Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet74/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

61
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
картошкада кузатилди, бу ҳолат экинларга агротехник тадбирларнинг қўлланилиш даражаси 
ва тупроқларнинг ҳолатига боғлиқ деб ҳисоблаймиз. 
Далаларда экинларни алмаштириб экилиш технологияси биринчи ўринда нематодалар 
популяцияларининг зичлигига ва бирмунча улар таксонлари миқдорига таъсир кўрсатади. 
Масалан, картошкадан кейин сабзи ёки шолғом экинларини етиштириш натижасида 
нематодалар фаунасида турлар хилма-хиллиги ва популяцияси зичлиги камайганлиги (3,7-4,3 
маротаба) кузатилган. Сабзидан кейин карам етиштирилганида тупроқда нематодаларнинг 
миқдори кескин ортганлиги (10 баробар), таксономик таркибда ўзгариш содир бўлмаганлиги 
қайд этилган. Карам картошка экини билан алмашлаб етиштирилганда эса турлар хилма- 
хиллиги ортганлиги, нематодалар миқдори камайганлиги кузатилган [4]. Бизнинг 
кузатувларимизда карамдан кейин экилган картошка экини ва унинг илдиз атрофи 
тупроқларда нематодалар популяциясининг зичлиги (100 г тупроқда 303 инд.) нисбатан паст 
даражада кузатилди, мос равишда картошкадан кейин экилган вариантда – 321, пиёздан кейин 
экилган далада 110, аччиқ қалампир экинидан кейин экилган майдонларда – 117 инд. ташкил 
этди. 
Фитонематодалар орасида паразит нематодаларнинг амалий аҳамияти жуда катта, улар 
ўсимликлар илдизлари ва илдиз атрофи нематодалар комплекси сифатида тўлиқ 
ўрганилмаган. Антропоген жараёнлар ўсаётган даврда паразит нематодаларнинг зарари катта 
бўлиб, барча турдаги ўсимликларда паразитлик қилади. Ҳозирги кунда фитонематодаларнинг 
тўрт мингдан ортиқ тури ўсимлик паразитлари ҳисобланади [1]. Тадқиқотларимизда картошка 
ва унинг илдиз атрофи тупроқларида аниқланган фитонематодаларнинг 67 туридан 20 тури 
(30%) паразит нематодалар ҳисобланади. Картошкада топилган паразит нематодалар тур 
таркиби туманлар кесимида таҳлил қилинганда, Тайлоқ туманида 9 тур, Оқдарё туманида – 14 
тур, Булунғур туманида – 9 тур, Жомбой туманида - 2 тур фитогельминтлар аниқланди. 
Тадқиқотлар давомида аниқланган паразит нематодалардан қишлоқ хўжалик экинлари учун 
хавфли бўлган турлар – Bitylenchus dubius, Rotylenchus goodeyi, Helicotylenchus erythrinae, H. 
multicinctus, Pratylenchus pratensis, P. macrophallus ва Ditylenchus dipsaci ҳисобланади. 
Хулосалар. 1. Тадқиқот натижасида Самарқанд вилояти шароитида картошка экини ва 
илдиз атрофи тупроғида 67 тур фитонематодалар аниқланди. Нематодаларнинг турлар 
таркиби бўйича Rhabditida (22 тур), Dorylaimida (14) ва Tylenchida (13) туркумлари вакиллари 
устунлик қилди. Aphelenchida (7) туркуми нисбатан кам, Mononchida (4), Chromadorida (2), 
Plectida (4) ва Enoplida (1) туркумларидан кам тур учраши аниқланди. 
2. Экологик классификацияга кўра нематодалар турлар сонининг кўплиги бўйича 
параризобионтлар (19 тур) ва девисапробионтлар (19 тур) устунлик қилган бўлса, иккинчи 
ўринни касаллик келтириб чиқармайдиган фитогельминтлар (14 тур) эгаллади, учинчи ўринни 
эусапробионтлар (9 тур) кейинги ўринда ҳақиқий паразитлар (6 тур) ташкил этганлиги қайд 
этилди. 
3. Ўрганилган ҳудудларда картошка экини илдиз атрофи тупроқларида илдиз, поя ва 
баргларга нисбатан нематодалар кўп учраши кузатилди. Фитонематодалар фаунасида маълум 
бир ҳудудга тааълуқли бўлган турлар гуруҳлари ва ўрганилган ҳудудларнинг барчаси учун 
умумий бўлган турлар гуруҳлари аниқланди. 
4. Қишлоқ хўжалик экинлари учун хавфли бўлган паразит нематодалардан – Bitylenchus 
dubius, Rotylenchus goodeyi, Helicotylenchus erythrinae, H. multicinctus, Pratylenchus pratensis, P. 
macrophallus ва Ditylenchus dipsaci турлари мавжудлиги аниқланди. 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling