60
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
Илдиз атрофи тупроқда 595 индивиддан иборат 67 тур нематодалар аниқланди.
Параризобионтлар -19 тур, эусапробионтлар - 9 тур, девисапробионтлар - 19 тур, касаллик
келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар - 13 тур, ҳақиқий паразитлар - 7 турни ташкил
этди. Ҳақиқий паразитлардан –
Bitylenchus dubius, Rotylenchus goodeyi, Helicotylenchus
erythrinae, H. multicinctus, Pratylenchus pratensis, P. macrophallus ва Ditylenchus dipsaci турлари
учраши аниқланди.
Тадқиқотлар давомида ўрганилган ҳар бир ҳудуддаги картошка ва унинг илдиз атрофи
тупроғи нематодалар фаунасида турлар таркиби ва индивидлар сонида ўзига
хослик
кузатилди.
Тайлоқ тумани вилоятнинг асосий картошка етиштириладиган ҳудуди
ҳисобланади, бу ҳудуддаги картошкада 32 тур 321 нусха нематодалар учраши аниқланди. Бу
ҳудудда картошкадан олдинги экин ҳам картошка бўлган. Ҳудуд учун харатерли нематода 8
турни (
Proteroplectus longicaudatus, Alaimus primitivus, Eudorylaimus ettersbergensis,
Heterocephalobus filiformis, Rhabditis longicaudata, Pelodera teres, Aphelenchoides subtenius ва
Pratylenchus pratensis) ташкил этди. Тайлоқ туманида нематодалар индивид жиҳатдан
нисбатан кўп учради, бунинг сабаби картошка далаларида олдинги йилларда ҳам
картошка
экилганлиги деб ҳисоблаймиз. Параризобионтлар - 5 тур, эусапробионтлар – 5 тур,
девисапробионтлар - 13, касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар - 7, хақиқий
паразитлар - 2 турни ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: