Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –5/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


-жадвал  Сурхондарё вилояти шароитида соя навларида фотосинтез соф маҳсулдорлиги (г/м


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana08.01.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1084518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
mamun 2022-5-1

2-жадвал 
Сурхондарё вилояти шароитида соя навларида фотосинтез соф маҳсулдорлиги (г/м
2
/сут) 
 
Соя навлари 
Ривожланиш даврлари 
Ғунчалаш 
Ялпи гуллаш 
Дуккак 
шаклланиши 
Барака 
8,93±1,57 
9,60±1,12 
9,11±0,54 
Тўмарис ман-60 
7,34±0,42 
7,87±0,86 
7,58±0,63 
Устоз ММ-60 
9,33±1,02 
10,72±0,75 
9,57±0,52 
Вилана 
8,11±0,73 
12,39±1,63 
9,79±0,83 
Баргларнинг фотосинтетик пигментлар миқдорини баҳолаш ўсимликларнинг стрессини ва 
ўғитларни қўллашни назорат қилишда ва ўсимликларнинг умумий маҳсулдорлигини бошқаришда, 
хусусан, ҳосилдорлик даражаси ўсимлик ҳолатига бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги 
тизимларида муҳим элемент ҳисобланади. Баргларнинг фотосинтетик пигментлари фотосинтез 
реакциясини ва биосферадаги ялпи бирламчи ишлаб чиқаришни тавсифловчи асосий кўрсаткичдир. 
Улар фотосистемаларни ҳимоя қилишда ва бошқа ўсиш функцияларида марказий рол ўйнайди [6]. 


 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/1-2022 
108
Барглардаги хлорофиллар миқдори фотосинтетик фаолиятнинг асосий кўрсаткичларидан 
бири бўлиб, у барглар майдони кўрсаткичи каби ўлчовлар билан биргаликда ўсимликларнинг 
маҳсулдорлиги учун жуда муҳим омил ҳисобланади. Шу боис дала тажрибаларида ўстирилган соя 
навларининг баргларидаги пластид пигментларининг миқдори ўрганилди. Олинган натижалар 3-
жадвалда келтирилган. Тадқиқотлар натижаларига кўра, соянинг Вилана ва Тўмарис ман-60
навлари баргларида хлорофиллнинг миқдори бошқа навларларга нисбатан юқори эканлиги 
аниқланди. 
3-жадвал 
Соя навлари баргидаги пластид пигментлари миқдори, спад
(2020-2021 йй) 
Соя навлари 
Ривожланиш даврлари 
Пластид пигментлар кўрсаткичи 
Барака 
чинбарг 
40,84±0,22 
гуллаш 
43,32±0,32 
дуккак шаклланиши 
38,37±0,21 
Тўмарис ман-60 
чинбарг 
43,81±0,21 
гуллаш 
46,51±0,31 
дуккак шаклланиши 
41,14±0,26 
Устоз ММ-60 
чинбарг 
39,61±0,18 
гуллаш 
40,98±0,23 
дуккак шаклланиши 
37,28±0,19 
Вилона 
чинбарг 
43,52±0,25 
гуллаш 
48,26±0,31 
дуккак шаклланиши 
42,75±0,26 
Шунингдек, хлорофиллар миқдорининг соя ўсимлигининг вегетацияси давомида ўзгариши, 
яъни гуллаш даврида энг юқори бўлиши, кейинчалик миқдорининг камайиши кузатилди.
Хулоса. Шундай қилиб, ўрганилган соя навлари баргларидаги пластид пигментлари 
миқдорининг навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда вегетация давомида ўзгариши 
аниқланди. Пластид пигментларининг юқори миқдорлари ўсимликдаги фотосинтетик 
жараёнларнинг жадаллигини муайян даражада ифодалаб, уларнинг ўсиши, ривожланиш 
суръатларини ва ҳосилнинг салмоғини таъминлайди.
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўсимликларнинг барг сатҳи, фотосинтезнинг 
соф маҳсулдорлиги ва баргдаги пластид пигментларининг миқдори соя навларининг биологик 
хусусиятларига ва етиштириш шароитларига бевосита боғлиқдир.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling