Xvii-боб. Корхоналарнинг стратегик ривожланишида маркетинг фаолияти
Download 477.72 Kb. Pdf ko'rish
|
Course work
17.2.1-расм. Маркетингни бошқариш жараёни 78 . Маркетинг жараёни, истеъмолчи эҳтиёжларини ўрганишдан бошланиб, унинг товар сотиб олиши, талабини қондириш билан бирга, истеъмолчилар истаклари ва хоҳишлари таркибидаги бўлажак ўзгаришларнинг тадқиқоти билан якунланади. Шу билан бирга, талабнинг миқдорий ўзгаришларини белгиловчи истеъмол маданияти ҳам ўрганиб борилади. 78 Котлер Ф. Маркетинг и менеджмент – СПб: Питер Ком, 2010. Ст 123. Эҳтиёжни ўрганиш Истеъмолчи Талабни ўрганиш ридор ърганиш Xaридор Истеъмол маданиятини ўрганиш Инновация ва бенчмаркинг Маҳсулотни сотиш имкониятлари тадқиқоти Бозор ва рақиблар фаолияти тадқиқоти Режалаштириш усуллари бенчмаркинг Бизнес режасини ишлаб чиқариш Ахборот таъминоти Ишлаб чиқариш режаси омиллари Молиявий режа Коммукация ва сотишни рағбарлантириш режаси Сотиш ва логистика режаси Маркетинг ва ишлаб чиқариш бенчмаркинг Ишлаб чиқариш жараёни Аудит Улгуржи савдо Савдо тарқатиш тармоғи Чакана савдо тармоғи Харидор билан ўзаро алоқа бенчмаркинги Xaридор Талаб ва харидор ҳаракати тадқиқоти Эҳтиёжлардаги ўзгаришларни ўрганиш Истеъмолчи Iste’molchi xatti- harakati tadqiqoti 427 Товарни сотиб олган харидор доимо уни шахсий истеъмоли учунгина емас, балки бошқаларга йетказиб беришини ҳам назарда тутилиши лозим. Харидорлар, истеъмолчилар ва експертлар фикр-мулоҳазалари жамланиб, таҳлил қилингандан кейин товарнинг ўрамаси, дизайни, баҳоси, унинг ҳаракати ва сотиш масалалари бўйича қарор қабул қилинади. Агарда маҳсулот барча талабларга жавоб беришига ишонч ҳосил бўлса, кейинги босқичда уни ишлаб чиқариш безнес режаси тузилади. Безнес режа асосий ҳужжат бўлиб, унда ким, нимани, қачон, қайерда, қандай технология билан, қанча миқдорда ишлаб чиқаради ва фирма бозорда кўзлаган мақсадига қандай еришади деган саволларга жавоб ёзилади. Безнес режани асосий бўлимлари қуйидагилар. Маҳсулотни ишлаб чиқариш омиллари ва уларни мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда унинг таркибий (турлари) мувофиқлаштирилган режа. Молиявий таъминот режасида, харажатлар таркиби ва олинадиган фойда ҳажми, маҳсулот таннархи ҳисоби асосида тасдиқланиши лозим. Маҳсулотни сотиш ва логистика (товар ҳаракати)ни ташкил етиш режасида улгуржи ва чакана савдо орқали қанча миқдорда сотилади, қайси транспорт воситаси ишлатилади, товарни йетказиб бериш вақти ва миқдори, ортиқча маҳсулотни сақлаш омборлари кўрсатилади. Коммуникация ва сотишни рағбатлантириш режасида фирма (корхона)нинг рекламага, унинг воситаларидан фойдаланиш, харидорлар, ҳамкорлар ва рақобатчилар билан ишлашда, қайси усулларни ишлатиш имкониятлари кўрсатилади. Бизнес режани илмий-амалий жиҳатдан асосланганлиги ва реал бозор шароитига мувофиқлиги корхонанинг ишлаб чиқариш режаларини мунтазам бажарилишини таъминлайди.Бизнес режадаги барча кўрсаткичларнинг бажарилишини бошқариш ва мувофиқлаштириб бериш жараёнида аудит (тафтиш)нинг аҳамияти алоҳида. Чунки корхонанинг рақобатчилари стратегиясида ва бозордаги конюнктурада янгиликлар сезилганда бизнес режа кўрсаткичларига ҳам ўзгартиришлар киритилиб борилади. Корхона маркетинг фаолияти ва унинг режасидаги ўзгаришларга кўпроқ 428 рақобатчиларнинг самаралироқ хатти-ҳаракати ишлаб чиқаришда, харидорларни жалб етишда ёки бошқа соҳада янгиликни жорий қилиб катта фойдага еришишларига сабаб бўлади. Мазкур жараён яъни „зўридан- зўри“ чиқса унинг янги стратегиясини ўзлаштириб олиш ёки янгироғини яратиш учун кураш замонавий бозорда „Бенчмаркинг“ деб аталмоқда. Рақобатли бозор шароитида барча бозор субйектлари орасида доимий рўй бераётган „зўридан зўрига“ маркетинг стратегиясини егаллаш ва ундан ҳам ўтиб кетиш, яъни бенчмаркинг, маркетинг жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи омили (куч) ҳисобланади. Бенчмаркинг корхона (фирма) маркетинг фаолиятининг функсияси бўлиб, доимо ҳамкорлар ва рақобатчилар технологиясини, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил етиш, сотиш тажрибасини ўрганиб бориш, уларни яхши томонларини таҳлил қилиш устунликлари сабабларини аниқ- лаш ва зўр стратегиясини ўзига жорий етишни кўзлайди. Қисқача қилиб айтганда, корхона (фирма) бозорида „зўридан-зўрига“ тамойили асосида фаолият кўрсатиши – бенчмаркингни билдиради. Товарларнинг улгуржи ёки чакана савдо тармоқларига чиқарилиши ва сотилиши енг муҳим босқич бўлиб, маҳсулот ҳақиқий харидорини топиши, оммага маъқул келиши, таклиф етилган нарх сиёсати, коммуникация тадбирлари қанчалик тўғри аниқланганлиги ўз баҳосини топади. Фақат улгуржи ва чакана савдода товар ўзининг охирги истеъмолчисини топади, тадбиркор (бизнесмен) ғоялари ва амалий хатти-ҳаракатлари нечоғлик тўғри еканлиги, сарф- харажатларини қоплаб, кўзлаган фойдага еришиши ва янада ўз фаолиятини давом еттириши мумкинлигига ишонч ҳосил қилади. Шунинг учун улгуржи ва чакана савдо тармоқлари ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан узлуксиз алоқа ўрнатилиши, харидорлар фикри, талаб ва еҳтиёжларидаги ўзгаришлар ўрганилиб, таҳлил қилиб борилиши зарур. Шу билан бирга сотувчиларни, харидорларни рағбатлантириш тизими доимо ишлаб туриши лозим. Маркетинг жараёнида сотишдан кейинги давр икки босқични: харидор ва истеъмолчилар билан ишлашни кўзда тутади. 429 Харидорларни ўрганиш, талабни ва улар ҳаракатини тадқиқ қилиш ҳамда бенчмаркинг асосида истеъмолчилар билан келажакда ўзаро алоқани ўрнатилишини таъминлайди. Истеъмолчиларни ўрганиш, бозорда улар ҳаракатини тадқиқ қилиш, товарга ва фирмага бўлган муносабатларини таҳлил қилиб, келажакда улар фаолиятларидаги ҳамда еҳтиёжларидаги ўзгаришларни аниқлаб олишга имкон яратади. Юқорида кўрилган маркетинг жараёни умумий бўлиб, корхона (фирма) фаолиятига қараб аниқлаштирилиши ва мослаштирилиши мумкин. Аммо мазкур жараённи ҳар бир менежер, бизнесмен ва тадбиркор билиши лозим. Маркетинг тизими – Ф.Котлер 79 фикрича, корхона билан унинг ҳамкорлари ва товар (хизмат)лари сотиладиган бозордаги субйектларини ўзаро боғлаб турувчи енг муҳим муносабатлари ва ахборот оқимлари комплекси (мажмуи)ни ифодалайди. Маркетинг тизимига таъминотчилар, воситачилар, сотувчилар, истеъмолчилар, рақобатчилар ва корхона фао- лиятига боғлиқ бўлган бошқа бозор субйектлари киради. Маркетинг тизими корхонанинг бозордаги фаолият стратегиясига қараб шаклланади ва ундаги ўзгаришлар асосида янгиланаверади. Маркетинг тизимининг шаклланишига ва ўзгаришига асосий сабаб бозор конюнктураси ҳисобланади(4-расм). Маркетинг тизими корхона ташқи муҳитини ифодаловчи омиллар таъсирида шаклланади ва фаолият юритади. Унинг муваффаққиятли фаолияти ижтимоий-иқтисодий, демографик, техник-технологик, сиёсий- ҳуқуқий ва маданий муҳитлар корхона бозор фаолиятига нечоғлик мувофиқлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Шу билан бирга маркетинг тизимига корхонанинг рақобатчилари сезиларли таъсир кўрсатиб, кўпинча уларнинг бозор стратегиялари ўзгариши билан тизимда янги йўналиш бошланишигаолиб келади. Корхонанинг таъминотчилари хомашё,бутловчи қисмлар, ёнилғи, енергия йетказувчилар ёки бошқа ҳамкорлар фаолияти ҳам ўта муҳим ўринни егаллайди. Савдо, логистик, молиявий хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланадилар. Чунки корхона бозорини доимий назорат 79 Котлер Ф. Маркетинг менежмент. Экспресес курс. 2-е изд.пер. с анг. под. ред. С.Г.Божук. С-Пб.б „Питер“, 2005, ст 99. 430 қилувчи, рақобатчилар хатти-ҳаракатини кузатиб турувчи, тадқиқотлар ўтказиш билан шуғулланувчи махсус фирмалар хизматидан фойдаланиши унинг бозорда кўзлаган мақсадига еришишида асосий восита бўлади. Download 477.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling