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling