Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –8/2-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
-Жадвал Мезонлар муҳимлигини ҳисоблаш натижаси
Download 0.79 Mb. Pdf ko'rish
|
2022 Сакиева Хоразм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ҳар бир мезон бўйича муқобил муҳимлигини баҳолаш.
- 5. Оптимал жойлаштириш учун муқобил устуворлигини ҳисоблаш.
- ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –8/2-2022 100
2-Жадвал
Мезонлар муҳимлигини ҳисоблаш натижаси Мезонлар Муҳимлик мезони Ўртача иш ҳақи миқдори 12,64133 Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 8,113317 Транспорт хизматлари 29,79424 Доимий аҳоли сони 19,65687 Таъминотга яқинлиги 29,79424 4. Ҳар бир мезон бўйича муқобил муҳимлигини баҳолаш. Бу алгоритмнинг кейинги босқичи ҳар бир мезон бўйича муқобил муҳимлигини баҳолашдан иборат. Кейинги жадвалда “Ўртача иш ҳақи миқдори” мезони бўйича муқобил муҳимлик коэффициентини ҳисоблаш келтирилади. Қолган мезонлар бўйича ҳам муқобиллар муҳимлиги баҳоланади. 5. Оптимал жойлаштириш учун муқобил устуворлигини ҳисоблаш. Бунинг учун ҳар бир алоҳида муқобил учун мезон муҳимлиги коэффициентларини муқобил муҳимлик коэффициентларига кўпайтириб, йиғиш асосида ишлаб чиқамиз. Термиз=4,948834*12,64133+4,515693*8,113317+4,221302*29,79424+1,195758*19,65687 +23,67412*29,79424=953,8249 Ҳудудий тақсимот маркази жойлашувини оптималлашга бир қанча ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларда асосан, ҳудуднинг хўжалик фаолияти самарадорлиги ва иқтисодий тизим кўрсаткичлари, ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини ва уларнинг халқаро стандартларга мослиги сифат жиҳатлари ҳисобга олиниши лозим. Кўп мезонли ёндашув асосида ҳудуд иқтисодий тизими бошқарув жараёни самарадорлиги ва унда эришилган амалий натижалар кўрсаткичларини комплекс ишлаб чиқиш ва бунда ички омилларни кўпроқ эътиборга олишни тақозо қилади. Иерархик таҳлил усули билан иерархиялаш мақсадларни кетма кет қуйи даражага қараб тарқалишига олиб келади, бу эса бошқарув қарорларини қабул қилишда тактик ўзгаришларни амалга оширишга, шунингдек, ҳудуд иқтисодий тизимни ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –8/2-2022 100 фаоллаштиришга ёрдам беради. Ушбу тадқиқот ишини бажариш жараёнида қуйидаги асосий хулосаларга келинди: Ҳудудий кичик саноат зоналари учун энг оптимал муқобил ва мезонни танлашда вилоятнинг 13 та туман маркази муқобил вариант сифатида олинди. Туман аҳолиси жон бошига тўғри келувчи ўртача иш ҳақи миқдори (М 1 ) мезони бўйича Жарқўрғон тумани 1- ўрин, Қумқўрғон тумани 2-ўринни эгаллади. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари билан таъминланганлик даражаси (М 2 ) мезони бўйича Денов тумани 1-ўрин, Жарқўрғон тумани 2- ўринни, транспорт хизматлари ривожланганлиги (М 3 ) мезони бўйича яна Денов тумани 1- ўрин, Қумқўрғон тумани 2-ўринни ва Жарқўрғон тумани 3-ўринни эгаллади. Доимий аҳоли сони (М 4 ) мезони бўйича Денов тумани 1-ўрин, Қумқўрғон тумани 2-ўрин ва Жарқўрғон тумани 3-ўрин бўлди, таъминотга яқинлиги (М 5 ) мезони бўйича миқдор жиҳатидан Термиз тумани 1-ўрин, Ангор тумани 2-ўринда ва Жарқўрғон тумани 3-ўрин бўлди. Муқобил вариантлар устуворлигини аниқлаш учун ҳар бир алоҳида муқобил вариант учун мезон муҳимлиги коэффициентларини муқобил вариантнинг муҳимлик коэффициентларига кўпайтириб, натижани йиғиш асосида Жарқўрғон тумани устуворлик кўрсаткичи (1556,373 ) 1-ўрин ва Денов тумани устуворлик кўрсаткичи (1283,933) 2-ўринни эгаллади ва Бойсун тумани устуворлик кўрсаткичи (368,811) энг пастки ўринни эгаллади. Хулоса қилсак, мазкур усулдан бошқарув жараёни сифатини баҳолашда, транспорт тизими, саноатни режалаштиришда, банк ишини оптималлаштиришда, бозор ва тижорат ишларини оптималлаштиришда ва эркин иқтисодий ва саноат зоналари жойлашувини оптималлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling