Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
65
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 1-расм. (А) Карп балиқларидан олинган ихтиофтириоз етук трофонтдаги шакли макронеклиус кўрсатилган (Б) Оқ дўнгпешона балиғида учрайдиган ихтиофтириоз, иккиламчи касаллик сапролегниозни хосил бўлиши Касалликнинг бошланғич босқичларида балиқларда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Оғирлашган сари балиқлар ҳавотирли ҳаракатлар қила бошлади, паст қисмдан сувнинг юқори 66 XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 қисмига кўтарилиб олди, айланасига сузишни бошлади, кейин сув тубига тушиб кетди. Кучли зарарланган балиқлар кейинчалик ўзининг фаоллигини йўқотди, ҳовузлар қирғоғига чиқиб қолди ва ташқи таъсирларни деярли сезмайдиган бўлиб қолди. Сувнинг ҳаво алмашинадиган жойида тўпланиб олди. Трофонтлар тана терисининг ҳар хил қисмида, жабраларда, сузгичларда кулранг-оқиш тусдаги дермоид тугунчаларни кўриш мумкин. Ташқи кўринишидан балиқ устига худди манний ёрмаси сепилгандек кўринди. Балиқлар озиқланмай қўйди, бази бир балиқлар ёриб ичаклари текшириб кўрилганида озиқ қолдиқларининг йўқлиги кузатилди (1-расм ). Балиқ популяцияларидаги эпидемия жуда тез тарқайди бу эса оммавий ўлимга олиб келади ва сезиларли иқтисодий йўқотишларга олиб келади.А.Р. Шчупаков (1952) маълумотига кўра, Ихтиофтириоз билан курашишда ва олдини олишда, тавсия этиладиган дастлабки қрши кураш чораси инкубациядан олдин саралаб олинган эркак ва урғочи балиқларни нисбатан тез оқаётган сувда сақлаш, бу эса паразитнинг систаларини ювади ва инкубация даврида чавақларга юқиш имкониятини йўқотади А.Р. Киннунен (2005) га кўра турли ёшдаги балиқларни алоҳида сақлаш ва этиштириш; қишки ҳовузлардан яйлов ҳовузларига олишда банитирофкадан ўтказишни тўғри ташкил этиш ва уларни паразитларга қарши ванналар орқали ўтказиш Бундай ванналар учун 0,7% ёки 1 % натрий хлорид эритмаси ишлатилади [5]. Тадқиқотимиз натижасида балиқни яшил малахит эритмасида ҳовузлар ва қафасларда амалга оширилди. 1 м 3 тоза ҳовуз суви учун 0,05 г яшил малахит олинди.ва сувни кириш қисмига сепилди, шунда у бутун ҳовуз бўйлаб тенг тақсимланади. Балиқлар 4-5 соат давомида яшил малахит эритмасида бўлиши керак. Ҳовуз лойли, лойқа сув билан ботқоқ бўлса, яшил малахит концентрациясини 0.5 гр м 3 га ошириш керак. Яшил малахит Ихтиофтириоз билан курашиш учун самарали восита ҳисобланади. Қишда икки марта ишлов самарали натижа беради (0,15 мг яшил малахит 1 м 3 сув ҳисобида) тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сув ҳарорати 4-5 °C балиқ эпителий остидан олинган ихтиофтириозни қиз ҳужайралар ҳосил қилишга 78 % йўқ бўлишига эришилди. Сўндирилган оҳакдан фойдаланганимизда сувдаги pH кўрсаткичи 8,3-8,5 кўтарилгани маълум бўлди. (Ebro pH-meter 830 Германия) ишқорий муҳитда эса ихтиофтириозни нобуд бўлгани аниқланди. Шунинг учун сувнинг барқарор ўзгаришсиз ишқорийлигини сақлаб қолиш учун вегетация даврида оҳакни кичик дозаларда (гектарига 25 кг) бир неча марта қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фойдаланишдан олдин pH кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда қўллаш зарур. Сув ҳавзаларида бегона ўтлар билан қопланган ва бегона балиқлар доимий инфекция манбаи ҳисобланади. Уларни йўқ қилиш ушбу касалликнинг олдини олишда самарали усул ҳисобланади. Download 6.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling