Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова.
Калит сўзлар. Бодроқ маккажўхори, ўсиш, ривожланиш, ҳосилдорлик, онтогенез.
Аннотация. В данной статье представлены различия между ростом, развитием и урожайностью черных, белых, желтых и красных сортов гибридов кукурузы попкорновых. Установлено, что формирование и выход элементов урожайности различны при применении одних и тех же агротехнических мероприятий к гибридным сортам кукурузы попкорновых. Доказано, что наибольшей продуктивностью обладает желтый сорт попкорного кукурузного гибрида. Ключевые слова. Кукуруза попкорновая, рост, развитие, продуктивность, онтогенез. Abstract. This article presents the differences between the growth, development and yield of black, white, yellow and red varieties of popcorn hybrids. It has been established that the formation and yield of yield elements are different when the same agrotechnical measures are applied to hybrid varieties of popcorn. It has been proven that the yellow variety of popcorn hybrid has the highest productivity. Keywords: Popcorn corn, growth, development, productivity, ontogenesis. Озиқ-овқат манбаига эга бўлган қишлоқ хўжалик экинлари ўртасида маккажўхори алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўсимликдир. Маккажўхори энг қимматли ва жуда ҳосилдор экин ҳисобланиб, Ўзбекистонда асосан дон, силос ва кўк масса олиш учун кенг кўламда экилади. Қуруқ маккажўхори донидан яхлитлигича ва янчилган ҳолда ёки ун кўринишида ҳамма турдаги ҳайвонларга бериш учун кенг фойдаланилади [2]. Бодроқ маккажўхори Zea mays L., everta маккажўхорининг кенжа тури ҳисобланиб, адабиётларда гуручсимон ёки чатнайдиган маккажўхори деб ҳам номланади. Донининг майдалиги, ялтироқлиги ва у баъзан учининг ўткирлиги билан бошқа кенжа турларидан фарқ қилади. Чатнайдиган ёки бодроқ қилинадиган маккажўхори шаклан икки гуруҳга ажратилади. Уларнинг биринчи гуруҳида дон чўзинчоқ, учки томони ингичкароқ бўлиб, худди гуручга ўхшайди. Иккинчи гуруҳида эса доннинг учки томони юмалоқ бўлиб, арпа ёрмаси ёки преловкага ўхшайди. Чатнайдиган ёки бодроқ қилинадиган маккажўхорининг дони жуда қаттиқ бўлиб, ичи шохсимон эндосперм билан тўлган. Дони таркибида 62-72% крахмал, 10- 14% оқсил ва 5% гача мой бўлади. Озиқ-овқат саноатида бодроқ, ёрма ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда ишлатилади. Ўсимликларининг бўйи нисбатан паст бўлишига қарамасдан кўп тупланади. Бошқа маккажўхориларидан сўтасининг кўп бўлиши ва сербарглиги билан фарқ қилади [7]. Бодроқ маккажўхорининг озиқ – овқат саноатида асосан дони ишлатилади. Шунингдек, пиво ачитқиси, кунжара ҳолидаги чиқиндилар ҳам молларга озуқа сифатида берилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling