Xvii-боб. Корхоналарнинг стратегик ривожланишида маркетинг фаолияти


Download 477.72 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana21.04.2023
Hajmi477.72 Kb.
#1367938
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Course work

17.5.1 –жадвал.
Маркетинг тадқиқотларини бошқариш.
89
 
Усуллари 
Тавсифи 
Сўров, интервю 
Шахсий суҳбат, телефон орқали, ёзма равишда, гуруҳли интервю ва 
ҳоказо. 
Кузатув 
Респонтент иштирокида, усиз дала кузатуви, лаборатория ёки бирданига 
аппарат ёки кузатувчи орқали. 
Бошқа шакллари
Експеримент, панел, савдо панели, бозорни тестдан ўтказиш. 
Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг кейинги асосий босқичи – изла-
нишнинг услубини аниқлашдан иборат. Ҳозирги ривожланган бозор 
шароитида дала тадқиқотларининг қуйидаги усуллари қўлланилмоқда:

Маркетинг тадқиқотларининг қуйидаги энг замонавий усулларидан 


89
Soliyev A. Buzrukxonov S. Marketing. T.:”IQTISOD MOLIYA” 2010. 77-bet 


446 
фойдаланиш катта самара бермоқда: 
– эконометрик моделлаштириш; 
– маркетингни режалаштириш моделлари
– лаборатория тестларини ўтказиш; 
– маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлилини компютер дастурларига 
ўтказиш; 
– экспертлар орқали баҳолаш ва бошқалар. 
Сўров усуллари бир марталик ва такрорланувчан бўлиши мумкин. 
Такрорланувчан сўров усули панел ҳисобланади.
Маркетинг тадқиқотини ўтказиш жараёнида дастурни шакллантириш 
алоҳида ўринни егаллайди. Тадқиқот дастури, енг аввало, унинг обйекти ва 
ундан ҳам енг мақбул қисмини танлаш илмий ёндашишни аниқлашни ҳамда 
ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Тадқиқот обйекти – 
умумий доирасини ташкил етади ёки барча истеъмолчилар гуруҳидан 
иборат. Изланишлар уларнинг бир бўлагини, бутун истеъмолчилар 
хусусиятлари ва хулқ-атворини ифодаловчи қисмини танлаб олинади. 
Тадқиқот обйекти катта-кичиклигига қараб, ёппасига – обйектни тўла 
ҳажмда ёки танлаб олинган қисмида изланиш ўтказилиши мумкин. 
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, корхоналар маркетинг 
тадқиқотлари жараёни натижасида истеъмолчилар талабини аниқлаб, 
ўрганиб аввало тўлиқ маълумотлар базасига ега бўладилар, бу ҳолат 
келгусида режа тузишларига ёрдам беради, корхона товар сиёсатини ишлаб 
чиқишни янада ривожлантиришга харакат қиладилар. 

Download 477.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling