Xvii-боб. Корхоналарнинг стратегик ривожланишида маркетинг фаолияти
Download 477.72 Kb. Pdf ko'rish
|
Course work
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сотув бўлими
- Фирма дўконлари
- Реклама бюроси
Маҳсулот ассортименти
режалаштириш бўйлими Ишлаб чиқаришнинг ассортимент таркибини ишлаб чиқиш. Товарнинг истеъмол ва техник кўрсаткичлари ўртасида ўзаро боҳлиқликни ўрнатиш. Сотув бўлими Сотиш ва товар ҳаракати каналларини танлаш. Маҳсулот ассортименти бўйича товар айланишини режалаштириш. Маҳсулотни реализация қилишнинг оптимал шароитларини аниқлаш. Сотишни прогнозлаш. Фирма дўконлари Харидорлар талабини ўрганиш. Харидорларни рағбатлантириш. Сотиш каналлари ишловчиларини рағбатлантириш. Корхона обрў-еътиборини шакллантириш. Реклама бюроси Маҳсулотни реклама қилиш. Корхона обрў-еътиборини шакллантириш. Ахборот алмашувчанликни ривожлантириш. Бундай холатда барча маркетинг вазифаларини аниқ мувофиқлаштириш керак. Маркетингнинг хозирги вазифалари қуйидагичадир: бозорни комплекс ўрганиш: товар навларини режалаштириш; талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш; савдо-сотиқ фаолиятини режалаштириш ва ташкил қилиш. Корхоналарда маркетинг хизматини яратишда босқичма- босқич ёндошиш мақсадга мувофиқ. Вазифаларнинг ҳар бирига фаолиятнинг ихтисослаштирилган тури киради, улар қуйидаги 2-жадвалда келтирилган. Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ассоциациялари фаолиятининг маркетинг хизматлари бўйича таҳлили шуни кўрсатадики, бажарилаётган вазифаларнинг асосий қисми тижорат хизматлари бўлинмалари зиммасига юклатилган. Шу сабабли маркетинг хизматини тижорат блоки асосида ташкил қилиш мақсадга мувоқифдир . Маркетинг хизмат бўлимлари фаолиятининг асосий турлари қуйидаги 2- жадвалда келтирилган: Бундай тузилма бозор тузилмаларига епчиллик билан жавоб бериши ва 76 Котлер Ф. Маркетинг и менеджмент – СПб: Питер Ком, 2010. ст 45 423 янги товарларни тадбиқ етишга кўмаклашади, шунинг муносабати билан маркетингнинг кўпгина вазифаларини бажариш битта бўлинмага жойлашади, у бошқа хизматлар харакатини мувофиқлаштиради ва корхонада маркетинг стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш учун боғловчи сегмент ҳисобланади. Маркетингнинг мураккаб масалаларидан бири назорат-маркетинг соҳасида ҳолатлар ва жараёнларни доимий, мунтазам, узлуксиз текшириш ва баҳолашдир. Ўз моҳиятига кўра назорат меъёрларни ва ҳақиқий холатни таққослашни билдиради. Муҳит шароитларининг тез ўзгариши, бозор вазиятларига тез еътибор бериш зарурлиги маркетинг назоратини муҳим аҳамият касб етишига олиб келди. Маркетинг назоратининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир: - мақсадларга еришиш даражасини белгилаш; - яхшиланиш имкониятини аниқлаш; - корхона мослашувчанлигини талаб қилинган атроф-муҳит ўзгаришларига қанчалик мос келишини аниқлаш. Мамлакатимиз корхоналари, ассоциацияларида маркетинг хизматларини ташкил қилиш маркетингга таянган бошқарув тизимини яратишга имкон беради. Маркетинг фаолиятининг назорати маҳсулотларни сотиш устидан назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик фаолиятининг фойдалилигини назорат қилиш, маркетинг харажатларини таҳлил қилиш, техник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда тутади. Маркетингнинг назорати ва тафтишининг асосий вазифаси корхоналар., ассоциацияларнинг ишлаб чиқариш, сотиш ва илмий-техник фаолияти самарадорлигининг оширишдан иборатдир. Қоидага кўра, маркетинг фаолиятининг назорати ўз ичига қуйидагиларни олади: - сотишни амалга ошириш ва уни имкониятлари устидан назорат; 424 - фойдалиликнинг назорати ва маркетинг харажатлари таҳлили; - стратегик назорат ва маркетингни тафтиш. Сотиш фаолиятини назорат қилиш ҳақиқий сотиш ва улар тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таққослашда ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади. Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг харажатларини таҳлил қилиш алоҳида товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор сегментлари, худудлари, савдо каналлари, реклама воситалари, савдо ходимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади. Маркетингнинг стратегик назорати ва таҳлили корхона ишлаб чиқариш, сотиш ва илмий-техник фаолияти ривожланишининг асосий қийинчиликлари ва истиқболини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар, стратегиялар, маркетинг ташкилотлари баҳоларини белгилайди. Маркетингнинг тафтиши, қоидага кўра, ўз ичига маркетингнинг макро ва микро муҳити маркетинг хизматларини фаолият юритиш самарадорлиги- нинг таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати: товар, нарх, реклама, ходимларни ўз ичига олади. Назоратни ташкил қилиш корхонанинг катталиги, ходимларнинг малакаси, назорат вазифаларининг мураккаблигига боғлиқ бўлади. Корхонада маркетингнинг ташкил қилиниши ўсиши билан унинг ихтисослашувига ва маркетинг назоратининг алоҳида бирлигини яратишга эҳтиёж ортиб боради. Download 477.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling