Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –5/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/1-2022
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
mamun 2022-5-1
___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/1-2022
106 агротехнологиялари илмий тадқиқот институти Сурхондарё илмий тажриба станциясида далаларида олиб борилди. Ишланишлар объекти сифатида 4 та истиқболли (маҳаллий Барака, Тўмарис Ман-60, Устоз ММ-60 ва хорижий Вилана) соя навларидан фойдаланилди. Экспериментал тажрибалар дала шароитида тўрт қайтариқли, 24 м 2 бўлган майдончаларда олиб борилди. Барг сатхини аниқлашда энг қулай ва самарали усул хисобланган кесмалар методи[4], фотосинтез соф маҳсулдорлигини аниқлаш учун эса А.А.Ничипорович методи (Кидда, Веста и Бриггса формуласи асосида) дан [5] фойдаланилди. Ҳозирги вақтда хлорофилл ёки баргларнинг яшиллигини аниқлаш учун хлорофил ҳисоблагичлардан фойдаланиш кенг тарқалган. Шу сабабли биз ҳам тадқиқотларимизда ZYS-4N (Hangzhou quality lab scientific instrument co.,ltd., Xitoy) хлорофиллметр асбоби ёрдамида хлорофилл миқдорини аниқлашда фойдаландик. Сурхондарё вилояти Ўзбекистоннинг энг жануб қисмида жойлашган бўлиб, уч томонидан тоғлар билан ўралган. Шимолдан Зарафшон тоғ тизмаси, ғарбдан Кўҳитонг тоғ, шарқдан Боботоғ билан ўралган. Унинг жануб томонидан эса Амударё оқиб ўтади. Воҳанинг иқлими кескин континентал. Термиз туманидаги ИТИ майдонлари денгиз сатҳидан 310 метрда жойлашган бўлиб, жазирама иссиқ гаремсел минтақалардан ҳисобланади. Ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати +16,2 0 C дан +18,0 0 C гача ўзгаради, айрим йиллари эса 19,2 0 C гача етади. Ўртача ҳарорат амал-ўсув даврида +25,5 0 C +26,7 0 C атрофида бўлади, ёз ойларида +29,0 +33,0 0 C гача етади, ўртача кунлик ҳарорат +36,0 +38,0 0 C, мутлоқ энг юқори ҳарорат +46,9 +48 0 C, энг паст +20,0 0 C га тенг. Қурғоқчил кунлар 90 кунгача етади. Бу минтақага хос жанубий ғарбдан эсадиган қуруқ иссиқ “Авғон шамоли” деб аталади, гармсел 2-3 кун давомида катта куч билан узлуксиз эсади. Бу ҳолат йилига 35-37 кунга етади. Ундан ташқари кўп вақт давомида қуруқ шамоллар эсиб туради. Воҳанинг жанубида энг паст ҳарорат қиш даврида +2 0 C дан пастга тушмайди. Ўсимликларнинг ривожланиши учун нофаол давр қишда кам кузатилади ёки 10-15 кундан ошмайди. Ўртача ҳароратлар бўйича йиллик кунлар сони қуйидагича: +9 0 C дан юқори 216 кун, +5 0 C дан паст 44 кун, 0 0 C дан паст кунлар- 7-8 кунни ташкил этади. Ўртача кунлик энг паст харорат +2 0 C. Саҳро минтақасида биринчи кузги совуқ кунлар 2-24 ноябрда тушади ва баҳорнинг охирги совуқлари 2-17 мартда тугайди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши июль август ойларида кўплаб эсадиган иссиқ гармсел (авғон шамоли) қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши, ривожланишига салбий таъсир этиши аниқланган. Ҳавонинг нисбий намлигини пасайиши тупроқнинг устки қатламининг тез қуриб қолиши, айрим йилларда эса ҳосил элементларини ташлаб юборишга олиб келиши кузатилди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling