Xviii-мавзу
Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
19-боб. Цикллилик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамғариш назарияси.
Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси. Бу назариянинг моҳияти
кўпроқ жамғариб, самарали даражада истеъмол қилмаслик жамиятни циклли ривожланишининг сабаби қилиб кўрсатилади: 1) маблағни жамғариш, бошқача айтганда хазинага айлантириш турғунликка олиб келиши мумкин, чунки бу маблағ инвестициялаш учун фойдаланилмайди; 2) пулни жамғариш истеъмол товарларига талабнинг қисқаришига олиб келади, чунки у истеъмолга сарфланмайди. 3) натижада инвестицияга нисбатан пул шаклидаги жамғариш ҳажми ўсиб бориб, истеъмол товарларига талаб камайиб боради, таклиф эса ортади, 400 нарх пасаяди, истеъмол товарлари бозоридаги қийинчиликлар инқирозга олиб келади. Жамғариш назарияси. Бу назарияга кўра иқтисодий цикл ишлаб чиқариш воситалари ѐки капиталлашган инвестицион товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Кундалик истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ва ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш цикллари ўртасида катта фарқ бор. Кундалик истеъмол моллари доимий равишда истеъмол қилинади. Уларнинг истеъмол миқдори ўзгарган тақдирда ҳам унча катта ўзгаришлар содир бўлмайди. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни домий равишда харид қилинмайди. Балки улар истеъмолчи даромади кўпайган пайтдагина сотиб олинади. Узоқ муддат фойдаланиладиган товарларга талаб барқарор эмас. Ишлаб чиқаришни давом эттириш учун капитал товарлар ишлаб чиқариш зарур. Истеъмол ўсган сари капитал товарларга талаб ҳам ортади. Бунда ишлаб чиқариш таркибида номутаносибликлар юз беради, яъни истеъмол товарлари, узоқ муддат фойдаланиладиган ва капитал товарлар ўртасида нисбатлар бузилади. Инқирознинг сабаби пул етишмаслиги, банк резервларининг камлиги эмас, балки ана шу нисбатларнинг бузилишидир. Лекин кўпчилик иқтисодчилар етарли даражада истеъмол қилмаслик инқирознинг сабаби эмас, балки унинг оқибатидир, деб таъкидлайдилар. Яъни истеъмолчилар даромадларини кўпроқ жамғаришга ажратганлари учун эмас, балки тўлов қобилиятининг етарли эмаслиги, яъни харид қилиш учун пулнинг йўқлигидан келиб чиқади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling