Xviii-мавзу


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/23
Sana20.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1633752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
19-боб. Цикллилик

Соф монетар назария. Бу назария тарафдорларининг фикрича бозор 
иқтисодиѐтида марказий ўринни пул ва кредит эгаллайди. Иқтисодиѐтнинг 
циклли ўзгариши энг аввало пул массаси оқимини ўзгартиришга боғлиқ. 
Иқтисодий фаолликнинг ўсиши, иқтисодиѐтнинг равнақ топиши, унинг 
турғунлик билан алмашиниб туришига ягона сабаб пул оқимининг 


399 
ўзгаришидир. Товарларга талабнинг ортиши натижасида савдо, чакана нарх 
ўсиб, ишлаб чиқаришнинг кенгайишига олиб келади. 
Пул оқими (истеъмол харажатлари суммаси) пул миқдорининг ўзгариши 
натижасида ўзгаради. Пул миқдорининг камайиши иқтисодий фаолият 
фаоллигини пасайтиради. 
Пул ва кредит тизими беқарор тавсифга эга эканлиги сабабли пул 
оқимини барқарорлаштириш мураккаб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда кредит 
пуллари тўлов ва муомала воситаси сифатида асосий ролни ўйнайди. Айнан 
банк тизими кредит пулларни яратади, шунга кўра, пул оқимининг 
ўзгаришида банкларнинг ҳисоб ставкалари катта аҳамият касб этади. Бу 
назариянинг айрим намояндалари пулни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида 
қараб, мувозанатнинг бузилишига асосий сабаб деб кўрсатадилар.
Иккинчи гуруҳи эса пул тизими мутаносибликни бузмайди, фақат 
мутаносибликни бузилишига олиб келувчи бошқа омиллар учун шароит 
яратади, деган фикрни илгари сурадилар. Мувофиқ равишда монетар ва 
номонетар йўналиш вужудга келди. Монетар назариянинг эътиборли 
томонлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
1) юксалиш фазаси даврида кредитни кенгайтириш туфайли келиб 
чиққан ишлаб чиқариш тузилмаси номутаносибликлари таҳлил қилинади; 
2) мазкур номутаносибликларнинг салбий оқибати сифатида келиб 
чиқувчи инқирозлар таҳлил қилинади. 
Шундай қилиб, бу назария тарафдорлари жамғаришнинг даврий 
равишда ошиб кетиши ва мутаносиблик бузилишининг асосий сабаби 
сифатида пулни кўрсатадилар. Номонетар назария тарафдорлари эса 
технологик ўзгаришлар, янгиликлар, ихтироларнинг аҳамиятини алоҳида 
таъкидлаб, пул жамғаришнинг кўпайиб кетишидаги ролини кўрсатишади. 
Монетар ва номонетар йўналиш ўртасидаги фарқ унча катта эмас, бири 
иккинчисини тўлдиради. Ҳар иккала назария ҳам охир-оқибат иқтисодий 
фаолликнинг кучайишига истеъмол эмас, балки инвестиция сабаб бўлади, 
деган фикрни илгари суради.
Иқтисодий циклларни истеъмол товарларига талабнинг ўзгаришига 
боғлаб, акселерация принципига эътибор қаратилади. Бу принцип моҳиятига 
кўра техник сабаблар туфайли истеъмол товарларига бўлган талабнинг 
озгина ўзгариши ишлаб чиқариш учун зарур товарларга талабнинг кескин 
ўзгаришига олиб келади. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling