Xvi-боб. Истеъмол, жамғарма ва инвестициялар


Download 195.5 Kb.
bet6/10
Sana22.06.2023
Hajmi195.5 Kb.
#1646906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
16-боб. Истеъмол, жамгарма, инвестиция

Ялпи инвестициялар жорий йил давомида истеъмол қилинган асосий капитални қоплашга мўлжалланган (амортизация) ҳамда иқтисодиётдаги капитал ҳажмига ҳар қандай соф қўшимчалардан иборат барча инвестицион товарларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Соф инвестициялар эса жорий йил давомида қўшимча равишда жалб қилинган инвестицион товарлардан иборат. Бошқача айтсак, соф инвестиция ялпи инвестиция билан амортизация ажратмаларининг айирмасига тенг. Соф инвестиция асосий ва айланма капиталнинг ўсишини таъминлайди.
Ялпи инвестициялар билан амортизация ҳажми ўртасидаги нисбат иқтисодиёт ривожланиш ҳолатининг кўрсаткичи ҳисобланади. Қуйидаги 6-чизмада ялпи ва соф инвестициялар ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг ўсувчи, турғун ва қисқарувчи иқтисодиётларга таъсирини кўришимиз мумкин.





Ялпи
инвестициялар






Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига


а) ўсиб борувчи иқтисодиёт




Ялпи
инвестициялар


Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига


б) турғун иқтисодиёт




Ялпи
инвестициялар




Йил бошига ЯММнинг йиллик ҳажми Йил охирига


в) қисқараётган иқтисодиёт


6-чизма. Ялпи инвестиция ҳамда амортизация нисбати ўзгаришининг иқтисодиётга таъсири.
Чизмадан кўринадики, ялпи инвестициялар таркибида соф инвестициялар ҳажмининг аҳамиятли даражада бўлиши йил охирида капитал ҳажмининг ўсишига ҳамда, пировардида иқтисодиётнинг ўсишига олиб келади. Турғун иқтисодиёт шароитида эса ялпи инвестициялар фақат амортизация ажратмалари, яъни истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмига тенг бўлиб, йил охирида капитал миқдори ўзгармай қолади. Ялпи инвестицияларнинг истеъмол қилинган капитални қоплаш фонди ҳажмидан ҳам оз бўлиши йил охирида капитал миқдорининг қисқаришига ва, бунинг оқибатида, иқтисодиёт кўрсаткичларининг пасайиб кетишига олиб келади.



Download 195.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling