63
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022
муносабат билан озиқ-овқат махсулотлари қаторига балиқ маҳсулотларини ўрни ҳам
сезиларли даражада юқоридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сонли
“Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори қабул қилиниши билан, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маълум даражада хизмат қилади.
Шунингдек балиқчилик хўжаликларида балиқ маҳсулдорлигини оширишга тўсқинлик қилиб
келаётган қатор омиллар мавжуд. Булардан балиқларда учрайдиган инвазион касалликлар
шундай омиллардан саналади ва балиқчилик хўжаликларига иқтисодий зарар етказиб
келмоқда.
Бугунги кунда дунёда балиқ паразитар касалликлари бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Катта аҳамиятга молик ишлар сифатида қўйидаги олимларни кўрсатиш мумкин.
С.О. Османов [1], А.О.Уразбаев [2], F.P.Mayer [3], S.Ruider [4], P.R.Kinnunen [5],
H.W.Dickerson [6] томонидан балиқлар учрайдиган ихтиофтириоз касаллиги ўрганилган
Тадқиқот ишининг мақсади: Тошкент вилояти балиқчик хўжаликларида
етиштирилаётган балиқ турларида учрайдиган ихтиофтириоз касаллигининг тарқалиши,
ривожланиши ва зарарланиш кўрсаткичларини ўрганишдан мақсад қилиб олинган.
Тадқиқот материаллари 2021-2022 йиллар давомида Тошкент вилояти Қуйичирчиқ
тумани Қўрғончи қишлоғида жойлашган “TCT Fish cluster” масъулияти чекланган жамиятида
ихтиопаразитолологик текширувлар олиб борилди. Тадқиқотлар натижасида зоғора (Cyprinus
carpio) - 92 та, оқ дўнгпешона (Hypophthalmichthys molitrix) - 112 та ва оқ амур
(Ctenopharyngodo nidella) – 51 таси, жами 255 таси текширилди. Балиқлар микроскоп остида
кузатилди ва топилган инфузориялар 4% ли формалин эритмасида фиксация қилинди. Паразит
турларини аниқлаш учун паразитологик адабиётлардан фойдаланилди [1,7].
Do'stlaringiz bilan baham: |