Олинган натижалар. 2021 йил ёз мавсумида республиканинг кўпгина ҳудудларида сув
танқислиги кузатилди, бу боқиш тиғизлигини ортиб кетишига ҳамда кислород танқислиги,
сувнинг гидрокимёвий ҳолатининг ёмонлашишига, натижада балиқларда физиологик
ҳолатнинг кескин ўзгариши ва иммунитет системасининг пасайишига олиб келган. Cув
намуналарида азот миқдорини кўтарилиши ва кислороднинг пасайиши кузатилган. Натижада
балиқларнинг касалликлар билан касалланишига олиб келган (сув ва оқува сувларни
текширишнинг стандарт усуллари АРНА 1995) [8]. 1-жадвалга қаранг.
1-жадвал
“TCT Fish cluster” МЧЖ нинг ховузидаги сувнинг анализи таҳлили
Аниқланган кўрсаткичлар
Балиқчилик учун технологик меьёрлар
“TCT Fish cluster”
МЧЖ
Сувнинг
харорати(таҳлил
вақтида)
8-
35
21
рН
7-8
7.4
Кислород (О
2
), мг/л
5-6 мг/л дан кам бўлмаган
4.3
Аммонийазот (NН
4
), мг/л
1.0 мг/л гача
0.2
Аммиак (NН
3
), мг/л
Меьёр 0.01-0.07мг/л
Рухсат
этилган
0.1мг/л
0.2
Нитритлар (NО
2
), мг/л
Меьёр 0.2мг/л дан кўп бўлмаган
Рухсат этилган 0.3мг/л
0.4
Минераллашув
Рухсат этилган кўрсаткич 0.3- 1.0 г/л
0.5
Тадқиқотлар натижасида оғирлиги 50 гр дан 1430 гр гача, ўртача узунлиги 6 см дан 33
см гача бўлган зоғара (Cyprinus carpio), оқ дўнгпешона (Hypophthalmichthys molitrix) ва оқ
амур (Ctenopharyngodo nidella) турларидан кунига икки марта эрталаб 9:00 да, кечқурин - 16:00
овланди ва текшириш даврида балиқлар соғлиғи текширилди. Балиқларнинг шиллиқ қавати
ва жабрасидан намуна олиниб текширилди (КЕRN ОБФ 131 микроскопи, Германия). юқумли
ихтиофтириоз билан зарарланиш ҳолати аниқланди.
Тадқиқотлар натижасида, ушбу касалликни деярли барча турдаги чучук сув ҳавзаларида
учрайдиган, танаси юмалоқ, диаметри 1 мм гача бўлган балиқ териси ва жабрасида
локализация қиладиган Tetrachimenidas туркуми, Ophryoglenidae оиласига мансуб,
Ichthyopthirius multifiliis (кирпикли инфузория) чақириши аниқланди. Тадқиқотлар касаллик
қўзғатувчи организм фақат бир турга (Ichthyopthirius multifiliis) мансублигини кўрсатди [2,3,6].
Do'stlaringiz bilan baham: |